Абдуллаев Комилжон Абдуғаниевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Адабий таълим жараёнида фанлараро интеграциядан фойдаланишнинг илмий-методик асослари (Умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф ва академик лицей адабиёт дарслари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Ped255.
Илмий раҳбар: Ҳомидов Ҳамиджон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабий таълим жараёнида фанлараро интеграциядан фойдаланишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаблари ва академик лицей адабиёт дарсларида ўқувчиларда комил инсон тарбиясига оид гуманистик ғояларни қарор топтириш, ўқувчиларга асосий назарий билимлар бериш билан бир қаторда, уларда турли предметлар бўйича олган билимларидан фан ва амалиёт, маданият, ишлаб чиқаришнинг мураккаб топшириқларини ҳал қилиш йўллари таълимнинг ижодий, ҳиссий-эмоционал, хулқ-атвор омиллари билан чамбарчас боғлиқ эканлиги педагогик-психологик жиҳатдан асослаб берилган;
ёзувчи ҳаёти ва ижодини фанлараро интеграция асосида ўрганишнинг методик таъминоти ўқувчиларда атроф-олам ҳақидаги билимларни кенгайтиришга доир инверсион, акмелогик, эмперик ва когнитив ёндашувларни семинар, саёҳат, видео, онлайн, тақдимот, бинар дарслар мазмунига билим олувчиларнинг креатив, мантиқий тафаккур ва ностандарт, интеллектуал қобилиятларини ҳамда маънавий-ахлоқий комиллик жиҳатларини адабий таълим жараёнида таъминланишининг педагогик имкониятлари мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларида инновацион таълимнинг фанлараро интеграцияга асосланган матн устида ишлаш машғулотлари орқали ўқувчиларнинг тадқиқотчилик (“Жажжи тадқиқотлар”, “Сўз ва сурат”, “Сеҳрли бармоқлар”, “Эркин ёзиш”), матнни тушуниш, адабий таҳлил, мантиқий тафаккур, ижодий фикрлаш билан боғлиқ креатив қобилиятини интеграллашган дастур ва дарсликлар яратилиши механизмлари асосида ривожлантириш усуллари ҳамда янги дарс шакллари ва технологиялари, луғат устида ишлаш малака-кўникмалари такомиллаштирилган;
Лирик асарларни чуқур идрок қилишнинг муҳим воситаси сифатида фойдаланиш технологиялари (“Қўшиқлар бекати”, “Мозийга саёҳат”, “Биргаликда куйлаймиз”) ни ўқув муҳитига лирик асарларни чуқур идрок қилишнинг муҳим воситаси сифатида мусиқа ва тасвирий санъат асарларидан фойдаланиш усуллари аниқланиб, адабий-назарий маълумотлар, ёзувчининг бадиий маҳоратини ўргатиш машғулоти ва синфдан ташқари тадбирларда бошқа фан материаллари ва хорижий технологиялар уйғунлигида фанлараро интеграциядан фойдаланишни оптималлаштириш усуллари ва технологияларини ўргатиш такомиллаштирилган;
Хорижий ва миллий ўқитишнинг парадигмаларига, фанлараро интеграциянинг мазмун-моҳияти, усуллари, шакл ва воситалари таҳлилига доир, ўзаро алоқадорлик мазмунига тааллуқли материаллардан фойдаланишнинг педагогик-психологик, бадиий-эстетик ва таълимий-тарбиявий таълим шаклларига таяниб дарс ташкил этишнинг илмий-методик тавсиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адабий таълим жараёнида фанлараро интеграциядан фойдаланишнинг илмий-методик асосларига доир тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаблари ва академик лицей адабиёт дарсларида ўқувчиларда комил инсон тарбиясига оид гуманистик ғояларни қарор топтириш, ўқувчиларга асосий назарий билимлар бериш билан бир қаторда, уларда турли предметлар бўйича олган билимларидан фан ва амалиёт, маданият, ишлаб чиқаришнинг мураккаб топшириқларини ҳал қилиш йўллари таълимнинг ижодий, ҳиссий-эмоционал, хулқ-атвор омиллари билан чамбарчас боғлиқ эканлиги педагогик-психологик жиҳатдан асослаб берилган таклиф ва тавсиялардан “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019-йил 10-декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 25-сентябрдаги 01/11-01/6-795-сон маълумотномаси). Натижада, адабий таълим жараёнида фанлараро интеграциядан фойдаланишга оид тажрибаларнинг тадрижий такомили ва ҳозирги кундаги кўп қиррали имкониятлари бойитилган;
ёзувчи ҳаёти ва ижодини фанлараро интеграция асосида ўрганишнинг методик таъминоти ўқувчиларда атроф-олам ҳақидаги билимларни кенгайтиришга доир инверсион, акмелогик, эмперик ва когнитив ёндашувларни семинар, саёҳат, видео, онлайн, тақдимот, бинар дарслар мазмунига билим олувчиларнинг креатив, мантиқий тафаккур ва ностандарт, интеллектуал қобилиятларини ҳамда маънавий-ахлоқий комиллик жиҳатларини адабий таълим жараёнида таъминланишининг педагогик имкониятлари мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган тўхтам ва хулосалар 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш бакалавриат йўналиши учун “Адабиёт ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 438414-рақамли гувоҳнома). Натижада, фанлараро интеграциянинг интенсивлигини таъминлашда янги педагогик технологиялар асосидаги дарс шаклларининг самарадорлигини оширишга эришилган;
Лирик асарларни чуқур идрок қилишнинг муҳим воситаси сифатида фойдаланиш технологиялари (“Қўшиқлар бекати”, “Мозийга саёҳат”, “Биргаликда куйлаймиз”) ни ўқув муҳитига лирик асарларни чуқур идрок қилишнинг муҳим воситаси сифатида мусиқа ва тасвирий санъат асарларидан фойдаланиш усуллари аниқланиб, адабий-назарий маълумотлар, ёзувчининг бадиий маҳоратини ўргатиш машғулоти ва синфдан ташқари тадбирларда бошқа фан материаллари ва хорижий технологиялар уйғунлигида фанлараро интеграциядан фойдаланишни оптималлаштириш усуллари ва технологияларини ўргатиш такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш бакалавриат йўналиши учун “Адабиёт ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 438414-рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш, уларнинг интеллектуал, креатив фикрлаш салоҳиятини ошириш, юқори касбий ва таянч компетенсияларни эгаллашга оид илмий-методик ёндашувларни такомиллаштириш усуллари имкони оширилган;
Лирик асарларни чуқур идрок қилишнинг муҳим воситаси сифатида фойдаланиш технологиялари (“Қўшиқлар бекати”, “Мозийга саёҳат”, “Биргаликда куйлаймиз”) ни ўқув муҳитига лирик асарларни чуқур идрок қилишнинг муҳим воситаси сифатида мусиқа ва тасвирий санъат асарларидан фойдаланиш усуллари аниқланиб, адабий-назарий маълумотлар, ёзувчининг бадиий маҳоратини ўргатиш машғулоти ва синфдан ташқари тадбирларда бошқа фан материаллари ва хорижий технологиялар уйғунлигида фанлараро интеграциядан фойдаланишни оптималлаштириш усуллари ва технологияларини ўргатиш такомиллаштирилган ўринлардан адабиёт фани ўқитувчилари учун методик кўрсатмалар, услубий қўланмалар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 25-сентябрдаги 01/11-01/6-795-сон маълумотномаси). Натижада, адабиёт, мусиқа, тасвирий санъатнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўзаро интеграциясини тўлароқ тушунишга хизмат қиладиган технологияларни ишлаб чиқиш асосида лирик асарларини ўргатиш методикасининг педагогик имкониятлари кенгайтирилган;
Хорижий ва миллий ўқитишнинг парадигмаларига, фанлараро интеграциянинг мазмун-моҳияти, усуллари, шакл ва воситалари таҳлилига доир, ўзаро алоқадорлик мазмунига тааллуқли материаллардан фойдаланишнинг педагогик-психологик, бадиий-эстетик ва таълимий-тарбиявий таълим шаклларига таяниб дарс ташкил этишнинг илмий-методик тавсияларидан 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш бакалавриат йўналиши учун “Адабиёт ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи, 438414-рақамли гувоҳнома). Натижада, адабий-назарий маълумот, ёзувчининг бадиий маҳоратини ўргатиш, синфдан ташқари тадбирлар жараёнини фанлараро ва хорижий технологиялар интеграцияси асосидаги дарс ишланма ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга замин яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish