Кенжаев Сохиб Сайфиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртасини жорий этишнинг устувор йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4084
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Ражабов Шерзод Умрзокович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Хўжамуродов Асқаржон Жалолович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва таббиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат тиббий суғуртасини жорий этишнинг устувор йўналишларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли қатламини (ёши, жинси, оилада истиқомат қилувчилар сони, оилада жон бошига ўртача даромад ҳажми бўйича) таснифлашда тузатиш коеффисиентларидан фойдаланиш орқали бирламчи тиббий хизматларни бюджетдан молиялаштиришни табақалаштириш асосида давлат тиббий суғуртасининг ижтимоий ҳимоя омили ролини ошириш таклиф этилган.
кафолатланган тиббий хизматлар учун ихтиёрий тиббий суғуртадан фойдаланилганда тўловнинг 10 фоизгача, бироқ давлат тиббий суғуртаси бўйича қийматнинг 20 фоизидан ошмаган миқдорида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тўлаб бериш амалиётини жорий этиш орқали давлат тиббий суғуртасига молиявий юкни камайтириш таклиф этилган.
давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини молия бозорида инвестисия қилиш асосида даромадларнинг 50 фоизини Жамғарма фаолиятини ташкил этишга йўналтириш орқали Жамғарма бюджетини самарали шакллантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш асосланган.
давлат тиббий суғуртаси (институсионал омиллар, молиялаштириш элементлари, аҳолини қамраб олиш мезонлари)да кафолатланган тиббий хизматлар таснифи орқали хусусий тиббиёт муассасаларини жалб этиш билан тиббий хизматлар бозорида соғлом рақобатни ривожлантириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртасини жорий этишнинг устувор йўналишлари боъйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли қатламини (ёши, жинси, оилада истиқомат қилувчилар сони, оилада жон бошига ўртача даромад ҳажми бўйича) таснифлашда тузатиш коеффисиентларидан фойдаланиш орқали бирламчи тиббий хизматларни бюджетдан молиялаштиришни табақалаштириш асосида давлат тиббий суғуртасининг ижтимоий ҳимоя омили ролини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Sоғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Sирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4890-сон қарорининг алоҳида бандлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан Ҳаракатлар режаси 2-банди ижросини таъминлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 6-сентябрдаги 06/33-1-18594-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши аҳолининг тиббий хизматга энг муҳтож қатламини қамраб олиш, кам даромадли аҳолининг исте'моли таркибида тиббий хизматларга йўналтириладиган чўнтак харажатларини кескин камайтириш имконини берди. Натижада, 2022 йилга нисбатан 2023 йилда давлат тиббий суғуртасидан фойдаланганлар сони 16 фоизга ошди.
кафолатланган тиббий хизматлар учун ихтиёрий тиббий суғуртадан фойдаланилганда тўловнинг 10 фоизгача, бироқ давлат тиббий суғуртаси бўйича қийматнинг 20 фоизидан ошмаган миқдорида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тўлаб бериш амалиётини жорий этиш орқали давлат тиббий суғуртасига молиявий юкни камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Sоғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Sирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4890-сон қарорининг 6-банди ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 6-сентябрдаги 06/33-1-18594-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жорий этилиши билан давлат бюджетига тушадиган молиявий юкни камайтириш, кафолатланган тиббий хизматлар кўрсатишга нодавлат тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш, бюджет маблағларининг самарадорлигини таъминлашга имкон берди. Натижада, давлат тиббий суғуртасини бюджетдан молиялаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ошди.
давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини молия бозорида инвестисия қилиш асосида даромадларнинг 50 фоизини Жамғарма фаолиятини ташкил этишга йўналтириш орқали Жамғарма бюджетини самарали шакллантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш таклифи “Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тўғрисида”ги Низом талаблари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 6-сентябрдаги 06/33-1-18594-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши Жамғарма бюджетини самарали шакллантириш, даромад базаларини (нобюджет манбаларни) кенгайтириш ва молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилди.
давлат тиббий суғуртаси (институсионал омиллар, молиялаштириш элементлари, аҳолини қамраб олиш мезонлари)да кафолатланган тиббий хизматлар таснифи орқали хусусий тиббиёт муассасаларини жалб этиш билан тиббий хизматлар бозорида соғлом рақобатни ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Sоғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Sирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4890-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Sирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш Консепсияси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 6-сентябрдаги 06/33-1-18594-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотлари учун тенг шароитлар ва рақобат муҳитининг яратилиши орқали тиббий хизматлар сифатининг ошишига эришилди. Хусусий тиббиёт муассасаларида даволанганлар сони 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 7 бараварга кўпайган.