Sayt test rejimida ishlamoqda

 Закирова Дилфуза Хабибуллаевнанинг
фалсафа доктори(Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шаклдор ипларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.02 - “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёгадастлабки ишлов бериш”(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/T4706
Илмий раҳбар: Исламбекова Нигора Муртозаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Акмалжон Алишер ўғли, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шаклдор ипларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш орқали маҳаллий иплардан хомашё тайёрлаш, шаклдор ип ассортиментларини олиш ва хусусиятларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаклдор ипларнинг янги ассортиментини олиш учун хомшё таркиби  асосланган ва хусусиятлари турлича бўлган ипларни қўшиш асосида ипларни ишлаб чиқариш технологияси қуруқ ва нам иссиқ муҳитда термик ишлов бериш орқали такомиллаштирилган;
кимёвий ва табиий ипларни қуруқ ва нам иссиқ муҳитда термик ишлов бериш усулини қўллаб, бикомпонент шаклдор ипларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
кимёвий ипларни термик ишлов бериш орқали турли ҳароратларда вақтга нисбатан қисқариш жараёни асосида кирувчи омилларнинг таъсири орқали ипларда ҳажмдорликни ҳосил қилишнинг боғланишлари ишлаб чиқилган;
маҳаллий иплардан янги ассортиментдаги шаклдор ипларни олиш учун рационал параметрлари тажриба натижалари асосида аниқланган ва олинган ипларнинг асосий технологик хусусиятлари бўлган чўзилиши, бурамдорликни сақланиши ва ҳажмдорлигининг юқорилиги орқали исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шаклдор ипларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
  поликомпонент янги турдаги газламалар учун хомашё тайёрлаш технологияси  Тошкент шаҳридаги «Shebnem textile» МЧЖ ва Марғилон шаҳридаги «Tang group» МЧЖ корхоналарида («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 7 августдаги 03/25-1734 сонли маълумотномаси) жорий этилган. Натижада, маҳаллий иплардан ва тўқимачилик корхонала рида мавжуд дастгоҳлардан фойдаланиб, шаклдор ипларнинг янги ассортиментларини олиш орқали тўқимачилик маҳсулотлари ассортиментларини кенгайтиришга ва маҳаллий иплардан олинган янги ассортиментдаги шаклдор ипларнинг таннархини 9% га пасайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish