Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғойипназаров Санжар Баходировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда меҳнатни муҳофаза қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.4.PhD/Iqt428.

Илмий раҳбар: Абдураҳманов Одил Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.

Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда меҳнатни муҳофаза қилишнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан назарий-услубий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича профессионал иштирокчилар хизматларидан фойдаланишнинг иқтисодий имкониятлари чекланган ҳолатларда йирик корхоналарнинг тегишли инфратузилма ва тажрибаларидан фойдаланишни кўзда тутувчи модель таклиф этилган;

кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш услуби тадбиркорлик субъектининг фаолият соҳаси, давомийлиги ва ишловчилар сони орқали ифодаланувчи демографик хусусиятлари асосида такомиллаштирилган;

кичик бизнес субъектларида меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш тартиби мазкур соҳа фаолиятидаги молиявий таъминот, бошқариш ва назорат қилиш жиҳатидан чекловлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилган;

кичик бизнес субъектларида меҳнат жараёнини самарали ташкил этиш ва уни муҳофаза қилиш таомиллари уларнинг виртуал шаклини жорий этиш орқали такомиллаштирилган; 

“Муносиб меҳнат” концепцияси асосида кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш тизими иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий ва ижтимоий институтларга таснифлаш орқали такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлида меҳнатни муҳофаза қилишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини ташкил этишда “яхши қўшничилик модели”дан фойдаланиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 20 августдаги 02-/4340-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида “MRT Textile” хорижий корхонаси томонидан “Bunyod Textile” ва “To’qimachi Sanoat” масъулияти чекланган жамиятларига меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган, меҳнатни муҳофаза қилиш борасида кичик корхоналар ва йирик корхона ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг кенгайиши ҳамда кичик корхоналар томонидан йирик корхонанинг тажрибаларини ўрганиш имконини берган;

кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини баҳолаш услуби, уларни яхшилаш тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш тартиби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 1 июндаги ДМ-187-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида “Саодат саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятда 2018 йил 1-чорагида 2017 йилнинг шу даври билан солиштирганда меҳнатни муҳофаза қилишнинг даражаси 25 фоизга ошган, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш 5 фоизга, касб касалликларига чалиниш даражаси 4,6 фоизга камайган, корхонада меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолатини тавсифловчи интеграл даража 91 фоизни ташкил қилган;

кичик корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш ва иш жойидаги йўриқномани виртуал шаклини жорий қилиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 1 июндаги ДМ-187-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг “Shahantex-business” хусусий корхонасида жорий қилиш натижасида 2018 йилнинг 1-чорагида 2017 йилнинг шу даври билан солиштирганда ишлаб чиқаришда жароҳатланиш 12 фоизга камайган;

“Муносиб меҳнат” концепцияси асосида корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 20 августдаги 02-/4340-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг омиллари, иш ўринларининг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигини, меҳнат шароитлари хавфли ва зарарли ишлар, оғир ишлар учун ходимларга берилаётган компенсациялар ва кафолатларнинг белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish