Шахзод Фарход оғли Ахмедовнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш тарихи (1991–2022-йиллар)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.3.PhD/Tar1177
Илмий раҳбар: Азамат Зиё, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Қаҳрамон Кенжаевич Ражабов, тарих фанлари доктори, профессор;
Одил Олимович Олимжонов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991 – 2022-йилларда Ўзбекистонда чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар натижалари, ривожлантириш йўналишлари ва муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чорвачиликда давлат ва жамоа хўжаликлари ўрнида турли мулк шакллари (ижара хўжаликлари, ҳиссадорлик жамиятлари, деҳқон (фермер) хўжаликлари, ширкатлар) нинг вужудга келиши ва чорвачилик фермаларининг хусусийлаштирилиши билан боғлиқ жараёнда мулк шаклларининг тузилмаси ўзгарган бўлса-да, иш услуби ва ички иқтисодий тизими амалда ўзгаришсиз қолиши, шунингдек, ушбу йўналишдаги қарорлар бўйича белгиланган вазифалар ижроси етарли даражада таъминланмаганлиги, назоратнинг йўқлиги оқибатида соҳада талон-торожликлар юзага келиб, хўжаликларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш кескин камайиб кетганлиги далилланган;
Республика чорвачилигида хўжаликлар учун айниқса 1993–1994-йилги чорва қишлови ўта оғир келиши асосан озуқа етказиб беришдаги муаммолар билан боғлиқ бўлиб, бунда заводлар томонидан етарлича омухта ем берилмаганлиги, бори ҳам қиммат ва сифациз бўлганлиги, хўжаликларда пул, транспорт ва ёқилғининг танқислиги боис кўплаб чорва молларининг маҳсулдорлиги камайиб, нобуд бўлганлиги, ҳудудлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига “Молимиз очликдан қирилиб кетади, ем ва озуқалардан ёрдам беринглар” деган мазмунда келган юзлаб хатлар орқали кўрсатиб берилган;
Чорвачиликни тартибга солиш ва ривожлантиришга узоқ йиллар “кўндаланг бошқарув” тизими яратилмаганлиги, давлат сийосатини юритадиган республика даражасидаги ташкилотнинг мавжуд боълмай келганлиги, аслида соҳани ривожлантириш мақсадида ташкил топган нодавлат тузилмаларга ҳам эътибор қаратилмай, оъз ҳолига ташлаб қоъйилиши тўсиқ бўлганлиги асосланган;
2017-йилгача бўлган даврда эпизоотияга қарши курашиш тадбирларининг коъпчилиги бажарилмай, чорва моллари зарур ветеринария дори воситалари билан таъминланмай қолишига ҳамда чорва наслчилиги оғир аҳволга келиб қолишига наслчилик корхоналарининг самарасиз фаолият юритганлиги, зооветеринария хизматининг яхши йўлга қўйилмагани, конвертация борасидаги қийинчиликлар туфайли хориждан етарлича зотли чорва моллари, музлатилган уруғлар, ветеринария дори воситалари, хомашё ва жиҳозлар келтирилмаганлиги, бошқа тарафдан эса аҳоли орасида сунъий уруғлантириш орқали чорва наслини яхшилаш кенг ташвиқ қилинмаганлиги кабилар сабаб бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Чорвачиликда давлат ва жамоа хўжаликлари ўрнида турли мулк шакллари (ижара хўжаликлари, ҳиссадорлик жамиятлари, деҳқон (фермер) хўжаликлари, ширкатлар) нинг вужудга келиши ва чорвачилик фермаларининг хусусийлаштирилиши билан боғлиқ жараёнда мулк шаклларининг тузилмаси ўзгарган бўлса-да, иш услуби ва ички иқтисодий тизими амалда ўзгаришсиз қолиши, шунингдек, ушбу йўналишдаги қарорлар бўйича белгиланган вазифалар ижроси етарли даражада таъминланмаганлиги, назоратнинг йўқлиги оқибатида соҳада талон-торожликлар юзага келиб, хўжаликларда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш кескин камайиб кетганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 11-мартдаги 02-31-353-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши чорвачиликда турли мулк шаклларининг ташкил топишига оид янги маълумотларни оммалаштиришга хизмат қилган.
Республика чорвачилигида хўжаликлар учун айниқса 1993–1994-йилги чорва қишлови ўта оғир келиши асосан озуқа етказиб беришдаги муаммолар билан боғлиқ бўлиб, бунда заводлар томонидан етарлича омухта ем берилмаганлиги, бори ҳам қиммат ва сифациз бўлганлиги, хўжаликларда пул, транспорт ва ёқилғининг танқислиги боис кўплаб чорва молларининг маҳсулдорлиги камайиб, нобуд бўлганлиги ҳудудлардан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига “Молимиз очликдан қирилиб кетади, ем ва озуқалардан ёрдам беринглар” деган мазмунда келган юзлаб хатлар орқали кўрсатиб берилганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ишлаб чиқилган дарслик, қўлланма ва технологик тавсияларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 21-февралдаги 01/03-340-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши соҳада яратилган дарслик, қўлланма, тавсияларни янги илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.
Чорвачиликни тартибга солиш ва ривожлантиришга узоқ йиллар “кўндаланг бошқарув” тизими яратилмаганлиги, давлат сийосатини юритадиган республика даражасидаги ташкилотнинг мавжуд боълмай келганлиги, аслида соҳани ривожлантириш мақсадида ташкил топган нодавлат тузилмаларга ҳам эътибор қаратилмай, оъз ҳолига ташлаб қоъйилиши тўсиқ бўлганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 11-мартдаги 02-31-353-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши чорвачиликда рўй берган тузилмавий ўзгаришларга оид янги хулосаларни оммалаштиришга хизмат қилган.
2017-йилгача бўлган даврда эпизоотияга қарши курашиш тадбирларининг коъпчилиги бажарилмай, чорва моллари зарур ветеринария дори воситалари билан таъминланмай қолишига ҳамда чорва наслчилиги оғир аҳволга келиб қолишига наслчилик корхоналарининг самарасиз фаолият юритганлиги, зооветеринария хизматининг яхши йўлга қўйилмагани, конвертация борасидаги қийинчиликлар туфайли хориждан зотли чорва моллари, музлатилган уруғлар, ветеринария дори воситалари, хомашё ва жиҳозлар келтирилмаганлиги, бошқа тарафдан эса аҳоли орасида сунъий уруғлантириш орқали чорва наслини яхшилаш кенг ташвиқ қилинмаганлиги кабилар сабаб бўлганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ишлаб чиқилган дарслик, қўлланма ва технологик тавсияларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024-йил 21-февралдаги 01/03-340-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши соҳада яратилган дарслик, қўлланма, тавсияларни янги илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.