Ахмаджонов Бахромжон Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолияти тарихи (1991–2021-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tar947.
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети,PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуриддинович, тарих фанлари доктори, профессори; Хошимов Соибжон Абдураззоқович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасидаги касаба уюшмалари фаолиятининг давлат ва жамият ҳаётидаги тутган ўрни, ишчи, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилинишини яхлит тарзда илмий таҳлил қилиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб жамоат ташкилотлари ҳисобланган касаба уюшмаларининг асосан фуқаролар манфаатлари учун хизмат қилишга йўналтирилганлиги, уларнинг аҳоли эҳтиёжларини таъминлашга мунтазам кўмак берганлиги, ишчи, ҳодимларнинг ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларини доимий тарзда ҳимоя қилганлиги, уларнинг фаолияти демократик тамойиллар асосида қарор топганлиги асослаб берилган;
Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг фаолиятига тарихийлик нуқтайи назаридан баҳо берилиб, уларнинг модернизацион фаолияти тўрт босқичга бўлинганлиги, биринчи босқич (1991–1996-йиллар)да ташкилотлар ўзининг мустақил мақомини қўлга киритганлиги, иккинчи босқич (1996–2010-йиллар)да мамлакат тараққиёти билан боғлиқ баъзи муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашганлиги, учинчи босқич (2010–2016-йиллар)да “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси”нинг жамиятни тубдан ўзгартиришга таъсир қилганлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашда янги босқич кузатилгани, тўртинчи босқич (2017–2021-йиллар)да “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори оммалашганлиги таҳлил қилинган;
Республика касаба уюшмалари Федерациясининг аҳоли қатламлари, ишчи ходимларни саломатлигини тиклаш мақсадида жисмоний тарбия, оммавий спортни ривожлантириш консепсияси ишлаб чиққанлиги, унинг корхона, ташкилот, муассасаларда тарғиб этилиши, турли спорт мусобақаларни мунтазам ташкил қилиниши натижасида ишчи, ҳодимларнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, меҳнат самарадорлигини ортишига таъсир кўрсатганлиги очиқланган;
Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларининг ҳимоя қилиниши, гендер тенглигини жойларда тўлиқ амалда болиши, барча корхона, ташкилот, муассасалардаги жамоа шартномаларида аёлларга хавфсиз меҳнат, муносиб тарзда ҳақ тўланиши, дам олиш шароитларининг яратилиши, қўшимча имтиёзлар берилиши, ҳуқуқий маданиятларини оширишга ва маданий-маърифий йўналишдаги тадбирларда иштирок этишига қулай имкониятларни кенгайтирилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2021-йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти тарихи билан боғлиқ бўлган жараёнларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
мамлакатда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб жамоат ташкилотлари ҳисобланган касаба уюшмаларининг асосан фуқаролар манфаатлари учун хизмат қилишга йўналтирилганлиги, уларнинг аҳоли эҳтиёжларини таъминлашга мунтазам кўмак берганлиги, ишчи, ҳодимларнинг ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларини доимий тарзда ҳимоя қилганлиги, уларнинг фаолияти демократик тамойиллар асосида қарор топганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 02-31-1697-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўрсатув телетомошабинларида касаба уюшмаларининг фуқаролар манфаатлари учун хизмат қилишга йўналтирилганлиги, уларнинг шчи, ҳодимларнинг ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларини доимий тарзда ҳимоя қилишига доир тасаввурларини янада бойитишга ҳисса қўшган;
Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг фаолиятига тарихийлик нуқтайи назаридан баҳо берилиб, уларнинг модернизацион фаолияти тўрт босқичга бўлинганлиги, биринчи босқич (1991–1996-йиллар)да ташкилотлар ўзининг мустақил мақомини қўлга киритганлиги, иккинчи босқич (1996–2010-йиллар)да мамлакат тараққиёти билан боғлиқ баъзи муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашганлиги, учинчи босқич (2010–2016-йиллар)да “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси”нинг жамиятни тубдан ўзгартиришга таъсир қилганлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашда янги босқич кузатилгани, тўртинчи босқич (2017–2021-йиллар)да “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори оммалашганлигига доир бўлган тадқиқот хулосаларидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси”нинг Андижон вилоят кенгаши жорий архивининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари” деб номланган фондини бирламчи манбалар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2024-йил 24-январдаги ИШ-03/120-сон маълумотномаси). Натижада, касаба уюшмаларининг ходимлар фаолиятини ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилишга оид бирламчи материаллар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят кенгашининг йиллик ҳисоботларини тўлдиришга ҳамда уни янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
республика касаба уюшмалари Федерациясининг аҳоли қатламлари, ишчи ходимларни саломатлигини тиклаш мақсадида жисмоний тарбия, оммавий спортни ривожлантириш консепсияси ишлаб чиққанлиги, унинг корхона, ташкилот, муассасаларда тарғиб этилиши, турли спорт мусобақаларни мунтазам ташкил қилиниши натижасида ишчи, ҳодимларнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, меҳнат самарадорлигини ортишига таъсир кўрсатганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 2023-йил 13-ноябрдаги 02-31-1697-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларда касаба уюшмалари фаолиятига оид билим ва тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларининг ҳимоя қилиниши, гендер тенглигини жойларда тўлиқ амалда болиши, барча корхона, ташкилот, муассасалардаги жамоа шартномаларида аёлларга хавфсиз меҳнат, муносиб тарзда ҳақ тўланиши, дам олиш шароитларининг яратилиши, қўшимча имтиёзлар берилиши, ҳуқуқий маданиятларини оширишга ва маданий-маърифий йўналишдаги тадбирларда иштирок этишига қулай имкониятларни кенгайтирилганлигига доир хулосаларидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси”нинг Андижон вилоят кенгаши жорий архивининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари” деб номланган фондини бирламчи манбалар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2024-йил 24-январдаги ИШ-03/120-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят кенгаши жорий архивининг янги илмий материаллар билан тўлдирилиши ва бойитилишига хизмат қилган.