Содиқова Феруза Абдулхай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ташқи таъсирдан юқори ҳимоя хусусиятига эга бўлган махсус кийим ишлаб чиқиш” 05.06.04-Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD\Т3730
Илмий раҳбар: Ташпулатов Салиҳ Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Расулова Мастура Кабуловна, техника фанлари доктори, профессор; Темирова Гулноз Ибодовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қурилиш соҳаси ишчилари махсус кийимига янги турдаги полимер-композицион материални қўллаш орқали ташқи таъсирдан ҳимоя ҳусусиятига эга  бўлган махсус кийимнинг рационал вариантини  ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
махсус кийимга таъсир этувчи ташқи механик таъсир ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг тадқиқи ва истеъмолчилар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янги турдаги “тўқимачилик материали + резина + тўқимачилик материали” дан иборат тизимдан ташкил топган ҳимоя механизми  таклиф этилган;  
махсус кийим учун маҳаллий хомашёдан тайёрланган ташқи механик таъсирдан ҳимояловчи пакетлар компонентларининг бикирлиги, деформацияланувчанлиги, қалинлиги каби кўрсатгичларининг оптимал варианти яратилган;
махсус кийимни конструктив параметрларини динамик мослик кўрсаткичларига  боғлиқлигининг регрессия тенгламалари ишлаб чиқилган ва буюмнинг орқа кенглигига, кўкрак сатхига бериладиган қўшимча хақлар қиймати,  енг ўмизи каби конструктив параметрларининг оптимал қийматлари асосланган;
меҳнат жараёнида ишчилар ҳаракатларининг эркинлигини ва қурилиш соҳа шароитида кийимнинг динамик мослигини таъминлайдиган функсионал-конструктив ва функсионал-дизайн каби қўрсатгичлари билан фарқланадиган махсус кийим тўплами тавсия қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш сохаси ишчилари махсус кийимининг рационал конструксияси ва самарали ишлаб чиқариш технологияси  бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг саноат намунасига  (“Қурилиш сохаси ишчилари учун ташқи механик таъсирдан химояловчи махсус кийим комплекти” № САП 2597) патенти олинган. Натижада қурилиш сохаси ишчиларининг меҳнат шароитлари яхшиланган, меҳнат жараёнида ишчиларга, эргономик нуқтаи назардан, қулай шароитлар яратилган, махсус кийимнинг сифати яхшиланган  ва унинг эксплуатация даври ошган;
қурилиш сохаси ишчилари учун яратилган махсус кийим комплектлари ва уларнинг конструкторлик-техник ҳужжатлар пакети “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги тикувчилик корхоналарида, шу жумладан, “ИДЕАЛ ТЕХТИЛ ОРЗУ” МЧЖ, “Ҳоме техтиле НТ” МЧЖ, (Наманган вилояти) корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 18 декабрдаги 03/25-654-сонли маълумотномаси). Натижада моддий ресурсларни тежаш ва ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига нисбатан меҳнат унумдорлиги 18,3 % га ошишига эришилган ҳамда қурилиш сохаси ишчилари сифатли махсус кийим билан таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish