Якубова Шахноза Эркинбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ алломаларининг педагогик таълимотлари воситасида талабаларда позитив дунёқарашни шакллантириш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Пед4446.
Илмий раҳбар: Сабирова Чаросхон Атамаматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, ДСc.03/30.12.2019.Пед.34.01.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ алломаларининг педагогик таълимотлари воситасида талабаларда позитив дунёқарашни шакллантириш тизимини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда позитив дунёқарашни шакллантиришнинг ҳаётга ва ўз-ўзига онгли муносабатда бўлиш билан боғлиқ психологик-педагогик хусусиятлари инсон ҳаётий оламининг ички – “оддий ёки мураккаб”, ташқи – “осон ёки қийин” жиҳатларининг қониқиш ҳисси, ҳаётийлик, қадриятли, ижодкорлик тамойиллари билан боғлиқликда “мавжудлик майдони” типологиясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда позитив дунёқарашни шакллантириш мазмуни Шарқ мутафаккирларининг некбинлик, инсонпарварлик, борлиқ, қадриятлар фалсафасига доир қарашларининг таълим фалсафаси ривожидаги фундаменталлик, универсаллик, ретроинновацион тавсифини эмпирик-аналитик ва гуманитар анъаналар билан ўзаро алоқаси конвергентлигини асослаш орқали такомиллаштирилган;
Шарқ алломаларининг педагогик таълимотлари воситасида талабаларда позитив дунёқарашни шакллантириш моделининг амалий компоненти маъруза-конференция, педагогик-психологик ҳафталик, деонтологик маҳорат дарслари, саноген фикрлаш техникаларини ўзлаштиришга доир практикумлар, ривожлантирувчи тренинглар каби маърифий шаклларга мувофиқ ички салоҳиятни реаллаштирадиган саломатликни сақлаш, ўз-ўзини ташкиллаш бўйича таълимий технологияларнинг адаптивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда позитив дунёқарашни шакллантириш тизими Шарқ алломаларининг инсоннинг ўз-ўзини англаши, позитив установкалари, кайфияти, идеаллари билан боғлиқ оламнинг илмий ва диний космогоник ва эсхатологик манзарасига хос матрицалар репертуарининг (ИКМкс; ИЕМкс; ДКМкс; ДЕМкс) дидактик имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштитирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ алломаларининг педагогик таълимотлари воситасида талабаларда позитив дунйоқарашни шакллантириш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда позитив дунёқарашни шакллантиришнинг ҳаётга ва ўз-ўзига онгли муносабатда бўлиш билан боғлиқ психологик-педагогик хусусиятларини инсон ҳаётий оламининг ички – “оддий ёки мураккаб”, ташқи – “осон ёки қийин” жиҳатларининг қониқиш ҳисси, ҳаётийлик, қадриятли, ижодкорлик тамойиллари билан боғлиқликда “мавжудлик майдони” типологиясига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60110100 – Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси) таълим ёʻналиши учун “Ижтимоий педагогика” дарслигини ишалб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосида берилган 68-663 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг шахс ижтомоийлашувида позитив дунёқарашнинг ўрни ва аҳамиятига доир билимларини оширишга хизмат қилган;
талабаларда позитив дунёқарашни шакллантириш мазмунини Шарқ мутафаккирларининг некбинлик, инсонпарварлик, борлиқ, қадриятлар фалсафасига доир қарашларининг таълим фалсафаси ривожидаги фундаменталлик, универсаллик, ретроинновацион тавсифини эмпирик-аналитик ва гуманитар анъаналар билан ўзаро алоқаси конвергентлигини асослаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110100 – Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси) таълим ёʻналиши учун “Педагогика тарихи” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи, 106-179-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, Шарқ алломаларининг позитив динёқарашни ривожлантиришга доир қарашларини тизимлашитиришга хизмат қилган;
Шарқ алломаларининг педагогик таълимотлари воситасида талабаларда позитив дунёқарашни шакллантириш моделининг амалий компонентини маъруза-конференция, педагогик-психологик ҳафталик, деонтологик маҳорат дарслари, саноген фикрлаш техникаларини ўзлаштиришга доир практикумлар, ривожлантирувчи тренинглар каби маърифий шаклларга мувофиқ ички салоҳиятни реаллаштирадиган саломатликни сақлаш, ўз-ўзини ташкиллаш бўйича таълимий технологияларнинг адаптивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган №Ф1-ХТ-1-55237. “Педагогик атамалар мазмунини модернизацийалаш ва унификацийалаш параметрлари” (2012-2016 йй.) фундаментал лойиҳасининг дунёқараш билан боғлиқ қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 4-октябрдаги 02-07-4446/04-сон далолатномаси). Натижада, позитив дунёқарашга доир атамаларни унификациялашга хизмат қилган;
талабаларда позитив дунёқарашни шакллантириш тизимини Шарқ алломаларининг инсоннинг ўз-ўзини англаши, позитив установкалари, кайфияти, идеаллари билан боғлиқ оламнинг илмий ва диний космогоник ва эсхатологик манзарасига хос матрицалар репертуарининг дидактик имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштитиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг №2016-0909111822. “Дарслик ва оъқув адабийотлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали оъқувчиларда “оммавий маданийат”га қарши курашчанлик коъникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) фундаментал лойиҳасининг поситив дунёқараш орқали “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларини бартараф этиш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 4-октябрдаги 02-07-4446/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларда позитив дунёқарашни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.