Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимов Полвон Машарибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Оролбўйи минтақасида пневмококк инфекциясига қарши эмланган ва эмланмаган болаларда шифохонадан ташқари пневмония касаллигини даволашга замонавий ёндашувлар”, 14.00.09 – Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.4.PhD/Тib1519.
Илмий раҳбар: Каримджанов Илхамджан Асомович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Ахмаджан Лутфиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рустамов Мардонқул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ССВ Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий маркази.
Диссертация йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пневмококк инфекциясига қарши эмланган ва эмланмаган болаларда шифохонадан ташқари пневмония касаллигини даволашда замонавий ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмококк инфекциясига қарши эмланган 54,7% ва эмланмаган 45,3% болаларда шифохонадан ташқари пневмония касаллигининг клиник кечиши хусусиятларини клиник ва морфологик ўрганиш натижасида шифохонадан ташқари пневмония касаллигининг 51,8% (p<0,001) ўчоқли ва 28,2% (p>0,05) сегментар шакллари аниқланган ва кечиш оғирлиги бевосита боланинг эмланганлик ҳолатига боғлиқлиги сероконверсия кўрсаткичи юқорилиги билан иммунологик (Pn > 35 y.e.) исботланган;
пневмококкга қарши 10 валентли вакцина билан эмлаш болаларни пневмококкли инфекциядан ҳимоя қилиши аниқланган, аммо эмланган болаларда инвазив касаллик кўзғатувчиси мавжуд бўлган холларда, 10 валентли вакцинанинг самарадорлиги 62,8% бўлган, бу эса  вакцина таркибига киритилган кўплаб пневмококк серотипларига (Pn – 1, 3, 5, 6А,13, 15B, 18) хос айрим антителолар даражасининг пастлиги билан (Pn < 35 y.e.) исботланган;
пневмококк инфекциясига қарши эмланмаган 86,8% болаларда касалликнинг клиник 3 кундан ортиқ фебрил ҳарорат, қуруқ йўтал, нафас етишмовчилигининг II даражали оғир кечиши, 51,8% болаларда ўчоқли ва 28,2% сегментар пневмония шаклларининг тез ривожланиши аниқланган, бу холат захира (II–III авлод цефалоспорин) антибактериал дори воситаларни комплекс даволаш муолажаларида қўлланилиши зарурати билан исботланган;
серологик текширувлар асосида Жанубий Оролбўйи минтақасида пневмакоккнинг Pn-9N (Превенар – 13 (IgG – 35,1±1,2 (p>0,05)), Пнеумоцил – 10 (IgG – 37,1±1,2 (p>0,05)) штаммларининг кенг тарқалганлиги аниқланганлиги, бу турдаги пневмококк инфекцияларини самарали амбулатор – поликлиника ва стационар шариотда антибактериал даволашда  цефолсопоринларнинг III авлоди қўлланилиши зарурати билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пневмококк инфекциясига қарши вакцина олган ва олмаган бемор болаларда шифохонадан ташқари пневмония касаллигини эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: шифохонадан ташқари пневмония касаллигининг оғирлиги ва асоратланиши боланинг пневмококк инфекциясига қарши вакцина билан эмланганлик ҳолатига қараб аниқланиши исботланган. Эмланмаган болалар эмланган болаларга қараганда ушбу касаллик оғирроқ кечишини кўрсатди. Шифохонадан ташқари пневмониянинг пневмококк инфекциясига қарши вакцина билан эмланган ва эмланмаган болаларда диагностикаси, клинико – лаборатор ва иммунологик ҳусусиятлари ҳамда даволашни оптималлаштириш бўйича амалга оширилган диссертация тадқиқотининг олинган илмий натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 13.02.2024 йилдаги №41 сон буйруғи, ТТА Урганч филиали клиникасининг 06.02.2024 йилдаги №4 – I сон буйриғи ва Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 08.02.2024 йилдаги №251-12-180-TB/2024 – сон буйриғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/40 – сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Болаларда шифохонадан ташқари пневмониянинг оғирлигини баҳолаш учун тавсия этилган мезонлар преклиник босқичда болаларнинг хавф гуруҳини аниқлаш имконини беради, бу эса асоратларни ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: асоратланмаган (ПИҚВ билан эмланган) шифохонадан ташқари пневмония билан касалланган бемор болаларни даволаш давомийлиги иқтисодий жиҳатдан самардорлиги қуйидагича; клиникага ётқизилган пневмококк инфекциясига қарши вакцина олмаган 26 нафар беморга харажат 29302000 сўмни (клиника соматика бўлимида 1 беморга кунига ўртача 161000 сўм), асоратланган ҳолларда эса соматик ва реанимация бўлимларида даволаниш (1 кунлик реанимация койка куни 800000 сўм (3±1 койка куни)) 41860000 сўмдан 69333000 сўмгачани ташкил қилган. Пневмококк инфекциясига қарши вакцина олган ва шифохонадан ташқари пневмония касаллиги билан касалланиб шифохонада даволанган беморда эса касаллик енгил ва асоратсиз кечганлиги (5±0,32 койка куни) ҳисобланилганда умумий харажат 20930000 сўмни ташкил қилган. Иқтисодий самарадорлик ўртача 8372000 сўмдан 48403000 сўмни ташкил этди. Хулоса: ШТП билан оғриган болаларда оғирлик мезонларининг жорий этилиши клиникадан олдинги босқичда хавф гуруҳини аниқлаш ва ҳар бир бемор учун 322000 сўмдан 1862000 сўмгача бюджет маблағларини тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: 10 валентли пневмококк вакциналари билан эмлаш эмланган болаларнинг кўп қисмини ҳимоя қила олади, аммо инвазив касаллик мавжуд бўлса, уларнинг вакциналар таркибига киритилган кўплаб капсуляр полисахаридларга (Pn – 1, 3, 5, 6А, 13, 15B, 18) ўзига хос антителолар даражаси нисбатан паст ҳолатда бўлиши исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 13.02.2024 йилдаги №41 сон буйруғи, ТТА Урганч филиали клиникасининг 06.02.2024 йилдаги №4 – I сон буйриғи ва Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 08.02.2024 йилдаги №251-12-180-TB/2024 – сон буйриғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/40 – сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пневмококкнинг серотип спектрини аниқлаш, шунингдек, пневмококк вакцинасига иммун жавобини ўрганиш шифохонадан ташқари пневмония касаллигини ташхислашни такомиллаштиради, бу эса пневмония билан оғриган болаларни даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: турли хил вакциналарга иммунитет реакциясини ўрганиш ва энг патоген штаммларини аниқлаш пневмококка қарши самарали вакциналарни жорий этишга ёрдам беради, бу эса шифохонадан ташқари пневмония билан касалланишни икки бараварга камайтириши исботланган. Шунингдек, касалликнинг асоратланиши камайганлиги ҳисобига беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 7±1 кундан 5±1 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 161000 сўмдан ҳисобланганда, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқарганлиги натижасида 13 та беморни даволанишидан 4186000 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: энг кенг тарқалган патоген штаммларни аниқлаш пневмококка қарши самарали вакциналар билан эмланган болаларда шифохонадан ташқари пневмония касаллиги асоратланиши ва оғирлигини камайтирши ҳисобига стационар шароитида даволашда ва беморларни касалхонага ётқизиш ва даволаш учун 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 161000 сўмдан иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: пневмококка қарши эмланмаган болаларда шифохонадан ташқари пневмония касаллигининг оғирроқ кечиши кузатилади, бу эса касалликни даволаш учун захира антибиотикларини буюришни талаб қилиши исботланганлиги амалга оширилган диссертация тадқиқотининг олинган илмий натижалари Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 13.02.2024 йилдаги №41 сон буйруғи, ТТА Урганч филиали клиникасининг 06.02.2024 йилдаги №4 – I сон буйриғи ва Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 08.02.2024 йилдаги №251-12-180-TB/2024 – сон буйриғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/40 – сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пневмококка қарши вакциналар билан эмлаш шифохонадан ташқари пневмониянинг асоратланмасдан кечишига ва шунга мос равишда биринчи даражали антибиотиклардан фойдаланишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: Пневмококк инфекциясига қарши вакцина билан эмланган болаларда шифохонадан ташқари пневмония мураккаб бўлмаган даволаш курсига эга, бу беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 7 кундан 5 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 161000 сўмга камайтирган, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 10 та беморни даволанишидан 3220000 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: Пневмококк инфекциясига қарши эмланган болаларда шифохонадан ташқари пневмония касаллигини стационар шароитида даволашдаги янги усулларини қўллаш, даволаш учун кам харажат талаб қиладиган биринчи қатор антибиотиклардан фойдаланишга, асоратланмаган кечувига ҳамда беморларни касалхонага ётқизиш ва даволаш учун 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 161000 сўмдан иқтисод қилиш имконини берган. Шифохонадан ташқари пневмония билан касалланган болаларда олиб борилган такомиллаштирилган даволаш усули касалликнинг такрорий учраши ва унинг асоратларини 1,8 баробарга камайтирган.
тўртинчи илмий янгилик: серологик текширувлар асосида Жанубий Оролбўйи минтақасида пневмакоккнинг Pn-9N (Превенар – 13 (IgG – 35,1±1,2 (p>0,05)), Пнеумоцил – 10 (IgG – 37,1±1,2 (p>0,05)) штаммларининг кенг тарқалганлиги аниқланганлиги, бу турдаги пневмококк инфекцияларини самарали амбулатор – поликлиника ва стационар шариотда антибактериал даволашда  цефолсопоринларнинг III авлоди қўлланилиши зарурати исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 13.02.2024 йилдаги №41 сон буйруғи, ТТА Урганч филиали клиникасининг 06.02.2024 йилдаги №4 – I сон буйриғи ва Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 08.02.2024 йилдаги №251-12-180-TB/2024 – сон буйриғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/40 – сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: пневмококкнинг энг инвазив штаммлари спектрини иммунологик аниқлаш, ҳамда, пневмококкга қарши вакцинага нисбатан иммун жавобини таҳлил қилиш шифохонадан ташқари пневмония касаллигини ташхислашни ва даволашни такомиллаштиради, бу эса пневмония билан оғриган болаларни даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: пневмококк инфекциясига қарши жорий қилинган вакцинанинг қайси тури билан эмланганлигидан қатъий назар ШТП билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволашда стационар шароитда қўлланилган антибактериал терапия таҳлиллари натижаларига кўра 11 нафар бемор учун цефалоспоринларнинг III авлоди (цефотаксим – 50 мг/кг/кун) билан даволаш олиб борилганда антибиотикларнинг турли гуруҳларига (аминопенициилинлар, цефалоспоринларнинг 2-авлодига) нисбатан самарали эканлиги аниқланди. Бу беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 5 кунгача қисқартириб 161000 сўм маблағларнинг тежалиши ва шифохонада бўлиш даврининг 1 кунга қисқариши ҳисобига 11 та беморда 1771000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: пневмококк инфекциясига қарши эмланган болаларда шифохонадан ташқари пневмония касаллигини асоратланмасдан стационар шароитида III авлод цефалоспоринлар билан даволаш, 1 нафар бемор учун 1 кунга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 161000 сўмдан иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish