Қадирова Дилфуза Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўзбекистонда ўсувчи Cонволвулус туркум ўсимликларининг алкалоидлари, конволвиннинг янги ҳосилаларини синтези”, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/К787.
Илмий раҳбар: Арипова Салимакҳон Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Рамазанов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Абдулладжанова Нодира Ғуломжановна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда ўсадиган Cонволвулус туркумига мансуб C. субҳирсутус, C. краусеанус, C. фрутиcосус, C. линеатус, C. королcовии ва C. арвенсис ўсимликларнинг алкалоидларини ўрганиш, ўсимликдаги асосий мақсадли алкалоидларни ажратиб олиш усулларини ишлаб чиқиш, улар асосида бир қатор синтезларни амалга ошириш, юқори физиологик фаолликка эга моддаларни излаш учун биологик ҳусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон флорасининг Cонволвулаcеае оиласи, Cонволвулус туркумига мансуб, 6 та кам ўрганилган C. краусеанус, C. фрутиcосус, C. линеатус, C. королковии ва C. арвенсис ўсимлик турларининг алкалоидлари тадқиқ қилинган. Кимёвий тадқиқотлар натижасида ўрганилган ўсимликларнинг йер устки қисми ва илдизларидан адабиётда маълум бўлган 8 та тропан ва пирролидин алкалоидлари ажратиб олинган;
маҳаллий C. фрутиcосус ўсимлигининг гексанли экстрактининг хромато-масс спектрал таҳлилига кўра, илк бор 14 та бирикма аниқланди, уларнинг асосий компоненти тропан алкалоиди - тропин, шунингдек, сиромазин бирикмаси C. фрутиcосус ўсимлигида биринчи марта аниқланган;
илк бор Cонволвулус субҳирсутус ўсимлигининг йер устки қисми ва илдизларидан алкалоидларини ажратиб олишнинг мақбул усулини ишлаб чиқиш учун турли хил экстракция усуллари ёрдамида тажрибалар ўтказилди: хона ҳароратида ушлаб туриш (мацерация), иситиш, Сокслет аппаратида, ултратовуш ва микротўлқинли усуллари ишлаб чиқилган. Оптимал микротўлқинли усулнинг афзаллиги кўрсатилган;
биринчи марта конволвин алкалоидининг қўшимча манбаи бўлган Cонволвулус краусеанус ўсимлигининг йер устки қисми ва илдизлари учун C. субҳирсутусга ўхшаш тадқиқотлар ўтказилди ва бу ўсимликдан ҳам алкалоидларни ажратиш учун оптимал микротўлқинли усул аниқланган;
маҳаллий C. субҳирсутус ўсимлигидан асосий ва мақсадли алкалоид конволвинни олишнинг оптимал усули ишлаб чиқилган;
илк бор конволвин алкалоиди асосида 20 та янги бирикма синтез қилинган, уларнинг тузилиши замонавий физик-кимёвий усуллар билан исботланган (ИҚ, масс-, 1Ҳ, 13C ЯМР спектроскопияси) ва баʻзиларининг фазовий тузилиши рентген тузилиш таҳлили асосида аниқланган;
ажратиб олинган алкалоидлар ва улар асосида биринчи марта синтез қилинган янги бирикмаларнинг биологик тадқиқотлари ўтказилган ва улар орасида юқори биологик фаолликка эга бирикмалар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. C. субҳирсутус, C. краусеанус, C. фрутиcосус, C. линеатус, C. королcовии, C. арвенсис ўсимликларининг алкалоидларини тадқиқ қилиш натижалари ва конволвин алкалоидини синтезланган ҳосилалари асосида:
эттита синтез қилинган янги бирикманинг РТТ натижалари (конволвинни Н-алкил ҳосилалари: Н-гексил-, Н-октил-, Н-нонил ва Н-карбамоил ҳосилалари: Н-8-(фенилкарбамотиоил)- ва 8-(2-хлорофенил)карбамоил-конволвинлар) халқаро Кембридж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ҳттпс://www.ccдc.cам.) ва уларга тегишли идентификация рақамлари (CCДC 1935318, 1935324, 2207408, 2207409, 2207410, 2296040 ва 2296041) берилган. Натижада, марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган янги бирикмалар ҳақидаги маълумотлар шунга ўхшаш бирикмаларни синтез қилиш ва тавсифлаш учун фойдаланиш имконини берган;
ўтказилган тадқиқотларга кўра, C. субҳирсутус ўсимлигининг ер устки қисми ва илдизларидан олинган алкалоидлар ва уларнинг синтезланган ҳосилаларининг юқори ситотоксик фаоллик натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк марказининг: “Ситотоксик фаолликка эга восита” № ИАП 05517 (12.28.2017 й.) ва “Танлаб таъсир этувчи ситотоксик фаоликка эга восита” № ИАП 05790 (03.15.2019 й.) ихтирога 2та патент олинган. Натижада маҳаллий ўсимлик алкалоидлари ва уларнинг ҳосилалари асосида янги, самарали ситотоксик дори воситасини яратиш имконини берган;
диссертация тадқиқот маълумотлари ВА-ФА-О-009 “Табиий бирикмалар ва уларнинг синтетик ҳосилаларининг ситотоксик, антибактериал, антифунгал ва антиоксидант фаоллигини ўрганиш” фундаментал грантида (2017-2020 йй.) қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 4/1255-50 -сон 11.01.2024 й. Маълумотнома).