Мўминова Зарифа Абдираубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзининг даволаш усулларини такомиллаштириш» 14.00.26 – Фтизиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4677.
Илмий раҳбар: Адилходжаев Аскар Анварович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib160.01.
Расмий оппонентлар: Соипова Нодира Сагдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бобохўжаев Октам Икрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Буҳоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзининг комплекс даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асоратланган периферик лимфа тугунлар туберкулёзида абсцесс ёки оқмани бартараф қилинганда, зарарланган регионар лимфа тугунларининг сақланиб қолиши ҳисобига касалликнинг рецидивига олиб келиши исботланган;
mycobacterium bovisнинг пиразинамидга чидамлилигини ҳисобга олган ҳолда, асоратланган периферик лимфа тугунлар туберкулезида эмперик даво схемасини қўллаш асосланган;
жаррохлик амалиётидан кейинги лимфостаз ва периферик лимфа тугунлари туберкулёзи билан боғлиқ қолдиқ шикастланишларни олдини олишда, фасциявий бўшлиқлар бўйлаб лимфодиссекция ўтказилиши билан яра бўшлиқларини дренажлаш орқали, манфий босим ҳосил қилиш ва визуал зарарланмаган лимфа тугунларни олиб ташлашнинг самарадорлиги исботланган;
асоратланган периферик лимфа тугунлар туберкулёзида, 6 ммли лимфа тугунларида ҳам казеоз ўчоқлар аниқланганлигини сабабли, регионар лимфодиссекцияни селектив лимфодиссекция билан тўлдириш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзини даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: асоратланган периферик лимфа тугунлар туберкулёзида абсцесс ёки оқмани бартараф қилинганда, зарарланган регионар лимфа тугунларининг сақланиб қолиши ҳисобига касалликнинг рецидивига олиб келиши исботланганлиги Самарқанд вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2024-йил 24 майдаги 418-сонли буйруғи ва Қашқадарё вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2024-йил 31 майдаги №37 “Т” буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги №07/103-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзини даволашда, регионар лимфодиссекцияни қўллаш орқали даволаш натижалари яхшиланган, беморларнинг шифохонада бўлиш муддати қисқарган, касалликнинг рецидивланиши кескин камайган. Иқтисодий самарадорлиги: асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзи билан оғриган беморларни даволашда регионар лимфодиссекциянинг самарадорлиги туфайли давлат бюджетидан сарф харажатларни 33,5%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзи билан оғриган беморларни даволашда регионар лимфодиссекцияларни амалиётга жорий қилиниши, давлат бюджетидан сарф харажатларни 33,5%га иқтисод қилиш ва шифохонада бўлиш вақтини 2-3 баробар қисқартириш хисобига беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: mycobacterium bovis пиразинамидга чидамлилигини ҳисобга олган ҳолда, асоратланган периферик лимфа тугунлар туберкулезида эмперик даво схемаси қўллаш асосланганлиги Самарқанд вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2024-йил 24 майдаги 418-сонли буйруғи ва Қашқадарё вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2024-йил 31 майдаги №37 “Т” буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги №07/103-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: периферик лимфа тугунлари туберкулёзида, қўзғатувчининг штаммини аниқлаш ва туберкулёзга қарши антибактериал терапияни индивидуал схемасини қўллаш, ушбу патологиянинг айниқса асоратланган шаклларини самарали даволаш, рецидивланишларни камайтириш, беморлар касалхонага қайта тушиш сонини камайтириш, ҳамда фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиш вақтини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: периферик лимфа тугунлари туберкулёзида, қўзғатувчи штаммини аниқлаш ва туберкулёзга қарши антибактериал терапияни индивидуал схемасини қўллаш, айниқса, касалликнинг асоратланган шаклларида соғайиш муддатларини қисқартириш, рецидивланишларни кескин камайтириш орқали ҳар бир беморнинг даволаниши учун 1,5 баробар кам маблағ сарфлаш, давлат бюжети маблағларини тежаш имконини берган. Хулоса: периферик лимфа тугунлари туберкулёзида, қўзғатувчи штаммини аниқлаш ва туберкулёзга қарши антибактериал терапияни индивидуал схемасини қўллаш давлат бюджетидан сарф харажатларни 1,5 баробарга иқтисод қилиш ва шифохонада бўлиш вақтини 65,9%гача қисқартириш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: жаррохлик амалиётидан кейинги лимфостаз ва периферик лимфа тугунлари туберкулёзи билан боғлиқ қолдиқ шикастланишларни олдини олишда, фасциявий бўшлиқлар бўйлаб лимфодиссекция ўтказилиши билан яра бўшлиқларини дренажлаш орқали, манфий босим ҳосил қилиш ва визуал зарарланмаган лимфа тугунларни олиб ташлашнинг самарадорлиги исботланганлиги Самарқанд вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2024-йил 24 майдаги 418-сонли буйруғи ва Қашқадарё вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2024-йил 31 майдаги №37 “Т” буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги №07/103-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: асоратланган периферик лимфа тугунлар туберкулёзини даволашда фасциялараро бўшлиқлардаги тугунлар лимфодиссекцияси бажарилганида, визуал зарарланмаган тугунларни олиб ташлаш амалиётдан кейинги жароҳатнинг эрта муддатда, косметик нуқсонларсиз битиш, эрта соғайиш кўрсаткичини ошириш ва ётоқ кунларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзини даволашда регионар лимфодиссекция қўлланганда, амалиётдан кейинги жароҳатнинг эрта муддатларда, косметик нуқсонларсиз битиши, эрта соғайиш кўрсаткичини ошириши ётоқ кунларини 2,9 баробарга қисқартириш ва бу орқали даволаниш харажатларини қисқартириш имконини берган. Хулоса: асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзини даволашда, регионар лимфодиссекцияни қўллаш, амалиётдан кейинги жароҳатнинг эрта муддатларда, косметик нуқсонларсиз битиши, эрта соғайиш кўрсаткичини ошириши ҳисобига иқтисодий харажатларни 1,5 мартага камайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ётоқ кунларини 2,9 баробаргача қисқартириш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: асоратланган периферик лимфа тугунлар туберкулёзида, 6 ммли лимфа тугунларида ҳам казеоз ўчоқлар аниқланганлигини сабабли, регионар лимфодиссекцияни селектив лимфодиссекция билан тўлдириш зарурлиги исботланганлиги Самарқанд вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2024-йил 24 майдаги 418-сонли буйруғи ва Қашқадарё вилояти Фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2024-йил 31 майдаги №37 “Т” буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги №07/103-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзида, зарарланган регион атрофидаги кичик ўлчамли тугунларни хам олиб ташлаш, ушбу касалликдан эрта, самарали соғайиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзида, зарарланган регион атрофидаги кичик ўлчамли тугунларни хам олиб ташлаш даволаниш харажатларини 33,5%гача камайтириш имконини берди. Хулоса: асоратланган периферик лимфа тугунлари туберкулёзида, зарарланган регион атрофидаги кичик ўлчамли тугунларни хам олиб ташлаш тавсиясини қўллаш хар бир бемор учун иқтисодий харажатларни 33,5%га камайтириш, беморлар шифохонада бўлиш вақтини 2,9 баробарга қисқартириш, беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган ва давлат бюжети маблағларлари иқтисод қилишга эришилган.