Ахмедов Шовдулло Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистон палеоген ётқизиқлари геологияси, литологик-фациал ҳосил бўлиш шароитлари ва улар билан боғлиқ қазилма бойликлар», 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/GM201.
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуразак Умирзакович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Разиков Одил Тахирджанович, геология-минералогия фанлари доктори; Шоймуротов Туйчи Халикулович, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Регионалгеология” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистондаги палеоген ётқизиқларининг геологик тузилиши ва шаклланишининг литологик-фациал шароитларини ҳамда уларнинг фойдали қазилмалар билан генетик боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўтказилган тадқиқотлар асосида Жанубий Ўзбекистондаги палеоген ётқизиқларини кесим ва кенгликлари бўйлаб биоритмик-стратиграфик бўлинишлари аниқланган;
палеоген ётқизиқларининг чўкинди тўпланиш шароитларини ва моддий таркибини ўрганиш асосида динамик фациал бирликлари (уринма тўлқинлар, сув ости делтаси ва сувости денгиз оқимлари) ажратилган;
тоғ жинсларининг асосий литологик турлари, структуравий-текстуравий белгилари ва чўкинди тўпланишининг фациал шароитларини ўзгаришлар кетма-кетлигида уларнинг асосий омиллари илмий асосланган;
структуравий-тектоник, иқлимий, геодинамик ва гидрокимёвий омилларнинг таъсири натижасида чўкинди модданинг биоген, кимёвий ва физик-механик дифференциацияси билан боғлиқ бўлган номаъдан конларнинг жойлашиш қонуниятлари ва уларнинг истиқболли майдонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Ўзбекистон ҳудудида тарқалган палеоген даври ётқизиқларининг геологик тузилиши ва литологик-фациал хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
палеоген даври ётқизиқлари бухоро свитаси қатламларининг карбонатли жинсларида фойдали қазилмаларни тўпланиш шароитлари ва тарқалиш хусусиятлари “Ўзбек геология қидирув” АЖ Ҳисор марказий геология қидирув экспедициясининг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 25 октябрдаги 08-3956-сонли ва “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг 2023 йил 22 декабрдаги 01-14-1278-сонли маълумотномалари). Натижада, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос литологик-фациал хусусиятлари, дала геология қидирув ишларини олиб боришга асос бўлиб хизмат қилган;
тадқиқот олиб борилган участкаларнинг геологик тузилиши, чўкинди тўпланишининг литологик-фациал шароитлари ва улар билан боғлиқ фойдали қазилмалар турлари “Ўзбек геология қидирув” АЖ Ҳисор марказий геология қидирув экспедициясининг геологик-қидирув ишларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 25 октябрдаги 08-3956-сонли ва “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг 2023 йил 22 декабрдаги 01-14-1278-сонли маълумотномалари). Натижада, палеоген даври ётқизиқлари билан боғлиқ фойдали қазилмаларнинг истиқболли майдонларини ажратишга имкон берган;