Исмаилова Оксана Бахтияровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув аралашмали бир неча органик эритувчиларнинг гетеромолекуляр тузилмалари ва тузилмаларнинг қайта ташкилланишини рефрактометрия усулида аниқлаш”, 01.04.05 - Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/FM75.
Илмий маслаҳатчи: КоххаровАбдулмутталлиб Мамаджанович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи:У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
Расмий оппонентлар: Семенов Денис Иванович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Сапаев Усмон Қаландаривич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Юсупов Джавдад Бакиджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ушбу ишнинг мақсади апротон эритувчилар, спиртлар ва кислоталарнинг бошланғич компонентлари консентрациясининг кенг диапазонидаги сувли эритмаларининг оптик хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, уларнинг оптик хоссалари, улардаги молекуляр бирикмаларнинг тузилиши ва жараёнлари ўртасидаги боғлиқликни ўрнатишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
апротон эритувчиларнинг сувли эритмаларининг молекулалараро комплекслари ҳосил бўладиган консентрация соҳалари рефрактометрия методи билан аниқланди;
молекуляр динамика ва рефрактометрия усулларини биргаликда фойдаланган ҳолда, биринчи марта этил спирти ва цирка кислотанинг сувли эритмаларининг ортиқча синдириш кўрсаткичларининг консентрацияга боғлиқликларининг структуравий хусусиятлари аниқланди;
оптик спектроскопия усуллари билан рефрактометрия ёрдамида цирка кислотасининг сувли эритмаларида структура ҳосил бўлиш схемаси аниқланди, бу эрда цирка кислотасининг очиқ циклик димерларининг ҳосил бўлиши биринчи марта топилди;
- заиф индукцияланган Ҳ-C...C-Ҳ бог'ларининг шаклланиши билан бог'лиқ цирка кислотанинг сувли аралашмалари синдириш кўрсаткичининг ортиқча қийматининг параболик шаклидан ог'иши аниқланди;
- компонентлар таркибига қараб аралашмалар, эритмалар ва кўпкомпонентли тизимлар тузилишининг ўзгарган хоссаларини ўрганиш учун рефрактометриянинг оптик усули, тебраниш спектроскопияси усуллари ва молекуляр динамика усулини ўз ичига олган янги комплекс ёндашув яратилди;
- рефрактометрия усули тебраниш спектроскопия усуллари билан бир қаторда эритмалардаги комплекс ҳосил бўлишнинг тор концентрация диапазонини аниқлаш ва бошланг'ич компонентлар эритмаларида молекулаларнинг структуравий қайта ташкил этилиши учун информацион эканлиги исботланди;
- ишлаб чиқилган интеграл ёндашув биринчи марта суюқликларнинг оптик хусусиятларини ўрганиш ва озонлаш, электрооксидланиш ва фотодеградация учун каталитик реакторларни ишлаб чиқишда қўлланилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Цирка кислота молекулаларининг икки хил димерларини сувли эритмаларда цирка кислотасининг 0.3 ва 0.8 мол улушларида ҳосил бўлгани Сcопус ва Wеб оф Сcиенcе халқаро маълумотлар базаларига киритилган ушбу натижалар хорижий журналларда (Чемоспҳере 2024, 365, 143399 (ИФ=8.8), Спеcтрочимиcа Аcта Парт А: Молеcулар анд Биомолеcулар Спеcтросcопй 2023, 302: 123135 (ИФ=4.3), Жоурнал оф Тҳермал Аналйсис анд Cалориметрй 2024, 149:9223–9231 (ИФ=3.2), Cеллулосе 2020, 27: 9813-9824 (ИФ=4.9)) гетеромолекуляр тузилмалар ва водород боғланиш динамикасини шакллантириш жараёнида эритувчиларнинг хоссалари молекулалараро ўзаро таъсирлари ва тузилиши ҳақида маълумот олишнинг тезкор усулда олиш имконини берган;
деформацион ва валент тебранишлари соҳасидаги структуравий ва оптик хусусиятлар бўйича экспериментал маълумотларни тавсифловчи этилен гликол молекулалари учун янги ишлаб чиқилган ўзаро таъсир потенциали натижалар (Жоурнал оф Молеcулар Лиқуидс 2023, 378: 121635 (ИФ=6.633), Спеcтрочимиcа Аcта Парт А: Молеcулар анд Биомолеcулар Спеcтросcопй 2023, 285, 121927 (Сcопус, ИФ=4.3), Жоурнал оф Молеcулар Лиқуидс 2023, 387: 122387 (ИФ=6.3), Тҳе Жоурнал оф Пҳйсиcал Чемистрй Б. 2019, 123, 30, 6543–6553 (ИФ=2.8)) молекуляр динамика ёрдамида этилин гликолда нанозаррачалар ҳажм улуши ва темература тасирларини ўрганиш имконини берган;
этилен гликолнинг сувли эритмаларининг диелектрик спектрларини ўрганиш учун ишлаб чиқилган янги техника натижалари хорижий журналларда (Полймерс 2022, 14: 4808, ИФ=4.1; Cрйсталс 2020, 10, 1011, ИФ=2.4; ЭCС Трансаcтионс, 2022, 109, 143 – 153 ( ИФ=2.8)) антифриз молекулаларининг конформацион ҳолатини тавсифлаш имконини берган.