Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Акмал Акпаралиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тола сифатини яхшилаш мақсадида аррали жинни таъминлаш жараёнини такомиллаштириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T529.

Илмий раҳбар: Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.30.05.2018.T.66.01.

Расмий оппонентлар: Маматов Алишер Зулунович, техника фанлари доктори; Сулейманов Рустам Шенникович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тола ажратиш машинасини пахта билан таъминлашни автоматик ростлаш йўли билан унинг самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аррали жин хомашё валиги параметрлари билан арра ишчи юзаси орасидаги ишқаланиш кучининг ўзаро боғланиши нотурғун технологик жараённи ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

хомашё валиги зичлиги билан ток кучининг рационал параметрлари аррали жин хомашё валиги зичлиги билан аррали цилиндр моторига тушадиган ток кучининг ўзаро боғланиши асосида аниқланган;

аррали цилиндр моторига тушадиган ток кучи миқдорига кўра аррали жинга узатилаётган хомашё миқдорини бошқарадиган аррали жин машинасини пахта билан таъминлаш технологияси ишлаб чиқилган;

аррали жин машинасини пахта билан таъминлашнинг аррали жин ишчи камерасидаги хомашё валиги зичлигига боғлиқ равишда автоматик ростлаш ускунаси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жинлаш машиналарини хомашё билан таъминлашни ростлашнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

аррали жин ишчи камераси янги конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Аррали жин ишчи камераси», №FAP00599-2011й.). Натижада  жин машинаси ишчи камерасида хомашё зичлигининг бир хилда ушланиши ҳисобига ишлов берилаётган пахта хомашёсининг дастлабки табиий хусусиятларини сақлаш ва энергия сарфини камайтиришга эришилган;

аррали жин таъминлагичининг янги конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Аррали жин таъминловчиси», №FAP00600-2011й.). Натижада жин машинасини пахта билан бир маромда таъминланиши пахтанинг дастлабки табиий хусусиятларини сақлаш имконини берган;

аррали жин таъминлагичи ва ишчи камераси  «Ўзпахтасаноат» АЖга қарашли «Тўрақўрғон пахта тозалаш» АЖда узлуксиз технологик жараёнга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2018 йил 10 августдаги 02-18/4757-сон маълумотномаси). Натижада жин машинаси ишчи камерасида хомашё зичлигининг бир хилда ушланиши ҳисобига ишлаб чиқарилаётган пахта толасидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улушининг 0,3–0,5%га, чигит механик шикастланганлигининг 0,24–1,1%га камайишига эришилган;

жинлаш машиналарини пахта билан таъминлаш технологик жараёнини автоматик назорат қилиш ва бошқариш тизимлари «Ўзпахтасаноат» АЖга қарашли «Косонсой пахта тозалаш» АЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2018 йил 10 августдаги 02-18/4757-сон маълумотномаси). Натижада аррали жин машинасининг пахта билан бир меъёрда таъминланиши пахта толасидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмаларнинг массавий улушини 0,3–0,5%га, чигитнинг механик шикастланганлигини 0,24–1,1%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish