Мухаммаджонов Мухаммадюсуф Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эксплуатациядаги мойли куч трансформаторларининг совитиш тизимини такомиллаштириш орқали ишончлилигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3322.
Илмий раҳбар: Юсупов Дилмурод Турдалиевич - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Шухрат Вахидович - техника фанлари доктори, профессор. Ҳошимов Урал Ҳошимович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эксплуатациядаги (М (ОНАН) совитиш тизимига эга) мойли куч трансформаторларининг ишончлилигини совитиш тизимини такомиллаштириш орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
М(ОНАН) совитиш тизимига эга мойли куч трансформаторларининг ҳарорати меъёридан ошганда автоматик равишда ишга тушиш ҳамда совуқ ҳаво оқимини иссиқ нуқтага йўналтириш асосида қўшимча совитиш имконини берувчи усул ишлаб чиқилган;
эксплуатациядаги куч трансформаторининг ҳароратини аниқлаш имконини берувчи математик модел юклама коеффициенти, мой ва ташқи муҳит ҳароратларини кирувчи параметрлар сифатида қабул қилиб, қўшимча совитиш жараёнини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
эксплуатациядаги мойли куч трансформаторларини қўшимча совитиш имконини берувчи қурилма “трансформатор - ҳарорат датчиклари - вентилятор - компрессор - хладагентли совитиш камераси” кетма-кетлиги асосида ишлаб чиқилган;
мойли куч трансформаторларининг ишончлилигини баҳолаш имконини берувчи усул қўшимча совитиш технологияси ва чулғам изоляциясининг ишлаш муддатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Эксплуатациядаги мойли куч трансформаторларининг ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эксплуатациядаги (М(ОНАН) совитиш тизимига эга) мойли куч трансформаторларини қўшимча совитиш имконини берувчи қурилма “Қува текстил” МЧЖ корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг 2023 йил 6 июндаги 11/03-30-6544-сон маълумотномаси). Натижада “Қува текстил” МЧЖ корхонасида мавжуд 10/0,4 кВ кучланишли жами 10 дона (6 дона 1000 кВА қувватли ва 4 дона 1600 кВА қувватли) мойли куч трансформаторларини қўшимча совитиш орқали йилига жами 50 746 300 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
эксплуатациядаги (М(ОНАН) совитиш тизимига эга) мойли куч трансформаторларининг ишлаш ишончлилигини баҳолаш имконини берувчи усул “Қува текстил” МЧЖ корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон савдо-саноат палатаси”нинг 2023 йил 6 июндаги 11/03-30-6544-сон маълумотномаси). Натижада эксплуатациядаги мойли куч трансформаторларининг ишлаш муддати 28 908 соатдан 52 560 соатга, яъни ўртача 2 баравар ошиши аниқланган.