Шамшиева Вазира Абдивалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Жамиятда инсон қадрини юксалтиришнинг ижтимоий манфаатларни рўёбга чиқаришдаги аҳамияти (ижтимоий-фалсафий таҳлил), 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fal771.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Саиткасимов Акбар Исаханович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Джураев Луқмон Нарзуллаевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Қабулов Қосимбой Пиржанович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий шароитда жамиятдаги ижтимоий манфаатларни таъминлашда инсон қадрини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 инсон қадри феномени амалдаги социумда фуқароларнинг реал манфаатларини таъминлашга тааллуқли гуманистик тамойилларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ демократик парадигмалар ҳамда фалсафий қонуниятлар орқали асосланган;
 инсон қадрини улуғлаш ва унинг ижтимоий манфаатларини инновацион юксалтиришнинг рационал, тизимли, функсионал, социал ва маданий тамойиллари ва уларнинг ўзаро детерминантлик  асослари такомиллаштирилган;
мавжуд социумда инсон қадри ва турмуш фаровонлигини  юксалтиришнинг генезиси ва динамик ривожланишида ворисийлик, ўзгарувчанлик, нотекислик, ўзаро алоқадорлик қонуниятлари доминант эканлиги исботланган;
Янги Ўзбекистон прогрессив тараққиёти шароитида инсон қадрини юксалтиришнинг жамиятдаги сивилизацион, тадрижий, инновацион ўзгаришлар билан  мувофиқлаштирувчи стратегик йўналишлари ва тамойилларининг методологик асослари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Жамиятда инсон қадрини юксалтиришнинг  ижтимоий манфаатларни рўёбга чиқаришдаги аҳамиятини ижтимоий-фалсафий таҳлил  этиш асосида:
инсон қадри феномени социумда ижтимоий манфаатларни таъминлашга тааллуқли гуманистик тамойилларни рўёбга чиқариш билан боғлиқ демократик парадигмалар ҳамда фалсафий қонуниятлар орқали асосланганлигига оид хулосалардан ва таклиф-тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан 2020-йилда бажарилган “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” номли 57-11/78 рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022-йил 1-апрелдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, инсон қадрини улуғлаш ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда инновацион дастурларни ишлаб чиқишда тегишли ёндошувларни такомиллаштиришга қаратилган амалий таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
инсон қадрини улуғлаш ва унинг ижтимоий манфаатларини инновацион  юксалтиришнинг  рационал, тизимли, функсионал, ижтимоий ва маданий тамойиллари ва уларнинг ўзаро детерминантлик  асослари такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019-йил  1-ноябрдаги ВИ Сездида тасдиқланган, партиянинг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ижросини таъминлашда ҳамда 2022-йил учун мўлжалланган маънавий-маърифий тадбир дастурида белгиланган жамиятда оила институтини ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида “Оила-жамиятнинг бир бўлаги” шиори остидаги тадбир ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022-йил 26-декабрдаги 02/02-226-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш ва ижтимоий манфаатларни рўёбга чиқариш механизмларини шакллантиришга хизмат қилган;
мавжуд социумда инсон қадри ва турмуш фаровонлигини  юксалтиришнинг генезиси ва динамик ривожланишида ворисийлик, ўзгарувчанлик, нотекислик,  ўзаро алоқадорлик қонуниятлари доминант эканлиги исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан 2020-йилда бажарилган “Жойларда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш” номли 57-11/78 рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022-йил 1-апрелдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий манфаатларни таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш борасида муҳим дастурларни ишлаб чиқиш, аҳоли билан самарали мулоқотни таъминлашга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон прогрессив тараққиёт шароитида инсон қадрини юксалтиришнинг жамиятдаги сивилизацион, тадрижий, инновацион ўзгаришлар билан  мувофиқлаштирувчи стратегик йўналишлари ва тамойилларининг методологик асослари аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2022-йилда эфирга узатилган “Инсон қадри” деб номланган телевидение туркум кўрсатувлари ва радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 26-декабрдаги 10-12/1084-сон маълумотномаси). Натижада, инсон қадрини улуғлаш, уни тарғибот-ташвиқот қилиш ва бу борада инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда халқимиз эътиборига етказишда тегишли ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish