Тухтабаев Анвар Алишеровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорларда COVID-19 билан миокардит ассоциациясини ташҳислаш, даволаш ва реабилитация тамойилларини такомиллаштириш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Tib644.
Илмий маслахатчи: Каримов Ахмад Хашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Aляви Бахромхон Aнисханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорларда COVID-19 билан миокардит ассоциациясини ташҳислаш, даволаш ва реабилитация тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардит, коронавирус инфекциясининг янада агрессив кечиши ҳисобига ўпка тўқималарининг шикастланиши ва нафас олиш ацидози ривожланиши (pH 7,34±0,06) натижасида, бошқа этиологияли миокардитларга қараганда юқори даражада юрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши (89,66% га нисбатан 53,57%), миокард шикастланишининг ҳомиладорликнинг 2 триместрига қадар, ҳомиладорлик муддатига пропорционал равишда ортиши (63,79%) ва 3 триместрда камайиши коронавирус инфекцияси кечишининг оғирлик даражасига боғлиқлиги билан исботланган;
 COVID-19 билан ассоциирланган миокардит ташҳиси МРТ текширувида гадолиний контрастини ишлатмасдан юқори сезувчанлик (Se-96,6%), юқори ўзига ҳослик (Sp-97,1%), ижобий ва салбий прогнозли қийматининг юқори бўлиши (PPV- 96,6% ва NPV-97,1), ижобий (LR+) ва салбий (LR-) тест натижасининг эҳтимоллик нисбатига мос равишда 33,8 ва 0 ни ташкил қилиши МРТнинг умумий аниқлиги (Аcc) 96,9% кўрсаткичга эга бўлиши билан исботланган;
 COVID-19 билан ассоциирланган миокардит ташҳиси ҳомиладорлар қонида кардиоспецифик биомаркерлар B-турли (NT-proBNP) N-терминал натрийуретик пептид ва тропонин I (cTnI) миқдорларини аниқланиши, юқори сезувчанлик (Se-96,6%), юқори ўзига хослик (Sp-91,4%), ижобий ва салбий прогнозли қийматининг юқори бўлиши (PPV ва NPV), ижобий (LR+) ва салбий (LR-) тест натижасининг эҳтимоллик нисбатига мос равишда 90,3% ва 97% ни ташкил қилиши, тахлилнинг умумий аниқлигининг юқорилиги (Аcc) 93,8% ва 45,3% билан исботланган;
 ҳомиладорларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитни ЭКГ усуллари билан ташҳислашда юқори сезувчанлик (Se) – 96,6%, ўртача ўзига ҳослик (Sp) - 62,9%, усулнинг умумий аниқлиги (Acc) 78,1% ва эхокардиография усулнинг сезувчанлиги (Se) - 79,3%, ўртача ўзига ҳослик (Sp) - 97,1%, усулнинг умумий аниқлигининг (Acc) - 89,1% ни юқорилиги билан исботланган;
 ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитда ва миокард шикастланиши кўринишидаги ҳолатларини аниқ клиник фарқлаш зарурати, COVID-19 билан ассоциирланган миокард шикастланишида салбий акушерлик асоратлар – муддатидан олдин туғруқлар (21,43%), янги туғилган чақалоқларни Апгар шкаласи бўйича паст 5-6 балл билан туғилишига (32,86%) олиб келиши исботланган;
 COVID-19 билан ассоциирланган миокардитда йўлдош тўқималаридаги яллиғланиш жараёни, миокард шикастланмаган гуруҳларга нисбатан, ҳомиланинг веноз ўртача қон оқими тезлигининг пасайиши (34,02±4,89 мм/сек.), парацентрал қисимда васкуляризация индексининг камайиши (VI-5,27%) ва йўлдош марказий қисмида қон оқими индексининг пасайишига (FI – 40,1 мм/сек.) олиб келиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладор аёлларда Covid-19 билан ассоциирланган миокардитни ташҳислаш, даволаш ва реабилитация қилиш тамойилларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардит, коронавирус инфекциясининг янада агрессив кечиши ҳисобига ўпка тўқималарининг шикастланиши ва нафас олиш ацидози ривожланиши (pH 7,34±0,06) натижасида, бошқа этиологияли миокардитларга қараганда юқори даражада юрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши (89,66% га нисбатан 53,57%), миокард шикастланишининг ҳомиладорликнинг 2 триместрига қадар, ҳомиладорлик муддатига пропорционал равишда ортиши (63,79%) ва 3 триместрда камайиши коронавирус инфекцияси кечишининг оғирлик даражасига боғлиқлиги билан исботланган;иладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардит, коронавирус инфекциясининг янада агрессив кечиши ҳисобига, кўпинча ўпка тўқималарининг шикастланиши билан кечиши ва нафас олиш ацидози ривожланиши (pH -7,34±0,06) натижасида, бошқа этиологияли миокардитларга қараганда сезиларли даражада кўпроқ юрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши исботланган (89,66% га нисбатан 53,57%), миокард шикастланиши ҳомиладорликнинг 2 триместрига қадар ҳомиладорлик муддатига пропорционал равишда ортади (63,79%), кейин эса 3 триместрда камаяди, бу ҳолат коронавирус инфекцияси кечишининг оғирлик даражасига боғлиқлиги исботланган. Ушбу натижалар "Ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитнинг лаборатор диагностикаси" ва "МРТ ёрдамида ҳомиладор аёлларда миокардитни ташхислаш" услубий тавсияномаларига киритилган ва РИОБСИАТМ эксперт кенгашининг 2023 йил 7 ноябрдаги 10/6 – сон қарори билан тасдиқланган. Тошкент шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 97-сон буйруғи, 3-сонли шаҳар туғруқ мажмуасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 102/1-сон буйруғи, шунингдек Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалининг 2023-йил 11-ноябрдаги 117-сон буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитни ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш, ҳомиладорликни муваффақиятли кечиши, ижобий акушерлик натижалари ва туғруқдан кейинги реабилитациясига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган қонуниятлар коронавирус инфекцияси фонида ҳомиладор аёлларда миокард шикастланишини эрта ташҳислаш имконини берган, бу эса юрак етишмовчилигининг клиник жиҳатдан оғир даражаларини олдини олишга имкон берган. Тадқиқотимизда ҳаммаси бўлиб 60 та ҳомиладор аёлда эрта босқичда миокард шикастланиши фонида юрак етишмовчилиги белгилари билан аниқланган, натижада 144000000 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: олинган натижалар акушер-гинеколог ва кардиолог шифокорлар амалий фаолиятида қўлланма бўлиб, ҳомиладор аёлларда миокардитни клиник ташҳислаш жараёнида муваффақиятли қўлланилиши мумкин бўлиб, усулнинг юқори аниқлиги туфайли ўз вақтида ташҳисни тасдиқлаш ва керакли даволаш чораларини бошлаш имконини берган, бу усулнинг юқори аниқлиги туфайли юрак етишмовчилиги билан асоратланган битта ҳомиладор аёлни дори воситалари билан даволашда ўртача 2400000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган, шунингдек ташҳисни ўз вақтида аниқ қўйиш ва керакли даво чораларини бошлаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 билан ассоциирланган миокардит ташҳиси МРТ текширувида гадолиний контрастини ишлатмасдан юқори сезувчанлик (Se-96,6%), юқори ўзига ҳослик (Sp-97,1%), ижобий ва салбий прогнозли қийматининг юқори бўлиши (PPV- 96,6% ва NPV-97,1), ижобий (LR+) ва салбий (LR-) тест натижасининг эҳтимоллик нисбатига мос равишда 33,8 ва 0 ни ташкил қилиши МРТнинг умумий аниқлиги (Аcc) 96,9% кўрсаткичга эга бўлиши билан исботланган.Ушбу натижалар "Ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитнинг лаборатор диагностикаси" ва "МРТ ёрдамида ҳомиладор аёлларда миокардитни ташхислаш" услубий тавсияномаларига киритилган ва РИОБСИАТМ эксперт кенгашининг 2023 йил 7 ноябрдаги 10/6 – сон қарори билан тасдиқланган. Тошкент шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 97-сон буйруғи, 3-сонли шаҳар туғруқ мажмуасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 102/1-сон буйруғи, шунингдек Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалининг 2023-йил 11-ноябрдаги 117-сон буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: МРТ ёрдамида COVID-19 билан ассоциирланган миокардитни эрта аниқлаш, қўшимча диагностик усуллардан фойдаланмасдан клиник ташҳис қўйиш, натижада ҳомиладор аёл аҳволининг оғирлашишига йўл кўймасдан, ўз вақтида самарали даволашни бошлашга, ҳамда туғруқдан кейин аёлнинг тез орада реабилитацияси ва иш фаолиятига қайтишига ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: Ўзбекистонда юрак МРТси нархи ўртача 230000 сўм, ПЭТ текшируви ўртача 5000000 сўм ва юрак биопсияси кўп ҳолларда ҳомиладор аёлларда юқори хавф билан боғлиқ бўлиб, ўртача 8000000 сўмни ташкил қилади. Тадқиқотимизда МРТ текширув усули 45 та аёлда ўтказилди ва 214650000 сўм маблағ тежашга эришилган. Хулоса: Миокардитга, шу жумладан COVID-19 билан ассоциирланган миокардитга шубҳа қилинган ҳомиладор аёлларга ташҳис қўйиш жараёнида таклиф этилган МРТ усулларидан фойдаланиш тавсия этилган. Миокардитни ташҳислашда МРТ усулидан фойдаланиш ҳар бир ҳомиладор аёлда 4770000 сўмни тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: COVID-19 билан ассоциирланган миокардит ташҳиси ҳомиладорлар қонида кардиоспецифик биомаркерлар B-турли (NT-proBNP) N-терминал натрийуретик пептид ва тропонин I (cTnI) миқдорларини аниқланиши, юқори сезувчанлик (Se-96,6%), юқори ўзига хослик (Sp-91,4%), ижобий ва салбий прогнозли қийматининг юқори бўлиши (PPV ва NPV), ижобий (LR+) ва салбий (LR-) тест натижасининг эҳтимоллик нисбатига мос равишда 90,3% ва 97% ни ташкил қилиши, тахлилнинг умумий аниқлигининг юқорилиги (Аcc) 93,8% ва 45,3% билан исботланган. Ушбу натижалар "Ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитнинг лаборатор диагностикаси" ва "МРТ ёрдамида ҳомиладор аёлларда миокардитни ташхислаш" услубий тавсияномаларига киритилган ва РИОБСИАТМ эксперт кенгашининг 2023 йил 7 ноябрдаги 10/6 – сон қарори билан тасдиқланган. Тошкент шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 97-сон буйруғи, 3-сонли шаҳар туғруқ мажмуасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 102/1-сон буйруғи, шунингдек Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалининг 2023-йил 11-ноябрдаги 117-сон буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда миокардитни тасдиқлаш учун самарали лаборатория маркерларидан фойдаланиш, кўплаб кераксиз ташҳислаш муолажаларини бартараф этишга ёрдам бериб, ҳомиладор аёлнинг психоэмоционал саломатлигини сақлайди, бу эса ҳомиладорликни муваффақиятли олиб бориш ва даволашда мухим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: қонда NT-proBNP (152000 сўм) ва тропонин (150000 сўм) кўринишидаги миокардитнинг асосий лаборатор кўрсаткичларини аниқлаш ташкил қилган, беморлар учун анъанавий ташҳислаш комплекси 2600000 сўмга нисбатан сезиларли даражада тежамланган. 128 нафар ҳомиладор аёлда лаборатор кўрсаткичлар асосида ташҳисни тасдиқлаш учун 38656000 сўм маблағ сарфланган бўлса, стандарт ташҳислаш учун 332800000 сўм талаб этилади, шу сабабли гурухда текширилган беморлар учун 294144000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: лаборатор текширувларни (юқори специфик кардиомаркерлар) танлаш орқали ташҳисни ўз вақтида тасдиқлаш, керакли даво муолажаларини ўз вақтида бошлаш бир бемор учун 2298000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладорларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитни ЭКГ усуллари билан ташҳислашда юқори сезувчанлик (Se) – 96,6%, ўртача ўзига ҳослик (Sp) - 62,9%, усулнинг умумий аниқлиги (Acc) 78,1% ва эхокардиография усулнинг сезувчанлиги (Se) - 79,3%, ўртача ўзига ҳослик (Sp) - 97,1%, усулнинг умумий аниқлигининг (Acc) - 89,1% ни юқорилиги билан исботланган. Ушбу натижалар "Ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитнинг лаборатор диагностикаси" ва "МРТ ёрдамида ҳомиладор аёлларда миокардитни ташхислаш" услубий тавсияномаларига киритилган ва РИОБСИАТМ эксперт кенгашининг 2023 йил 7 ноябрдаги 10/6 – сон қарори билан тасдиқланган. Тошкент шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 97-сон буйруғи, 3-сонли шаҳар туғруқ мажмуасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 102/1-сон буйруғи, шунингдек Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалининг 2023-йил 11-ноябрдаги 117-сон буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқотда аниқланган ўзига ҳос ўзгаришларга асосланган ЭКГ ва ЭхоКГ усулларидан фойдаланиш, ҳомиладор аёлларда миокардит ва унинг асоратларини ўз вақтида ташҳислашга ёрдам беради, бу ҳомиладорликни сокин кечиши ва муддатига етган чақалоқлар туғилишига олиб келади, буларнинг барчаси она ва бола ҳаётининг сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлиги: ташҳислашда олинган маълумотларни кўллашни ҳисобга олган ҳолда COVID-19 билан ассоциирланагн миокардитни эрта босқичларида аниқлашга эришилган. ЭКГ ва ЭхоКГ нархи 245000 сўм, шифохонада 1 кунлик ётиб даволаниш нархи 300000 сўм ва 1 курс дори воситалари билан даволаниш 500000 сўмни ташкил қилган, натижада 1 нафар беморга 5 кунлик даволаниш учун 2245000 сўм сарфланган. Илгари бу гуруҳ беморлар кўп ҳолларда 10 кун давомида жонлантириш бўлимига ётқизилиб, даволаш учун ҳаражатлар 32000000 сўмни ташкил қилган. Тадқиқотимизда жами 58 нафар миокардит билан оғриган ҳомиладор аёллар даволанган, бунинг учун 130210000 сўм маблағ сарфланган ва 1725790000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: олинган натижалар асосида ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитни тасдиқлашнинг умумий диагностик қидирув алгоритми ишлаб чиқилган, унинг ёрдамида битта бемор учун 29755000 сўм иқтисод қилинган;
бешинчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитда ва миокард шикастланиши кўринишидаги ҳолатларини аниқ клиник фарқлаш зарурати, COVID-19 билан ассоциирланган миокард шикастланишида салбий акушерлик асоратлар – муддатидан олдин туғруқлар (21,43%), янги туғилган чақалоқларни Апгар шкаласи бўйича паст 5-6 балл билан туғилишига (32,86%) олиб келиши исботланган. Ушбу натижалар "Ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитнинг лаборатор диагностикаси" ва "МРТ ёрдамида ҳомиладор аёлларда миокардитни ташхислаш" услубий тавсияномаларига киритилган ва РИОБСИАТМ эксперт кенгашининг 2023 йил 7 ноябрдаги 10/6 – сон қарори билан тасдиқланган. Тошкент шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 97-сон буйруғи, 3-сонли шаҳар туғруқ мажмуасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 102/1-сон буйруғи, шунингдек Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалининг 2023-йил 11-ноябрдаги 117-сон буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ миокард шикастланишини малакали таққослаш, нафақат беморларни даволашнинг оптимал усулини аниқлашга, балки бизнинг тадқиқотимизда кўпинча она ва ҳомила учун салбий оқибатларга олиб келган, илгари кам эътибор қаратилган, миокард шикастланиши бўлган аёллар гуруҳини кўздан қочирмасдан, касаллик прогнози ва потенциал иш қобилиятини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан ассоциирланган миокард шикастланишларини адекват фарқлаш, даволаш билан боғлиқ потенциал ҳаражатларни сезиларли даражада тежайди. Тадқиқотимизда умумий 60 нафар ҳомиладор аёлда миокард шикастланиши аниқланган. Илгари ҳомиладор аёл аҳволи етарлича баҳоланмаганида, ушбу тоифадаги беморларда эрта туғруқ содир бўлиб, эрта туғилган чақалоқни реанимация бўлимида 10 кун даволаш учун 12000000 сўмдан ортиқ маблағ сарфланган, бундай ҳолатга йўл қўймаслик натижасида 720000000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокард шикастланиши, миокардит ва миокард шикастланиши шаклида намоён бўлиб, кўп ҳолларда эрта туғруқлар шаклида салбий акушерлик асоратларига олиб келади. Ҳомиладор аёл аҳволини оғирлашишини олдини олиш орқали, эрта туғруқлар олди олинган ва натижада 1 бемор учун 12000000 сўм маблағларни иқтисод қилишга эрилишилган;
олтинчи илмий янгилик: COVID-19 билан ассоциирланган миокардитда йўлдош тўқималаридаги яллиғланиш жараёни, миокард шикастланмаган гуруҳларга нисбатан, ҳомиланинг веноз ўртача қон оқими тезлигининг пасайиши (34,02±4,89 мм/сек.), парацентрал қисимда васкуляризация индексининг камайиши (VI-5,27%) ва йўлдош марказий қисмида қон оқими индексининг пасайишига (FI – 40,1 мм/сек.) олиб келиши билан исботланган. Ушбу натижалар "Ҳомиладор аёлларда COVID-19 билан ассоциирланган миокардитнинг лаборатор диагностикаси" ва "МРТ ёрдамида ҳомиладор аёлларда миокардитни ташхислаш" услубий тавсияномаларига киритилган ва РИОБСИАТМ эксперт кенгашининг 2023 йил 7 ноябрдаги 10/6 – сон қарори билан тасдиқланган. Тошкент шаҳар 2-сонли туғруқ мажмуасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 97-сон буйруғи, 3-сонли шаҳар туғруқ мажмуасининг 2023-йил 15-ноябрдаги 102/1-сон буйруғи, шунингдек Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалининг 2023-йил 11-ноябрдаги 117-сон буйруқлари билан амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 26.08.2024 йилдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қон айланиши бузилишларини ўз вақтида аниқлаш, ҳомила ҳаётига хавф туғдирувчи шароитлар ривожланишига ва эрта туғруқ туфайли шифохонада узоқ вақт қолишга тўсқинлик қилади. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 билан ассоциирланган миокардит билан оғриган ҳомиладор аёлларда йўлдошда қон айланишининг мумкин бўлган асоратлари тўғрисидаги билимлар, ФПЕ кўринишидаги оғир оқибатлар билан боғлиқ ҳомила танасида чуқур ўзгаришларга олиб келадиган хавфни, реанимация бўлимида камида 5 кун даволанадиган муддатидан олдин туғилган чақалоқларни даволаш учун кунига ўртача 1340000 сўм сарф харажатлар талаб қилинади. 58 нафар ҳомиладор аёлда миокардит ташҳисини эрта ташҳислаш ва ўз вақтида даволаш натижасида 388600000 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: йўлдош ичи гемодинамикасини баҳолашда парацентрал зонада васкуляризация индексининг (VI-5.27), шунингдек йўлдош марказий қисмида қон оқимининг ўртача интенсивлигини акс эттирувчи қон оқими индексининг (FI-2.61) пасайиши кузатилди, бу эрта босқичларда ҳомила гемодинамикаси бузилишларига олиб келадиган шароитларни тахмин қилиш имконини берган ва ҳар бир беморнинг 5 кунлик даволаниши учун 6700000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish