Рахимова Гулнора Хуснидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзада Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитни қўллаш технологиясини такомиллаштириш (Тошкент вилояти типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.04– Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Qx1098.
Илмий раҳбар: Ниязалиев Бегали Ирисалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Болтаев Сайдулло Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ортиков Тулкин Кучкарович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитини минерал ўғитлар меъёрлари фонида қўллаш меъёр ва муддатларининг ғўзани ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатига таъсирини аниқлаш ҳамда уни етиштиришда биооʻгʻитлардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитини минерал ўғитлар меъёрлари фонида қўллаш меъёр ва муддатларининг ғўзани ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатига ижобий таъсирини аниқланган.
қуйидагилардан иборат: суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га фонида Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитини кузги шудгор олдидан (10,0 л/га), баҳорда шудгор устидан (10,0 л/га), ғўзани 2-3 чин баргли даврида (3,0 л/га), шоналашда (3,5 л/га) ва гуллаш (3,5 л/га) даврларида мақбул қўллаш меъёр ва муддатлари илмий жиҳатдан исботланган.
Тупроқнинг ҳайдов (0-30 см) ва ҳайдов остки (30-50 см) қатламларида  нитратли азот, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдорлари ғўзани гуллаш даврида нитратли азот миқдори мутаносиб равишда 23,1-10,1 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 24,5-11,0 мг/кг ни ва алмашинувчи калий 255-185 мг/кгни ташкил этганлиги аниқланган.
Типик бўз тупроқлар шароитида Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитини минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га фонида мақбул қўллаш меъёр ва муддатларининг микробиологик жараёнларни ўтиши, ғўзани ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги, сифатига ижобий таъсири илмий-назарий жиҳатдан асосланган ва ишлаб чиқаришга тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғўзада Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитини қўллаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
«Пахтачиликда Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитини қўллаш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 ноябрдаги № 7 ноябрдаги № 07/22-06/1305-сонли маълумотномаси). Натижада, микробиологик ўғитларни қўллаш бўйича ғўзадан юқори ва самарали ҳосил олиш учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилган;
Тошкент вилоятиниг Бўка туманинг "Сайид Ғойибназар Нур", “Мубина Хасан-Хусан”, “Турдибоев Холбой”, “Шерали Ғолибжон”, “Азизов Миржалол”, “Эргаш Сарвар даласи” фермер хўжалигиларида суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ғўзага Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитини минерал ўғитларнинг Н200П140К100 кг/га меёрлари фонида 10,0 л/га шудгор олдидан, 10,0 л/га баҳорда шудгор устидан, 3,0 л/га ғўзани 2-3 чин баргли даврида, 3,5 л/га шоналашда ва 3,5 л/га гуллашда қўлланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 ноябрдаги №07/22-06/1305-сонли маълумотномаси). Натижада, тупроқ ва ўсимликларнинг агрокимёвий хусусиятларини яхшиланган, тупроқнинг микробиологик фаоллиги ошганлиги, ғўзани ўсиши, ривожланиши, пахта ҳосилини, толани технологик сифат кўрсаткичларини яхшилашга эришилган.
Байкал-ЭМ-1 микробиологик ўғитини минерал ўғитлар фонида мақбул меёр ва муддатларда Тошкент вилоятининг Бўка туманининг фермер хўжаликлари типик бўз тупроқлари шароитида 71 гектар ғўза экинига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 ноябрдаги № 07/22-06/1305-сонли маълумотномаси). Натижасида ғўза ҳосилдорлиги 2-3 с/га ошган, рентабеллик даражаси 34,5 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish