Алимухамедов Сухроб Айбековичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизимини номарказлаштириш: сиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1024.
Илмий раҳбар: Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети,  DSс.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Зулфиқаров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори профессор; Рузиев Зафар Райимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви тизимини номарказлаштириш ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика ижро этувчи хокимият органлари субъектларининг (вазирлик, қўмита, агентлик, инспексия) ҳар бирининг алоҳида ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари реестрини белгилаш, уларнинг ваколатларини бир-биридан чегаралаш ва мақбуллаштириш, ҳамда уларнинг ўзларининг ҳудудий бўлинмалари билан бошқарув мунособатларининг чегараси ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши зарурлиги асослантирилган;
жойларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда, шу жумладан йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ҳамда ижтимоий-соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, давлат мулкини бошқариш, давлат чегарасини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларини кенгайтириш ва тегишли қонун ҳужжатларида аниқлаштириш зарурати асослаб берилган;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг республика бошқарув органларидан молиявий мустақиллигини таъминлаш, шунингдек ташаббусли бюджет жараёнини амалга оширишда уларнинг ваколатларини тегишли қонун ҳужжатлари билан белгилаш зарурати асослантириб берилган;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий вакиллик органларининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатларини бир-биридан ажратиш, шунингдек вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ҳокимликларнинг вазифа ва функсияларни бир-биридан чегаралаш ва уларнинг ҳар бири учун ўзига хос вазифа ва функсияларни белгилаш, ҳамда ҳокимликларнинг республика ижро этувчи органларининг ҳудудий бўлинмалари ўртасидаги бошқарув мунособатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
республика ижро этувчи хокимият органлари субъектларининг (вазирлик, қўмита, агентлик, инспексия) ҳар бирининг алоҳида ҳуқуқий мақоми ва ваколатлар реестрини белгилаш, уларнинг ваколатларини бир-биридан чегаралаш ва мақбуллаштириш, ҳамда уларнинг ўзларининг ҳудудий бўлинмалари билан мунособатларининг чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши лозимлиги тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 21-декабрдаги ПФ-269-сон Фармонининг 10 бандини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида Республикаси ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 21-декабрдаги ПҚ-447-сон Қарорининг 2 бандини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 25-январдаги ПФ-14-сон Фармонининг 3 бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 26-октябрдаги 13/17-778/8-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши вазирлик, қўмита, агентлик ва инспексияларнинг алоҳида ҳуқуқий мақомининг белгиланишига ва уларнинг ваколатларини бир-биридан чегараланишига ҳуқуқий асос яратган;
жойларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда, шу жумладан йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, давлат мулкини бошқариш, давлат чегарасини қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларини кенгайтириш ва аниқлаштириш зарурлиги тўғрисидаги таклифларидан 2023-йил 9-мартдаги “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-821-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси, 2023-йил 30-августдаги “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865 сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси, 2023-йил 13-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги ЎРҚ-868-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаларини (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 28 октябрдаги 11-04/2330-сонли далолатномаси), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПФ-165-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 9-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сон “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 4-7 бандларини (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги 4/17-320-сонли далолатномаси), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги ПҚ-104 сон “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 1 ва 8-бандларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-мартдаги ПҚ-172 сон “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ ва обод маҳалла”дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандларини ишлаб чиқишда фойдалинилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 26-октябрдаги 13/17-778/8-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларда қишлоқ хўжалиги, энергетика, қурилиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида, шунингдек давлат мулкини бошқаришда, жойларда гидротехника иншоотлари хавфсизлигини ва давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳаларида ваколатларини белгиланишига хизмат қилган;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг республика бошқарув органларидан молиявий мустақиллигини таъминлаш, шунингдек ташаббусли бюджет жараёнини амалга оширишда уларнинг ваколатларини кенгайтириш зарурати соҳасидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 16-августдаги ПҚ-353-сон “Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-бандини, 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сон “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2 ва 3 бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 26-октябрдаги 13/17-778/8-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятларини кенгайтиришнинг ҳуқуқий асосларини яратишга хизмат қилган;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий вакиллик органларининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатларини бир-биридан ажратиш ва чегаралаш, шунингдек вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ҳокимликларнинг вазифа ва функсияларни бир-биридан чегаралаш ва уларнинг ҳар бири учун ўзига хос вазифа ва функсияларни белгилаш, ҳамда ҳокимликларнинг республика ижро этувчи органларининг ҳудудий бўлинмалари ўртасидаги бошқарув мунособатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурлиги тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158 сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон - 2030” Стратегиясининг 75-78 бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 26-октябрдаги 13/17-778/8-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув органлари тизимида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш ва давлат бошқарувини номарказлаштириш масалалари “Ўзбекистон - 2030” Стратегиясида акс эттишида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish