Сапаева Гулзор Исламбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялар интеграциясида талабаларга аналитик кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 –“Таълим-тарбия назарияси ва методикаси” (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: I2023.4.PhD/Ped6541.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc 03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Махмудова Д.М., кимё фанлари доктори, профессор; Султонов М.М., кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялар интеграциясида талабаларга Аналитик кимё фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аналитик кимё фанининг сифат анализи бўлимида катион ва анионларни сифат таҳлили методикаларнинг бир-биридан афзаллиги ҳамда кислота-асос методи бўйича катионларни олтита гуруҳга ва анионларни учта гуруҳга бўлиб сифат анализ қилиш реакциялари анимация ва аудиовисуал кўринишли лаборатория машгʻулотлари методикаси ишлаб чиқилган, натижада талабалар аралашмаларини тез ва осон аниқлаш илмий саводхонлиги ривожлантирилган;
Аналитик кимуо фанидаги реаксиуаларининг бориш шарт-шароитларини маъруза ва лабораториуа ишларини тартибли моделларини уаратишга асосланган амалиу тажрибаларни имитациуалаш орқали ижодиу фикрлаш, таҳлил қилиш ва талабаларда табииу-илмиу саводхонлик даражасига қўуиладиган талаблар (англаш, тушуниш, амалиуотга татбиқ етиш) асосида ишлаб чиқилган;
Аналитик кимё фанининг оксидланиш-қайтарилиш реакция моҳиятини реакциянинг боришига модда табиатининг таъсирини чуқур ўзлаштиришига ёрдам берадиган АКТ ва педагогик технологиялар интеграцияси асосида перманганотометрик титрлаш усулининг дарс ишланмаси такомилллаштирилган;
АКТ ва инновацион технологиялар асосида Аналитик кимё фанидан (билиш,тушуниш, амалда қўллаш, тажрибалар ўтказиш, таҳлил қилиш, касбий фаолиятида қўллаш)ни ривожлантириш бўйича электрон ўқув қўлланма яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот коммуникация ва педагогик технологиялар интеграциясида “Аналитик кимё” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Аналитик кимё фанининг сифат анализи бўлимида катион ва анионларни сифат таҳлили методикаларнинг бир-биридан афзаллиги ҳамда кислота-асос методи бўйича катионларни олтита гуруҳга ва анионларни учта гуруҳга бўлиб сифат анализ қилиш реакциялари анимация ва аудиовисуал кўринишли лаборатория машгʻулотлари кўргазмали-образли, овозли видеолар тарзда ҳавола этишни технологиялаштириш методидан олий таълим муассасаси талабалари учун “Аналитик кимё лаборатория машгʻулотлари” номли ўқув қўлланмасида кимё фанига оид компетенсияларини шаклантириш ифодаланган (Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кенгашининг 2023 йил 29-сентябрдаги 2-сонли қароридаги, 205-сонли ўқув адабиётининг нашр рўхсатномаси). Натижада, яратилган ўқув қўлланма асосида талабаларнинг аналитик кимё фанига оид лаборатория машғулотларини бажариш кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
Аналитик кимё фанида миқдорий анализ қисмида титриметрик анализ усули моҳияти реакцияни тез ва охиригача бориш шарт-шароитларини маъруза ва лаборатория ишларини гибрид, тартибли моделларини олиб боришга асосланган амалий тажрибаларни имитациялаш орқали ижодий фикрлаш, таҳлил қилиш ва талабаларда табиий-илмий саводхонлик даражасига қўйиладиган талаблар (англаш, тушуниш, амалиётга татбиқ этиш) “Аналитик кимё” фани ўқув жараёнларига оид ўқув-методик таъминоти дастурий воситалар (мултимедиали иловалар, аудио ва видео) ҳамда амалий дастурларнинг дидактик мазмунини талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда лабораториялардан фойдаланишнинг имкониятлари (гибрид, тартибли, виртуал моделларни мажмуавий ёндашув) асосида автоматлаштирилган амалий тажрибаларни имитациялаш асосида такомиллаштирилишни таъминлашга оид амалий таклиф ва тавсиялардан А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ ин Бремен ин Германй ташкилотининг иш фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ, Стресеманнстраßе 29 28207 Бремен Датум 14.12.2023). Натижада, талабалрни аналитик кимё фанига оид тушунчалари фанлар интеграсияси асосидаги топшириқлар ёрдамида билим самарадорлигини оширишга эришилган.
Аналитик кимё фанига оид реакция механизмларининг моҳиятини ва реакция тезлигига таъсир этувчи моддаларнинг таркиби ҳамда табиатини ўрганишда АКТ ва педагогик технологиялар интеграцияси асосида яратилган перманганотометрик титрлаш усулига асосланган методик дарс ишланмалари (билиш, тушуниш, амалда қўллаш, тажрибалар ўтказиш, таҳлил қилиш, касбий фаолиятида қўллаш)ни ривожлантириш бўйича электрон ўқув қўлланма яратилиб талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлайдиган, фаолиятини, билимини узлюксиз ўзи томонидан назорат қилиб борилишига имкон берадиган дидактик материаллар (креатив фикрлашга оид мисол ва масалалар, тестлар ва кроссвордлар) илмий билиш қобилятига қўйиладиган талаблар ҳамда кимё фанидаги тушунчаларни шакллантиришда фанлар интеграциясидан фойдаланиш методлари олий таълим муассасаси талабалари учун яратилган “Умумий кимё фанига оид амалий машғулотлари” ўқув қўлланмасида ишлаб чиқилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети кенгашининг 2024 йил 25-февралдаги 7/3.1-сонли қароқидаги, 2024/83У-223-соли ўқув адабиётининг нашр рўхсатномаси). Натижада, таълим олувчиларни илмий ва амалий компетенсияларни ва фанга оид тушунчаларни креатив фаолиятини шакллантиришга эришилган.