Жумаев Хушбоқ Соатмумин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили дарсларида мнемик жараёнларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2023.4.PhD/Ped6069.
Илмий раҳбар: Шаббазова Дилфуза Рузикуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эшмуминов Асқар Алламуродович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1-2 синф она тили дарсларида ўқувчиларда мнемик жараёнларни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчилардаги мнемик жараёнларининг психологик-педагогик хусусиятлари шахс психологик ҳолати билан боғлиқ бўлган ҳаракат, эмоционал, сўз-мантиқий ва образли хотира каби мнемик жараён турларининг маълумотларни қабул қилиш ва таассуротларни қайта ишлашга йўналтирилган психик жараёнлар билан боғлиқлигига кўра аниқлаштирилган;
она тили фанини ўқитиш орқали бошланғич синф ўқувчиларида мнемик жараёнларни ривожлантиришнинг педагогик модели натижавий-баҳолаш компоненти мазмунини мнемик фаолият функцияларини тайёрлов, методик, когнитив, ижодий босқичлари билан фанлараро дискурсив жиҳатдан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчилари мнемик жараёнларини ривожлантириш интегратив дастури она тили дарслари ўқув материаллари мазмуни шахс мнемик жараёнларининг тасаввур, хотира, иродавий сифатлар ҳамда ҳаёл каби психологик компонентларини ременессион ва мантиқий мнемик топшириқлар орқали ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
она тили дарсларининг ўқувчилар мнемик жараёнларини ривожлантиришдаги педагогик имкониятлари бошланғич таълим мазмунига ўқувчилар тафаккуридаги кенглик ва танқидийлик сифатларни вариатив ёндашувдаги когнитив ва лингвистик ўқув материаллари билан мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили дарсларида мнемик жараёнларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчилардаги мнемик жараёнларининг психологик-педагогик хусусиятлари шахс психологик ҳолати билан боғлиқ бўлган ҳаракат, эмоционал, сўз-мантиқий ва образли хотира каби мнемик жараён турларининг маълумотларни қабул қилиш ва таассуротларни қайта ишлашга йўналтирилган психик жараёнлар билан боғлиқлигига кўра аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан “Саводхонлик асослари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан 2024 йил 11 октябрда берилган 01/11-1-806-сон маълумотнома). Натижада, саводхонлик дарсларини ташкил этиш жараёнининг методик таъминоти такомиллаштирилишига эришилган;
она тили фанини ўқитиш орқали бошланғич синф ўқувчиларида мнемик жараёнларни ривожлантиришнинг педагогик модели натижавий-баҳолаш компоненти мазмунини мнемик фаолият функцияларини тайёрлов, методик, когнитив, ижодий босқичлари билан фанлараро дискурсив жиҳатдан интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган PZ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенцияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш”ни яратиш бўйича амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 7 октябрдаги 2/17-07/10-345-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот технологиялардан фойдаланиш орқали бошланғич синф она тили дарслари самарадорлигини ошириш имкониятлари кенгайган;
бошланғич синф ўқувчилари мнемик жараёнларини ривожлантириш интегратив дастури она тили дарслари ўқув материаллари мазмуни шахс мнемик жараёнларининг тасаввур, хотира, иродавий сифатлар ҳамда ҳаёл каби психологик компонентларини ременессион ва мантиқий мнемик топшириқлар орқали ривожлантириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМда эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Бедорлик” номли дастурлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 8-октябрдаги 04-36-1100-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчилар мнемик жараёнларини ривожлантиришга доир методиканинг такомиллашувига хизмат қилган.