Бобоқулов Аброр Абдуғани ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Онгнинг сунъий модели ва унинг ижтимоий аҳамияти” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal736
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Илмий раҳбар: Исмоил Саифназаров, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор Мўминов Алишер Гаффарович; фалсафа фанлари доктори, профессор Қодиров Анвар Қаххорович.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект тушунчасини консептуал таҳлил қилиш ва унинг ижтимоий аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Табиий онгда мавжуд бўлган номаълум муҳитга адаптивлик, чизиқли характер касб этмаслик, номаълумликни категориал аппаратга айлантириш, нейронлар босқичидаги аксилредуктив диссипатив ҳаракатларнинг алгоритмик процедураларда дастурланмаслиги каби ноалгоритмик хусусиятларнинг сунъий интеллектуал тизимларда дастурланмаслиги илмий асослаб берилди.
Сунъий интеллект табиий онгдаги хотира асосида маълумотни тасарруф қилиш хусусиятини синхронизация қонунига кўра “Маълумотга эга бўлиш” функсиясига айлантириши очиб берилди.
Ўзбекистонда жамият ҳаётини сунъий интеллект воситасида виртуаллаштириш жараёнларини тартибга солувчи электрон маъмурий регламентларни ишлаб чиқишда миллий ментал хусусиятлар ва ахлоқий қадриятларни ҳисобга олиш зарурати мавжудлиги эмпирик таҳлил асосида очиб берилди.
Ижтимоий жараёнларни дастурлашда ўз – ўзини ташкил қилиш жараёнидаги тасодифийлик, тизимларнинг сабабий алоқадорлик, бузилиш бифуркациясидаги вақтинчалик хусусиятнинг интервалини аниқлаш омиллари ижтимоий энтропияга тескари пропорсионал эканлиги илмий асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Онгнинг сунъий модели ва унинг ижтимоий аҳамияти” мавзусини илмий тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ижтимоий жараёнларни дастурлашда ўз – ўзини ташкил қилиш жараёнидаги тасодифийлик, тизимларнинг сабабий алоқадорлик, бузилиш бифуркациясидаги вақтинчалик хусусиятнинг интервалини аниқлаш омиллари ижтимоий энтропияга тескари пропорсионал эканлиги тўғрисидаги хулосалар ва диссертациядаги бошқа бир қанча амалий таклиф ва тавсиялардан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини марказининг социологик тадқиқотларида кенг фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини марказининг 2024-йил 23-ноябрдаги 01-16/228-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари, илмий хулосалар, амалий таклифлар “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўтказилаётган социологик тадқиқотларнинг самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда жамият ҳаётини сунъий интеллект воситасида виртуаллаштириш жараёнларини тартибга солувчи электрон маъмурий регламентларни ишлаб чиқишда миллий ментал хусусиятлар ва ахлоқий қадриятларни ҳисобга олиш зарурати мавжудлигига оид илмий - амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2021-йилдаги ПҚ-4996-сон “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2024-йил 10-октябрдаги 01-23/925-сонли маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар жамият ҳаётида сунъий интеллект воситасида виртуаллаштириш жараёнларини тартибга солувчи электрон маъмурий регламентларни ишлаб чиқишда миллий ментал хусусиятлар ва ахлоқий қадриятларни ҳисобга олиш зарурати мавжудлиги тўғрисидаги хулосалар ва диссертациядаги бошқа бир қанча амалий таклифлардан ЎзА томонидан ўтказилган чора-тадбирларнинг самарали ўтказилишида хизмат қилган;
Сунъий интеллект табиий онгдаги хотира асосида маълумотни тасарруф қилиш хусусиятини синхронизация қонунига кўра “Маълумотга эга бўлиш” функсиясига айлантиришга оид илмий - амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 18-декабрдаги 02-22/1437-сонли маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда Ўзбекистонда ижтимоийлашув жараёнида сунъий интеллектнинг ижтимоий аҳамиятини ва унинг ўзига хос жиҳатларини илмий тадқиқ қилишга хизмат қилган;
Ижтимоий жараёнларни дастурлашда ўз – ўзини ташкил қилиш жараёнидаги тасодифийлик, тизимларнинг сабабий алоқадорлик бузилиш бифуркациясидаги вақтинчалик хусусиятнинг интервалини аниқлаш омиллари ижтимоий энтропияга тескари пропорсионал эканлигининг илмий асосланганлиги тўғрисидаги хулосалардан Оʻзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс” кўрсатуви 13 - сонини тайёрлашда фойдаланилган; (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 4 – январдаги 02-06-11 – сонли маълумотномаси). Натижада илмий хулосалар, амалий таклифлар фуқароларнинг медиа саводхонлигини ошириш бўйича билим ва кўникмаларини бойитишга хизмат қилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish