Исакова Наима Икромжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Инвестицияларнинг корхоналар фаолиятига таъсирини статистик баҳолаш. 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1673
Илмий раҳбар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc) профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Атаниязов Болтивой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Абдуғаниев Отабек, DSc доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Диссертасия тадқиқотининг мақсади инвестицияларнинг корхоналар фаолиятига таъсирини статистик баҳолаш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш корхоналарида инвестиция фаолияти самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш, инвестицияларни амалга ошириш механизми ишлаб чиқиш, амалиётга самарали жорий қилиш ва корхоналар талабидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш назарий жиҳатдан таклиф қилинган;
инвестиция қарорларини қабул қилиш, улардан самарали фойдаланишни аниқлаш учун иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларнинг чизиқли ва чизиқсиз оптимал эконометрик моделлари ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган;
ноаниқлик шароитини эътиборга олган ҳолда корхонанинг инвестиция ва инновацион фаолияти, инфляция ва таваккалчиликларни ҳисобга олиш, инвестиция ресурсларини баҳолаш, қайта инвестициялаш асосида инвестиция самарадорлигини баҳолаш иқтисодий-математик моделлари ишлаб чиқилган;
корхоналар фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий-математик ва эконометрик моделларини қўллаш натижасида 2023-2030 йиллар учун олинадиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти асосида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятига қуйидагилар жорий қилинди:
иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш корхоналарида инвестиция фаолияти самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш, инвестицияларни амалга ошириш механизми ишлаб чиқиш, амалиётга самарали жорий қилиш ва корхоналар талабидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 14 февралдаги 02-11-1-1490-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида инвестицион фаолликни оширишнинг устувор йўналишлари, ҳудудий инвестиция стратегияси ва ундан самарали фойдаланиш жараёнларини тартибга солиш усулларининг илмий асосланганлик даражасини оширди;
инвестиция қарорларини қабул қилиш, улардан самарали фойдаланишни аниқлаш учун иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларнинг чизиқли ва чизиқсиз оптимал эконометрик моделлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат савдо вазирлигининг 2024 йил 14 февралдаги 02-11-1-1490-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида “Намангандонмаҳсулотлари” АЖ корхонаси капиталига инвестиция ҳажмини маҳсулот сотишдан соф тушум ва корхона ишлаб чиқариш қувватини 1,0 % га ошириш ҳисобидан корхона оладиган соф фойдаси мос равишда 0,49 млрд. сўм га қўшимча оширишга эришилди;
ноаниқлик шароитини эътиборга олган ҳолда корхонанинг инвестиция ва инновацион фаолияти, инфляция ва таваккалчиликларни ҳисобга олиш, инвестиция ресурсларини баҳолаш, қайта инвестициялаш асосида инвестиция самарадорлигини баҳолаш иқтисодий-математик моделлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 14 февралдаги 02-11-1-1490-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш мамлакатда ижобий инвестицион ўсиш тенденсияларини мустаҳкамлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш имкониятини яратди;
корхоналар фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий-математик ва эконометрик моделларини қўллаш натижасида 2023-2030 йиллар учун олинадиган иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 14 февралдаги 02-11-1-1490-сон маълумотномаси)нинг фаолиятига жорий этилган. Натижада ҳудудий инвестиция истиқболлигини баҳолаш усуллари имкониятларини кенгайтиришни белгиловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти ҳудудларига инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштирувчи чора-тадбирларни белгилаш имкони яратилди.