Абдуллаева Умида Курбановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ярали колитли беморларни нутритив статусининг холатига қараб даволаш ва реабилитация усулларини такомиллаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар ва 14.00.12 – Тиббий реабилитология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Tib984.
Илмий маслаҳатчилар: Каримов Мирвосит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Собирова Гузал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимкулова Нарина Робертовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ярали колит билан касалланган беморларда яллиғланиш фаоллигининг клиник-асбобий баҳолаш кўрсаткичлари бўйича базис терапия негизида мақсадли TGF-β2 терапияси самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ярали колит билан касалланганлар ичида хасталик давомийлиги 5 йилдан ошмаган, ўрта оғир, ўткир кечиш тури, клиник белгилардан ич кетиши ва ахлатда қон бўлиши каби белгилар, шунингдек, енгил ва ўрта оғир даражадаги нутритив етишмовчилик устунлиги аниқланган;
ярали колитнинг сурункали узлуксиз кечиш турида, шунингдек касаллик оғирлик, фаоллик даражаси, давомийлиги ошган сари нутритив статус кўрсаткичлари ва TGF-β2 пасайиб бориши, яллиғланиш маркерларининг ошиб бориши исботланган;
ярали колитли беморларни базис даволаш жараёнида глюкокортикостероидларни қўллашга чекловчи омиллар бўлганда ва уларни қўллаганда ножўя таъсирлар кузатилганда унинг ўрнига 5-аминосалицил кислота дори воситалари билан бирга TGF-β2 сақловчи нутритив аралашмани тавсия этиш имконияти асосланган;
TGF-β2 сақловчи нутритив аралашманинг базис даволаш билан биргаликда қўлланилиши ярали колитли беморларда нафақат нутритив статуснинг тикланиши, балки яллиғланиш цитокинлари фаоллигини чеклаши хисобига патогенетик даволаш ҳамда реабилитация имконияти исботланган.
ярали колит билан касалланган беморларда нутритив етишмовчиликни тиклашга ва стероидсиз ремиссияни имкон борича чўзишга кўмаклашадиган дифференциал терапия ҳамда реабилитация чоралари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ярали колит билан касалланган беморларда яллиғланиш фаоллигининг клиник-асбобий баҳолаш кўрсаткичлари бўйича базис муолажалар негизида мақсадли TGF-β2 терапияси самарадорлигини ўрганиш йўналишида олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: ярали колит билан касалланганлар ичида касаллик давомийлиги 5 йилдан ошмаган, ўрта оғир, ўткир кечиш тури, клиник белгилардан ич кетиши ва ахлатда қон бўлиши каби белгилар, енгил ва ўрта оғир даражадаги нутритив етишмовчилик устунлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 март м-қ/5–сон билан тасдиқланган “Ярали колитда даволашнинг янги усулини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома ҳамда Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 12 июндаги 23н-т/2 сон билан тасдиқланган “Ярали колит оғирлик даражасини баҳолашда янги усулни ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича 2023 йил 17-октябрдаги 81-сон, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 2023 йил 13-октябрдаги 01/322-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2023 йил 23-ноябрдаги 6-сон, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича 2023 йил 7-августдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ярали колитли беморларни базис даволаш комплексида (5-АСК, ГКС, кўрсатма бўйича азатиоприн) га нутритив аралашмани қўшиб қўлланилиши беморларнинг нутритив холатини тикланиш имкониятини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ярали колитни даволаш чора-тадбирларига сафрланадиган харажатларни камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: ярали колитнинг сурункали узлуксиз кечиш турида, шунингдек касаллик оғирлик, фаоллик даражаси, давомийлиги ошган сари нутритив статус кўрсаткичлари ва TGF-β2 пасайиб бориши, яллиғланиш чақирувчи маркерларининг ошиб бориши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 март м-қ/5–сон билан тасдиқланган “Ярали колитда даволашнинг янги усулини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома ҳамда Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 12 июндаги 23н-т/2 сон билан тасдиқланган “Ярали колит оғирлик даражасини баҳолашда янги усулни ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича 2023 йил 17-октябрдаги 81-сон, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 2023 йил 13-октябрдаги 01/322-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2023 йил 23-ноябрдаги 6-сон, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича 2023 йил 7-августдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулнинг жорий этилиши ярали колитли беморларни нутритив статусининг холатига қараб даволаш ва реабилитация усулларини такомиллаштириш ногиронликни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу патология билан касалланган беморларни даволашга сарфланадиган бир бемор учун 732000 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 81260000 сўмни (128 нафар бемор учун) ташкил қилади. Натижада беморнинг шифохонада даволаниши 5 кунга қисқариб, бунинг натижасида бюджет маблағларининг 35% кам сарфланишига имкон берган.
учинчи илмий янгилик: ярали колитли беморларни базис даволаш жараёнида глюкокортикостероидларни қўллашни чекловчи омиллар бўлганда ва уларни қўллаганда ножўя таъсирлар кузатилганда унинг ўрнига 5-аминосалицил кислота дори воситалари билан бирга TGF-β2 сақловчи нутритив аралашмани қўллаш имконияти асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 март м-қ/5–сон билан тасдиқланган “Ярали колитда даволашнинг янги усулини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома ҳамда Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 12 июндаги 23н-т/2 сон билан тасдиқланган “Ярали колит оғирлик даражасини баҳолашда янги усулни ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича 2023 йил 17-октябрдаги 81-сон, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 2023 йил 13-октябрдаги 01/322-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2023 йил 23-ноябрдаги 6-сон, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича 2023 йил 7-августдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур нутритив аралашмани ярали колитли касалларда базис даволаш комплексида қўлланилиши нафақат беморларнинг нутритив холатини тикланилиши, балки даволаниш самарадорлиги оширишга имконият яратади. Иқтисодий самарадорлиги: ярали колит билан касалланган беморларда яллиғланиш фаоллигининг клиник-асбобий баҳолаш кўрсаткичлари бўйича базис терапия негизида мақсадли TGF-β2 терапияси самарадорлигини ўрганиш натижаларини амалиётга тадбиқ этилиши даволаш ва реабилитация чоралари самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: TGF-β2 сақловчи нутритив аралашманинг базис даволаш билан биргаликда қўлланилиши ярали колитли беморларда нафақат нутритив статуснинг тикланиши, шунингдек яллиғланиш цитокинлари фаоллигини чеклаши хисобига патогенетик даволаш ва реабилитация имконияти исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 март м-қ/5–сон билан тасдиқланган “Ярали колитда даволашнинг янги усулини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома ҳамда Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 12 июндаги 23н-т/2 сон билан тасдиқланган “Ярали колит оғирлик даражасини баҳолашда янги усулни ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича 2023 йил 17-октябрдаги 81-сон, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 2023 йил 13-октябрдаги 01/322-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2023 йил 23-ноябрдаги 6-сон, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича 2023 йил 7-августдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ярали колит мавжуд беморларни даволашда стандарт терапия таркибида TGF-β2 компонентли нутритив аралашманинг қўлланилиши яллиғланиш чақирувчи цитокинлари фаоллигини чеклайди ва касалликнинг кечиш оғирлигини камайтиришга мойиллик яратади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу даволаш ва реабилитация алгоритмидан фойдаланиш орқали ярали колит мониторинги, даволаш ва реабилитацияга сарфланадиган маблағларни сезиларли даражада камайтириш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: ярали колит билан касалланган беморларда нутритив етишмовчиликни тиклашга ва стероидсиз ремиссияни имкон борича узайтиришга кўмаклашадиган дифференциал терапия ва реабилитация чоралари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 23 март м-қ/5–сон билан тасдиқланган “Ярали колитда даволашнинг янги усулини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома ҳамда Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 12 июндаги 23н-т/2 сон билан тасдиқланган “Ярали колит оғирлик даражасини баҳолашда янги усулни ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали бўйича 2023 йил 17-октябрдаги 81-сон, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 2023 йил 13-октябрдаги 01/322-сон, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2023 йил 23-ноябрдаги 6-сон, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси бўйича 2023 йил 7-августдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 июндаги 1-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган дифференциал терапия ва реабилитация чоралари ярали колит билан касалланган беморларда нутритив етишмовчиликни тиклашга ва стероидсиз ремиссияни имкон борича узайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: глюкокортикостероидларга нисбий қарши кўрсатмаси мавжуд беморларда стандарт терапияга қўшимча TGF-β2 сақловчи озуқа аралашмасини қўллаш стероидсиз ремиссияни чўзиб, стационарга ётиш кунларини қисқартиришга имкон беради.