Ризаева Манзурахон Асроровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 касаллигидан кейинги даврда кўзнинг олдинги сегменти патологиясини ташхислаш ва даволаш чораларини такомиллаштириш» 14.00.08 – Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2435.
Илмий раҳбар: Камилов Холидбек Мухаммаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Труфанов Сергей Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ҚозоғистонРеспубликаси кўз касалликлари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СОVID-19 касаллигидан кейинги даврида кўзнинг олдинги сегменти патологияси бўлган беморларни ташхислаш ва даволашда комплекс ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конъюнктивит ва олдинги увеитлар клиник-функционал жихатдан оғирроқ кечиши СОVID-19 касаллигидан кейинги даврда иммун тизимидаги дисбаланс билан боғлиқлиги аниқланган;
СОVID-19 касаллигидан кейинги даврда ривожланган олдинги увеитда шох парда эпителий ва строма қаватининг диффуз қалинлашиши олдинги оптик когерент томография ёрдамида исботланган;
СОVID-19 касаллигидан кейинги даврида ривожланган конъюнктивит ва олдинги увеитли беморлар қон зардобида яллиғланишга қарши интерлейкинларнинг камайиши фонида яллиғланиш интерлейкинлари ва қон томирлар эндотелий дисфункцияси маркерларининг фаоллашуви исботланган;
иммунологик текширувларга асосланган ҳолда комлекс давога иммуномодуляторни қўшиш натижасида цитокин статус ва қон томир эндотелиал дисфункцияси маркёрларининг меёрлашувига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 касаллигидан кейинги даврда кўзнинг олдинги сегменти патологиясини ташхислаш ва даволаш чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 биринчи илмий янгилик: конъюнктивит ва олдинги увеитлар клиник-функционал жихатдан оғирроқ кечиши СОVID-19 касаллигидан кейинги даврда иммун тизимидаги дисбаланс билан боғлиқлиги аниқлаш бўйича таклифлар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМнинг Фарғона филиаллари (буйрук №140, 12.09.2023) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази филиали (буйрук №76, 23.08.2023) фаолияти амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябр 7 и/з 26-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалга ошириш ковиддан кейинги даврда кўзнинг олдинги сегменти патологиялар бўлган беморларни ташхислашни яхшилаш ва давлош самандорлигини оширишга ёрдам беради. Ижтимоий смарадорлиги: ковиддан кейинги даврда кўзнинг олдинги сегменти патологиясини эрта ташхислаш учун биз ишлаб чиқган дастур касалликни дастлабки босқичларда аниқлаш имконини беради, касалликнинг натижаси ва кечишини башорат қилишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: СОVID-19 касаллигидан кейинги даврида кўзнинг олдинги сегменти патологиясини эрта ташхислаш учун функционал, инструментал тадқиқотларни қўллаш, шу билан бир вақтининг ўзида тегишли даволанишни бошлаш ва мехнатга лаёқатсизлик кунлари сонини қисқартиришдан иборат. Шундай қилиб, беморни ташхислаш алгоритмини амалиётга жорий этилиши шифохонага ётқизиш ҳолатларининг камайиши туфайли ҳаражатларни қисқаришининг иқтисодий самараси 1 беморга - 474817,7 сўмни ёки 100 беморга - 47481770 сўмни ташкил қилади. Хулоса: ушбу илмий янгиликни диагностика стандартларига киритиш ковиддан кейинги даврда кўзнинг олдинги сегменти патологияси бўлган беморларни ноқулай натижаларини ўз вақтида башорат қилиш ва коррекция қилиш имконини беради. Таклиф этилаётган ташхисот алгоритми самарали бўлиб, уни амалиётга жорий этилиши долзарб ва мақсадга мувофиқдир.
иккинчи илмий янгилик СОVID-19 касаллигидан кейинги даврда ривожланган олдинги увеитда шох парда эпителий ва строма қаватининг диффуз қалинлашиши олдинги оптик когерент томография ёрдамида исботлангаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМнинг Фарғона филиаллари ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази филиали фаолияти амалиётига жорий қилинган Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМнинг Фарғона филиаллари (буйрук №140, 12.09.2023) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази филиали (буйрук №76, 23.08.2023)  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябр 7 и/з 26-сон маълумотномаси). Ижтимоий смарадорлиги: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, касалликнинг дастлабки босқичларида аниқлаш, касалликнинг кучайишини олдини олиш ва даволаш чораларини эрта қўлланишини хамда беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда беморларга ташхис қўйиш алгоритмини жорий этиш орқали кўзнинг олдинги сегменти патологиясини эрта ташхислаш, такомиллаштириш натижасида касалхонага госпитализациялар сонинг камайиши хисобига харажатларни камайтиришнинг иқтисодий самараси 1 киши учун 225000 сўмни ташкил этади, ёки 100 беморга 22500000 сўмни ташкил этади; Хулоса: ушбу илмий янгиликни диагностика стандартларига киритиш кўзнинг олдинги сегменти патологиясининг эрта босқичларда башорат қилиш ва даволаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: СОVID-19 касаллигидан кейинги даврида ривожланган конъюнктивит ва олдинги увеитли беморлар қон зардобида яллиғланишга қарши интерлейкинларнинг камайиши фонида яллиғланиш интерлейкинлари ва қон томирлар эндотелий дисфункцияси маркерларининг фаоллашуви исботланган. Жумладан яллиғланиш цитокинлари фаоллашиши фонида, яллиғланишга қарши цитокинлар камайган. Компонент комплемент ва эндотелий тизими функционал холатининг ўзгаришлари, бу муаммони фақат офтальмологик қаторидан эмас балки умум тиббий муаммога айлантиради. Бу эса нафақат махаллий терапияни қўллашни балки организмни умум тизимли комплекс даволашни назарда тутади. СОVID-19 касаллигидан кейинги даврида, беморлар эндотелиал дисфунциянинг ривожланиши олдинги увеит келиб чиқишига сабаб бўлади. Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМнинг Фарғона филиаллари (буйрук №140, 12.09.2023) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази филиали (буйрук №76, 23.08.2023) (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябр 7 и/з 26-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги; беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш учун даволаш ва профлактика чораларини ўз вақтида қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда беморларга ташхис қўйиш алгоритмини жорий этиш орқали кўзнинг олдинги сегменти патологиясини эрта ташхислаш, касалхонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқартириш орқали даволашнинг иқтисодий ҳаражатларини 775000 сўм тежалишига олиб келди; Хулоса: ушбу илмий янгиликни диагностика стандартларига киритиш кўзнинг олдинги сегменти патологиясининг эрта босқичларда башорат қилиш ва даволаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: иммунологик текширувларга асосланган ҳолда комлекс давога иммуномодуляторни қўшиш натижасида цитокин статус ва қон томир эндотелиал дисфункцияси маркёрларининг меёрлашувига олиб келиши исботланган. Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМнинг Фарғона филиаллари (буйрук №140, 12.09.2023) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази филиали (буйрук №76, 23.08.2023) (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 30 октябр 7 и/з 26-сон маълумотномаси); Ижтимоий самарадорлиги: ковиддан кейинги даврда кўз олмасининг олдинги сегментидага патологияли беморларида иммуно-биохимик ташхислаш, иммун тизимда дисбалансни эрта аниқлаш имконини беради. Бундай холларда тавсия этилган иммунокоррекцияловчи даво муолажаси беморларнинг тез тузалиши ва мехнат қобилиятининг тезроқ тикланишига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: биз таклиф қилган комплекс даво муолажаси беморларнинг тез тикланишига ёрдам беради ва хар бир беморнинг шифохонада даволаниши учун давлат томонидан ажратиладиган маблағларни (озиқ-овқат, ётоқ, тиббиёт ходимлари, электр-энергияни) 40% гача тежайди; Хулоса: кўзнинг олдинги сегменти патологиясини эрта ташхислаш, такомиллаштириш натижасида касалхонага госпитализациялар сонинг камайиши хисобига харажатларни камайтиришнинг иқтисодий самараси 1 киши учун 225000 сўмни ташкил этади, ёки 100 беморга 22500000 сўмни ташкил этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish