Явмутов Дилшод Шойимардонкуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Яшил иқтисодиёт”га ўтиш шароитида минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Iqt558
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.1.72.05
Расмий оппонентлар: Тухлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Низамов Аслиддин Бадреддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “яшил иқтисодиёт”га ўтиш шароитида минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантириш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“яшил иқтисодиёт” тушунчасининг иқтисодий мазмуни табиий ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда чиқиндисиз ишлаб чиқаришга асосланган, аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилган барқарор ривожланувчи иқтисодиёт шакли нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
“яшил иқтисодиёт”ни жорий этишда устувор сифатида экотизимларнинг қайта тикланиш имкониятлари ва потенциал сиғимини баҳолаш параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни режалаштиришда ушбу параметрларни ҳисобга олиш тартиб-таомилини жорий этиш таклифи асосланган;
“яшил иқтисодиёт”га ўтиш шароитида табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий-молиявий механизмларини такомиллаштиришда “ифлослантирувчи тўлайди” тамойилига асосан ташланган чиқиндилар ва ташламалар учун тўлов миқдорларини уларнинг ҳажми ҳамда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги учун хавфига боғлиқ бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақа иқтисодиётининг экологиялашув даражасини аниқлашда иқтисодиёт обектларини уларнинг ички боғлиқлигини ҳамда ташқи муҳит билан алоқалари хусусиятларини инобатга олган ҳолда, табиатга муносабатларларининг муқобил усуллари билан баҳолаган тарзда истиқболда иқтисодий, ижтимоий, экологик тараққиётни назарда тутиб, комплекс тадқиқ этишга асосланувчи экотизимли ёндошув таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш мақсадлари доирасида 2025-2029 йиллар учун декарбонизация жараёнларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яшил иқтисодиёт шароитида минтақалар иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“яшил иқтисодиёт” тушунчасининг иқтисодий мазмуни табиий ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда чиқиндисиз ишлаб чиқаришга асосланган, аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилган барқарор ривожланувчи иқтисодиёт шакли нуқтаи назаридан такомиллаштириш таклифи “Минтақавий иқтисодиёт” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами 68-621 сонли гувоҳнома). Тадқиқот иши натижалари “Минтақавий иқтисодиёт” фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган;
“яшил иқтисодиёт”ни жорий этишда устувор сифатида экотизимларнинг қайта тикланиш имкониятлари ва потенциал сиғимини баҳолаш параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни режалаштиришда ушбу параметрларни ҳисобга олиш тартиб-таомилини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги ПФ-5863-сон “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида 1-илова билан тасдиқланган “2030-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепсияси”нинг 5-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 16-октябрдаги 03-03/4-10138-сон маълумотномаси). Мазкур тартиб амалиётидан фойдаланиш асосида Бухоро ва Навойи вилоятларидаги чўл яйловларининг тикланиш имкониятлари ва потенциал сиғимидан келиб чорвачиликни ривожлантириш натижасида уларнинг маҳсулдорлиги 15-20 фоизга ортган;
“яшил иқтисодиёт”га ўтиш шароитида табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий-молиявий механизмларини такомиллаштиришда “ифлослантирувчи тўлайди” тамойилига асосан ташланган чиқиндилар ва ташламалар учун тўлов миқдорларини уларнинг ҳажми ҳамда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги учун хавфига боғлиқ бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги ПФ-5863-сон Фармонида 2-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг 2030-йилгача мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепсиясини 2019-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 7-банди “Иқтисодиётни экологиялаштириш ва табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари” ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 16-октябрдаги 03-03/4-10138-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан амалиётда фойдаланиш натижасида Бухоро вилоятидаги саноат корхоналарининг табиий сув ҳавзаларига ташлама чиқиндилари миқдори 25 фоизга камайишига эришилган;
минтақа иқтисодиётининг экологиялашув даражасини аниқлашда иқтисодиёт обектларини уларнинг ички боғлиқлигини ҳамда ташқи муҳит билан алоқалари хусусиятларини инобатга олган ҳолда, табиатга муносабатларларининг муқобил усуллари билан баҳолаган тарзда истиқболда иқтисодий, ижтимоий, экологик тараққиётни назарда тутиб, комплекс тадқиқ этишга асосланувчи экотизимли ёндошув таклифидан “Минтақавий иқтисодиёт” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами 68-621 сонли гувоҳнома). Тадқиқот иши натижалари “Минтақавий иқтисодиёт” фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган;
Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш мақсадлари доирасида 2025-2029 йиллар учун декарбонизация жараёнларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида” Фармонининг 1-иловасидаги 73- (Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш) бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 16-октябрдаги 03-03/4-10138-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалда қўллаш натижасида Ўзбекистонда атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг ҳажмини 10,5 фоизга қисқартириш тўғрисида прогноз қилишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish