Аманбаев Аманали Оразбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув ресурсларини самарали тақсимлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2881.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Баҳодир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув ресурсларини самарали тақсимлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари минтақа табиий-иқлим шароитида сунʼий суғориш усуллари самарадорлиги сув хўжалиги корхоналари фаолиятининг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
сув ресурсларини адолатли тақсимлашни автоматлаштирилган тизимдан фойдаланиш имкониятларига кўра сув ресурсларини тақсимлашда рақамлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда ЭCОС маълумотлар базасига оид фермер хўжаликларининг жойлашув схемаси ишлаб чиқилган;
томчилатиб суғоришнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда минтақада сув ресурсларини мақсадли тақсимлаш юзасидан аввал фойдаланилган сув ресурсларидан қайта фойдаланиш, маҳаллий ва минтақавий тузилмалар томонидан самарали ҳамкорликни амалга ошириш, мавзу йўналишида ижтимоий онгни ошириш каби йўналишдаги тадбирлари асосланган;
минтақада сув ресурсларини самарали тақсимотини шакллантириш ва самарали фойдаланиш бўйича муҳим индикаторларнинг 2024-2028-йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари асосланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сув ресурсларини самарали тақсимлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари минтақа табиий-иқлим шароитида сунʼий суғориш усуллари самарадорлиги сув хўжалиги корхоналари фаолиятининг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини баҳолашга кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 29-августдаги 01/18-3-355-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 8-16 фоиз атрофидаги йўқотишларни камайтиришга кўра 38-60 минг гектар қўшимча ерни суғориш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
сув ресурсларини адолатли тақсимлашни автоматлаштирилган тизимдан фойдаланиш имкониятларига кўра сув ресурсларини тақсимлашда рақамлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда ЭCОС маълумотлар базасига оид фермер хўжаликларининг жойлашув схемаси Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 29-августдаги 01/18-3-355-сон маълумотномаси). Таклиф минтақада сув ресурсларини адолатли тақсимлаш асосида ерларни эрозияга учрашини олдини олиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларни зарур муддатда тегишли миқдордаги сув билан таъминлаш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
томчилатиб суғоришнинг иқтисодий самарадорлиги ҳамда минтақада сув ресурсларини мақсадли тақсимлаш юзасидан аввал фойдаланилган сув ресурсларидан қайта фойдаланиш, маҳаллий ва минтақавий тузилмалар томонидан самарали ҳамкорликни амалга ошириш, мавзу йўналишида ижтимоий онгни ошириш каби йўналишдаги тадбирлари бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 29-августдаги 01/18-3-355-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф сув ресурсларини тежашга ва ҳосилдорликни оширишга муайян даражада хизмат қилган;
минтақада сув ресурсларини самарали тақсимотини шакллантириш ва самарали фойдаланиш бўйича муҳим индикаторларнинг 2024-2028 уилларга мўлжалланган кўр вариантли ррогноз кўрсаткичлари асосланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 29-августдаги 01/18-3-355-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари минтақада сув ресурсларидан самарали фойдаланишда қўшимча имкониятларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.