Рузматова Шаходат Абдукаххаровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қўқон хонлиги тарихий демографияси ва унинг хусусиятлари (1709 – 1876-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Tar398.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Эрқўзиев Анваржон Ашурович, тарих фанлари номзоди, доцент; Воҳидов Шодмон Ҳусейнович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қўқон хонлиги давридаги демографик жарайонларнинг тарихи, жумладан аҳолисининг сон ва сифат кўрсаткичлари бўйича ўзгаришлари, таъсир этган омиллар, ўзаро боғлиқлик, миграция ва айни ҳолатларнинг ижтимоий – иқтисодий ҳаётга таъсири жарайонларини яхлит ҳолатда ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қўқон хонлигидаги демографик жараёнлар этник хилма – хиллик, миграция оқимлари, ижтимоий – иқтисодий шароит, мавжуд беқарорлик ва ташқи сиёсатнинг та'сири каби омиллар билан белгиланиши натижасида аҳолининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши хусусиятлари, зичлиги ва ўсиш динамикаси ўзига хос демографик тузилишга олиб келганлиги аниқланган;
Қўқон хонлигидаги мавжуд беқарорлик шароитида аҳолининг ма'лум даражада сон жиҳатдан ортиши кузатилганлигини қишлоқ хўжалиги ва савдонинг ривожланиши билан боғлаш мумкинлиги, бироқ ўсиш сурати нотекис - марказий ва жанубий ҳудудларда бўлганлиги далилланган;
Қўқон ҳукмдорлари томонидан янги ерларнинг эгалланиши ва у жойдаги аҳолининг хонлик фуқаросига айлантирилиши, оила ва никоҳ, ўлим билан боғлиқ жарайонлар, қудратли қабила ва уруғларнинг кучларини синдириш мақсадида турли ҳудудларга бўлиб (баъзан депортация) кўчирилиши орқали демографик таркибда ўзгаришлар рўй берганлиги исботланган;
Хонлик аҳолисининг сон жиҳатдан ортиб бориши уч йўналишда, жумладан, табиий туғилиш, бошқа ҳудудлардан аҳолининг кўчиб келиб ўрнашиши (хусусан, қирғиз, қалмоқ, уйғур, қипчоқ, қозоқ, қорақалпоқ ва б.), ҳудудларнинг кенгайиши ҳисобига содир бўлганлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1709 – 1876-йилларда Қўқон хонлиги тарихий демографияси ва унинг ўзига хослигини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида: Қўқон хонлигидаги демографик жараёнлар этник хилма-хиллик, миграция оқимлари, ижтимоий-иқтисодий шароит, мавжуд беқарорлик ва ташқи сиёсатнинг таъсири каби омиллар билан белгиланиши натижасида аҳолининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши хусусиятлари, зичлиги ва ўсиш динамикаси ўзига хос демографик тузилишга олиб келганлигига оид маълумотлардан Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри “Ўлкашунослик музейи” бўлимларини янги материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022-йил 19-апрелдаги 01 – 01/1025-сон маълумотномаси). Натижада, Қўқон хонлиги аҳоли демографияси, сони, турмуш тарзи йоритилган фотосуратлар ва тадқиқот натижалари асосида яратилган янги экспозицияларни кенг оммага тақдим этиш имконияти яратилди ва музейга ташриф буюрувчиларнинг бу борадаги билим ва тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилди. Қўқон хонлигидаги мавжуд беқарорлик шароитида аҳолининг маълум даражада сон жиҳатдан ортиши кузатилганлигини қишлоқ хўжалиги ва савдонинг ривожланиши билан боғлаш мумкинлиги, бироқ ўсиш суръати нотекис – марказий ва жанубий ҳудудларда бўлганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2020-йил 15-декабрда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021-йил 4-январдаги 02–40–02-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларнинг Қўқон хонлиги аҳоли демографиясига оид янги билим ва тасаввурларга эга бўлишига хизмат қилди.
Қўқон ҳукмдорлари томонидан янги ерларнинг эгалланиши ва у жойдаги аҳолининг хонлик фуқаросига айлантирилиши, оила ва никоҳ, ўлим билан боғлиқ жараёнлар, қудратли қабила ва уруғларнинг кучларини синдириш мақсадида турли ҳудудларга бўлиб (баъзан депортация) кўчирилиши орқали демографик таркибда ўзгаришлар рўй берганлигига доир маълумотлардан Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри “Ўлкашунослик музейи” бўлимларини янги материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022-йил 19-апрелдаги 01–01/1025-сон маълумотномаси). Натижада, Қўқон хонлиги аҳоли сони, ижтимоий ҳаётига доир тадқиқот натижалари экспозицияларни янада тўлдиришга ва музейга ташриф буюрувчиларнинг бу борадаги билимларини бойитишга хизмат қилди.
Хонлик аҳолисининг сон жиҳатдан ортиб бориши уч йўналишда, жумладан, табиий туғилиш, бошқа ҳудудлардан аҳолининг кўчиб келиб ўрнашиши (хусусан, қирғиз, қалмоқ, уйғур, қипчоқ, қозоқ, қорақалпоқ ва б.), ҳудудларнинг кенгайиши ҳисобига содир бўлганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2020-йил 15-декабрда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021-йил 4-январдаги 02–40–02-сон маълумотномаси). Тақдим этилган натижалар телетомошабинларнинг Қўқон хонлиги аҳолиси турмуш тарзи, демографиясига оид янги билим ва тасаввурларга эга бўлишига хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish