Якубжонова Нодирахон Авазхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Интегратив ёндошув асосида биология ва генетика фанини ўқитиш методикасини такомииллаштириш”,  13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4444.
Илмий раҳбар: Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.91.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Карахонова Лобар Мусохоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида биология ва генетика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интегратив ёндашув асосида биология ва генетика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари юқори технологик алоқа амалиётлари интеграциясини кўргазмали воситалар, топшириқлар базасини амалий натижадорлигига интенсив уйғунлаштириш ҳамда таълим жараёнининг шахсга йўналтирилган ёндашувга мос равишда интенсив яхлитлаш асосида аниқлаштирилган;
биология ва генетика фанини ўқитиш методикаси таълим субектларининг ҳамкорликда, индивидуал, кичик гуруҳ, жамоада ишлаш принципларига барқарор устуворлик бериш ҳамда таълим жараёни дидактик мазмун динамиклигини прогностик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида биология ва генетика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели интерфаол барқарор дастурий воситалардан фойдаланиш узвийлигини таълимий мақсадлар мазмунига кўра таъминлаш ҳамда фанлараро узвийликка мослашган таълим жараёнини горизонтал ва вертикал маълумотлар қатламига бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида биология ва генетика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги шахсга йўналтирилган таълим компонентлари интегративлигини таъминлашга қаратилган адаптив мослашувчанлик, мотивацион интерактивлик ҳамда амалиётга йўналтирилганлик даражалари яхлитлигини педагогик микромуҳит талабларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интерактив таълим шароитда олий таълим муассасаларида биология ва генетикани ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
интегратив ёндашув асосида биология ва генетика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари юқори технологик алоқа амалиётлари интеграциясини кўргазмали воситалар, топшириқлар базасини амалий натижадорлигига интенсив уйғунлаштириш ҳамда таълим жараёнининг шахсга йўналтирилган ёндашувга мос равишда интенсив яхлитлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Биология ва генетика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосида берилган 391003 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий ва ахборот компетентлиги даражаларини шакллантириш, баҳолаш, маълумотларни таҳлил этиш самарадорлиги оширилган;
биология ва генетика фанини ўқитиш методикаси таълим субектларининг ҳамкорликда, индивидуал, кичик гуруҳ, жамоада ишлаш принципларига барқарор устуворлик бериш ҳамда таълим жараёни дидактик мазмун динамиклигини прогностик моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 22-июндаги 02-07-1679/04 рақамли далолатномаси).  Натижада талабаларнинг ўқув фаолиятларида самарадорлигини ошириш орқали биология ўқитиш жараёнларини тизимлаштириш имконини берган;
интегратив ёндашув асосида биология ва генетика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели интерфаол барқарор дастурий воситалардан фойдаланиш узвийлигини таълимий мақсадлар мазмунига кўра таъминлаш ҳамда фанлараро узвийликка мослашган таълим жараёнини горизонтал ва вертикал маълумотлар қатламига бирлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Биология ва генетика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосида берилган 391003 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг биологик кўникмаларини таркиб топтириш ҳамда ахборот компетентлиги даражасини баҳолаш омиллари аниқланган;
интегратив ёндашув асосида биология ва генетика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги шахсга йўналтирилган таълим компонентлари интегративлигини таъминлашга қаратилган адаптив мослашувчанлик, мотивацион интерактивлик ҳамда амалиётга йўналтирилганлик даражалари яхлитлигини педагогик микромуҳит талабларига таҳлилий мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Биология ва генетика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи асосида берилган 391003 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг биологик кўникмаларини таркиб топтиришга оид мезонларни аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish