Санъатбеков Сарварбек Санъатбек ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Умумовқатланиш хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” (тез овқатланиш корхоналари мисолида), 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.1.PhD/Iqt3715
Илмий раҳбар: Нурıмбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият  кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулла Норбутаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халмуратов Куанıш Полатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумовқатланиш хизматлари бозори тез овқатланиш корхоналари секторини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий овқатланиш хизматлари бозори ривожланиш қоидалари ва беқарор ҳароитларда тез овқат корхоналарининг ишлаши усули устида “тез овқат корхонаси” ҳамда “тез овқат тизимлари” тушунсҳаларига муаллифлик тавсифи тайёрланган;
умумий овқатланиш хизматлари бозори, уйдан ташқарида овқатланиш тизимининг роли ва тез овқатланиш корхоналарининг ривожланиши тенденсиялари аниқланган ҳолда маҳаллий ва хорижий тажрибаларни илмий умумлаштиришдан келиб сҳиққан; тез овқатланиш корхоналарини жойлаштириш ва таснифлаш тамойилларi͏ асосланган;
Хоразм вилоятида фаолият юритаётган тез овқатланиш корхоналарининг фаолияти социологик сўровномалар асосида баҳоланган ва жойлашишини танлаш усҳун мезон сифатида ишлатиладиган индикатив кўрсаткисҳлар таклиф қилинган ҳамда ҳисоблаб сҳиқилган;
Хоразм вилояти умумовқатланиш хизматлари бозорининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган ррогноз кўрсаткисҳлари ҳисобланган ва соҳада тез овқатланиш корхоналарини ташкилий-иқтисодий тузилмасини такомиллаштириш юзасидан тавсия ва таклифлар ишлаб сҳиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумовқатланиш хизматлари бозори тез овқатланиш корхоналари секторини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумовқатланиш хизматлари бозорини ривожланиш тамойиллари ва беқарор бозор шароитларида тез овқатланиш корхоналарининг ишлаш механизмлари, "тез овқатланиш корхонаси" ва "тез овқатланиш тизимлари" тушунчалари бўйича ишлаб чиқилган таърифлар ва назарий-услубий материаллардан Олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Тадбиркорлик асослари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Урганч давлат университети ректорининг 2023 йил 26 июндаги 91-сонли буйругʻига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада умумовқатланиш соҳаси иқтисодиётининг, хусусан, тез овқатланиш корхоналарининг назарий-услубий, ташкилий-ҳуқуқий асослари янада бойитилган.
умумовқатланиш хизматлари бозори ривожланиш тенденсиялари асослангани ҳолда тез овқатланиш корхоналари тизими тараққиётининг ҳозирги ҳолати СWОТ таҳлил қилинган ҳамда, соҳа субъектлари самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари, тез овқатланиш корхоналарини жойлаштириш, таснифлашнинг услубий тамойиллари бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо–саноат Палатасининг 2024-йил 5-августдаги 07-34-13250 сон далолатномаси). Натижада умумовқатланиш хизматлари бозори тез овқатланиш корхоналари сектори субъектларининг оптимал жойлаштириш, фаолияти самарадорлиги янада ошириш имконияти яратилди.
Хоразм вилояти умумовқатланиш соҳасидаги тез овқатланиш корхоналарининг фаолиятини социологик анкета сўровномалари асосида баҳолаш, жойлашишини танлаш учун асос сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқилган бир қатор кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо–саноат Палатасининг 2024-йил 5-августдаги 07-34-13250 сон далолатномаси). Натижада, тез овқатланиш корхоналар фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда тез овқатланиш корхоналар фаолиятини тўлақонли баҳолаш имконияти яратилган.
    Хоразм вилояти умумовқатланиш хизматлари бозорининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ва соҳада тез овқатланиш корхоналарини ташкилий-иқтисодий тузилмасини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ҳамда таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо–саноат Палатасининг 2024-йил 5-августдаги 07-34-13250 сон далолатномаси). Кўп вариантли қиёсий прогноз натижаларига кўра рўйхатдан ўтган умумовқатланиш субектлари сонини 2,3 мартага, фаолият кўрсатаётганлар сонини 2,2 мартага ошиши асосланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish