Жураева Нодира Тухтапулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда касалликнинг учраш частотаси ва лаборатор аҳамияти” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.I.PhD/Tib1767.
Илмий раҳбар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Сулайманова Дилора Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори профессор; Маматов Сагинали Мурзаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимлариниг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ирсий коагулопатия ва қон тизимининг кам учрайдиган коагулопатияларининг ривожланишида коагуляцион омилларнинг аҳамиятини баҳолаш асосида касалликнинг диагностикаси, даволаш ва прогнози усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасида биринчи марта кам учрайдиган коагулопатиялар: I, II, V, VII, X, XI, XII, XIII омиллар етишмовчилигида ушбу тоифадаги беморларни эрта ташҳислаш мезонлари ишлаб чиқилиши касалликларни асоратларини олдини олиши ва ўлим кўрсаткичларининг камайтиришига асосланган.
кенг қамровли гемостазиологик таҳлиллар кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда қон ивишини таъминловчи омиллар етишмовчилигининг тури ва оғирлигига қараб (I, II, V, VII, VIII, IX, X, XI, XII, XIII, комбинациялашган омиллар етишмовчилиги, парагемофилия, витамин К га алоқадор омиллар етишмовчилиги) касалликнинг тарқалиши асосланган;
кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда қон ивишини таъминловчи омилларнинг сифатий ёки миқдорий етишмовчилиги ва коагулопатия ривожланиши ўртасидаги ассоциатив боғлиқлик аниқланган;
кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда клиник, лаборатор ва гемостазиологик (фаоллашган қисман тромбопластин вақти, протромбин индекси, тромбин вақти) кўрсаткичлари аниқланиб, уларни касалликнинг ташҳисий мезонлари эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикасида биринчи марта кам учрайдиган коагулопатиялар: I, II, V, VII, X, XI, XII, XIII омиллар етишмовчилигида ушбу тоифадаги беморларни эрта ташҳислаш мезонлари ишлаб чиқилиши касалликларни асоратларини олдини олиши ва ўлим кўрсаткичларининг камайтиришига асосланганлиги Тошкент вилояти Бўка тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси 19.10.2022 йилдаги 42/1-сонли ҳамда ва Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт кластери 14.10.2022 йилдаги 85/1- сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: кам учрайдиган коагулопатияларда омилларнинг аниқланиши касалликни даволаш, резистентлик ривожланишини олдини олиш ва унинг оғир кечиши хавфини баҳолаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: кам учрайдиган коагулопатиялар беморларнинг умумий сонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 64,4 фоизга иқтисодий самара берган. Хулоса: коагулопатияларни ўз вақтида ташхислаш ва даволаш асоратларни олдини олишга имкон берган, бу касалликнинг фенотипини назорат қилиш, артропатия ривожланишини олдини олиш ва ўлим кўрсаткичларининг камайтиришига имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: кенг қамровли гемостазиологик таҳлиллар кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда қон ивишини таъминловчи омиллар етишмовчилигининг тури ва оғирлигига қараб (I, II, V, VII, VIII, IX, X, XI, XII, XIII, комбинациялашган омиллар етишмовчилиги, парагемофилия, витамин К га алоқадор омиллар етишмовчилиги) касалликнинг тарқалиши асосланганлиги Тошкент вилояти Бўка тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси 19.10.2022 йилдаги 42/1-сонли ҳамда ва Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт кластери 14.10.2022 йилдаги 85/1- сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: ушбу беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ўлим ва ногиронлик даражасини пасайтириш, шунингдек, шифохонада қолиш муддатини қисқартириш ва даволаниш харажатларини камайтиришга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни ўз вақтида аниқланиб, беморларни рўйхатга олиниши ва барвақт даво чоралари қўлланилиши натижасида беморлар орасида ўлим ва ногиронлик кўрсаткичининг 85-90%га камайиши, ҳамда уларнинг турмуш тарзини яхшиланишига олиб келиши имконини берган. Хулоса: клиник амалиётда тадқиқот натижаларини тадбиқ қилиниши кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда ташҳислаш чораларини ва касалликнинг асоратларини олдини олиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда қон ивишини таъминловчи омилларнинг сифатий ёки миқдорий етишмовчилиги ва коагулопатия ривожланиши ўртасидаги ассоциатив боғлиқлик аниқланганлиги Тошкент вилояти Бўка тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси 19.10.2022 йилдаги 42/1-сонли ҳамда ва Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт кластери 14.10.2022 йилдаги 85/1- сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: коагулопатия билан оғриган беморларда турли ташҳислаш ва дифференциал терапия усулларини қўллашнинг касалликнинг эрта қайталанишининг эрта ташхислаш ва башоратлашни амалга ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни ўз вақтида аниқланиб, қон ивишини таъминловчи омилларнинг сифатий ёки миқдорий етишмовчилиги беморлар орасида ўлим ва ногиронлик кўрсаткичининг камайиши, ҳамда уларнинг турмуш тарзини яхшиланиши имконини берган. Хулоса: кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда қон ивишини таъминловчи омилларнинг сифатий ёки миқдорий етишмовчилиги ва коагулопатия ривожланиши ўртасидаги ассоциатив боғлиқлик аниқлаш ва клиник амалиётда тадқиқот натижаларини тадбиқ қилиниши кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда ташҳислаш чораларини ва касалликнинг асоратларини олдини олиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: кам учрайдиган коагулопатиялар билан оғриган беморларда клиник, лаборатор ва гемостазиологик (фаоллашган қисман тромбопластин вақти, протромбин индекси, тромбин вақти) кўрсаткичлари аниқланиб, уларни касалликнинг ташҳисий мезонлари эканлиги асосланганлиги Тошкент вилояти Бўка тумани кўп тармоқли марказий шифохонаси 19.10.2022 йилдаги 42/1-сонли ҳамда ва Сирдарё вилояти Гулистон тумани тиббиёт кластери 14.10.2022 йилдаги 85/1- сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: коагулопатия билан оғриган беморларда турли ташҳислаш ва дифференциал терапия усулларини қўллашнинг касалликнинг эрта қайталанишининг эрта ташхислаш ва башоратлашни амалга ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бу касалликнинг фенотипини назорат қилиш, артропатия ривожланишининг олдини олиш ва беморнинг ҳаёт сифатини 85%га яхшилашга, ҳамда беморларни шифохонада даволаниш вақтини 3-4 кунга қисқартириш имконини берган. Хулоса: кам учрайдиган коагулопатияларда лаборатор ва гемостазиологик (фаоллашган қисман тромбопластин вақти, протромбин индекси, тромбин вақти) кўрсаткичлари аниқлаш касалликни ўз вақтида ташҳислаш ва даволаш асоратларни олдини олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish