Шадманов Адхам Хурсанбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги  Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти (назария ва амалиёт масалалари)”, 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu1266.
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлар доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, DSc.39.30.11.2020.Yu/S.128.01.
Расмий оппонентлар: Бобоев Ҳалимбой Бобоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг инсон қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ривожлантириш масалаларини комплекс баҳолаш ҳамда шу асосда уларнинг инсон, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этишини таъминлашни Вазирлар Маҳкламасининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаш асослаб берилган;
фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши лозимлиги ҳамда уларнинг бюджет жараёнида иштирок этиш тартиби ва шакллари қонун билан белгиланиши кераклиги асослантирилган;
давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушадиган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш жараёнида давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳам иштирок этиши шартлиги асослаб берилган;
ижтимоий шериклик жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш соҳасида ҳам амалга оширилиши лозимлиги, шунингдек коррупсияга қарши курашиш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларинингасосий ҳуқуқларидан бири бўлиши лозимлиги асослантирилиган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий таҳлили асосида, тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагича фойдаланилган:
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этишини таъминлашни Вазирлар Маҳкламасининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 1-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг 115-моддаси 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 13-июндаги 04/2-10/117-23-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалийотга жорий этилиши фуқаролик жамияти институтларини қўллаб- қувватлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг масъулият ва жавобгарлигини оширишга хизмат қилган;
фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши ҳамда уларнинг бюджет жараёнида иштирок этиш тартиби ва шакллари қонун билан белгиланишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 1-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг 148-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 13-июндаги 04/2-10/117-23-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалийотга жорий этилиши Давлат бюджетининг шакллантирилиши ва ижро этилиши жамоатчилик назорати остида бўлиши, бу жараёнда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этишини таъминлашга хизмат қилган;
давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушадиган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари томонидан амалга оширилишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 7-июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-629-сон Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2014-йил 25-сентябрдаги “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-376-сонли Қонуни 21-моддаси ўн биринчи қисмининг биринчи жумласини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 2-июндаги 04/10-10-43-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалийотга жорий этилиши нодавлат нотижорат ташкилотларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушадиган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш ҳуқуқи давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларига берилишига хизмат қилган;
ижтимоий шериклик жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш соҳасида ҳам амалга оширилиши мумкинлигига оид, шунингдек  коррупсияга қарши курашиш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда иштирок этишни нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ҳуқуқларидан бири сифатида белгилашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил 3-январдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-456-сон Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2014-йил 25-сентябрдаги “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ЎРҚ-376-сонли Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисини ҳамда 23-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 2-июндаги 04/10-10-43-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалийотга жорий этилиши нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг коррупсияга қарши курашиш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда иштирок этишига оид фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish