Сеитмуратов Байрамбай Турганбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қисқа туташган роторли асинхрон генератор режимларини тадқиқ қилиш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалари ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PHD/Т3696.
Илмий раҳбар: Бобожонов Юнус Матризаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдурашид Тухтасинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қисқа туташган роторли асинхрон генераторнинг иш режимларини тадқиқ қилиш ва чиқиш кучланиш бошқарув тизимини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асинхрон генераторнинг автоном ва синхрон генератор билан параллел ишлаш режимларида, станция шинасига уланадиган ҳар қандай юкламаларга мос конденсатор улаш асосида шина кучланиши барқарорлигини таъминлаш усули ишлаб чиқилган;
ўзгарувчан сиғимли конденсатор шахобча киритилиши асосида асинхрон генераторнинг алмаштириш схемаси такомиллаштирилиб, ўзгарувчан юкламаларда чиқиш кучланиши барқарорлигини таъминланишни таҳлил қилиш имконияти яратилган;
микропроцессор асосидаги реакив қувватни автоматик ростлаш қурилмасининг кучланиш каналидан фойдаланиш асосида асинхрон генераторнинг ўзгарувчан юкламаларида кучланишни номинал қийматларда ушлаб турилиши асосланган;
микропроцессорли автоматик ростлаш қурилмасини ишлаб чиқиш асосида асинхрон генераторнинг ҳар қандай характерли юкламасида чиқиш кучланишининг ўзгаришсиз қолиши 70% юкламагача чиқиш частотаси бўйича барқарорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қисқа туташган роторли асинхрон генератор режимларини тадқиқ қилишнинг тажриба, математик моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
микропроцессор асосидаги реакив қувватни автоматик ростлаш қурилмасининг кучланиш каналидан фойдаланиб сувнинг механик энергияси ҳисобига ҳаракатланувчи, қуввати 4 кВт бўлган қисқа туташган роторли асинхрон генератордан ташкил топган қурилма «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм филиалига жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг 26.08.2023 йилдаги №01-21 04/1414-сонли маълумотномаси). Натижада, микро ГЭСдаги синхрон генератор ўрнига асинхрон генераторни қўллаш ҳисобига йил давомида иқтисодий самарадорликни 2,4 бараварга ошириш имконияти яратилган;
микропроцессорли автоматик ростлаш қурилмасини ишлаб чиқиш асосида асинхрон генераторнинг ҳар қандай характерли юкламасида чиқиш кучланишининг ўзгаришсиз қолиши таъминлайдиган, қисқа туташган роторли асинхрон генератордан иборат қурилма вилоят ҳудудидан ўтган канал, сой ва ирмоқларга яқин жойлашган жами 5 та истеъмолчида намунавий лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида жорий этилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг 26.08.2023 йилдаги №01-21 04/1414-сонли маълумотномаси). Натижада қисқа туташган роторли асинхрон генераторни тадбиқ қилиниши ҳисобига йиллик иқтисодий самарадорлик 155 520 000 (бир юз эллик беш миллион беш юз йигирма минг) сўмни ташкил этган.