Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмирзаев Акбарбек Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аминланган гил адсорбентлари олиш ва уларнинг адсорбсияси хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/К839.
Илмий раҳбар: Хандамов Даврон Абдикодирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, ДСc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Рахматкариева Фируза Гайратовна, кимё фанлари доктори, профессор; Яркулов Ахрор Юлдашевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қўнғиртоғ бентонити ва у асосида олинган этилендиаммонийли-, ва гексаметилендиаммонийли адсорбентларига Cу2+ ва Фе2+ ионларининг адсорбсияланиш кинетикаси, термодинамикаси ва адсорбсияланиш хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аминланган этилендиаммонийли ва гексаметилендиаммонийли янги турдаги гил адсорбентлари олинган ҳамда Cу2+ ионларини адсорбсияси бўйича Ленгмюрнинг максимал адсорбсия сиғимлари қуйидагича: КБ да 3,728; ГДБ да 4,490 ва ЭДБ 5,986 мг/г га, Фе2+ ионларини адсорбсияси бўйича мос равишда: КБ да 8,47; ГДБда 8,51 мг/г ва ЭДБ да 10,84 мг/г эканлиги аниқланган;
Cу2+ ва Фе2+ ионларини аминланган бентонитлар ёрдамида тозалашда, адсорбентларнинг адсорбсиялаш қуввати қаторини қуйидаги ЭДБ>ГДБ>КБ тартибда жойлаштириш мумкинлиги исботланган;
адсорбсияланиш тезлиги псевдо-иккинчи тартибли кинетик моделга, заррача ичидаги диффузия модели бўйича Cу2+ ва Фе2+ адсорбентлар ғовакларида икки босқичда адсорбсияланиши асосланган;
Cу2+ ва Фе2+ ионларининг КБ, ГДБ ва ЭДБ адсорбентларига адсорбсиялашнинг мақбул шароитлари мос ҳолда: ҳарорат 323 ва 308 К да муҳит пҲ 7.0 ва 5,2 ва адсорбент-адсорбатнинг алоқа  вақти 30 ва 40 дақиқани ташкил этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Адсорбсияланиш изотермалари, кинетикаси ва адсорбсия термодинамикасини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аминланган адсорбентларга Cу2+ ва Фе2+ ионларининг адсорбсияланиш изотермалари, кинетикаси ва термодинамикаси кўрсаткичларига оид натижалари ва хулосалари “607101100-Кимёвий технология (Ишлаб чиқариш турлари бўйича)” йўналиши талабаларига молжалланган “Коллоид кимё фанидан масалалар тўплами” ўқув қўлланмаси мазмунида ўз аксини топган (23.02.2023 й., № 46-13-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларининг адсорбсияланиш механизмларини чуқур ўзлаштиришлари бўйича амалий билим ва кўникмаларни бойитиш имконини берган;
аминланган этилендиаммонийли-, ва гексаметилендиаммонийли гил адсорбентлари «Муборак газ қайта ишлаш заводи» АЖда амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖнинг 2023 йил 18 сентябрдаги  842-ГК-09-сон маълумотномаси). Натижада, аминланган бентонит адсорбентлари  “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ да техник айланма сувлари таркибидаги нефт маҳсулотларини - 64,8 % гача, Фе3+ ионларини 60,0 % гача, ПО43- ионларини 82,5 % гача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish