Худайбердиева Шаҳло Абдували қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лалмикорликда арпа ҳосилдорлиги ва дон сифатига экиш муддатлари, меъёрлари ҳамда минерал ўғитларнинг таъсири”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Qx1406.
Илмий раҳбар: Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Содиқ Обидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий дехқончилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятини лалмикор ерларининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида янги яратилган, Давлат реестрига кирилилган арпанинг биологик кузги Лалмикор ва дуварак Муштарак навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг мақбул экиш муддати, меъёри ҳамда минерал ўғитлар қўллаш меъёрларини аниқлаш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилояти лалмикор оч тусли бўз тупроқлари шароитида икки қаторли арпанинг кузги Лалмикор ҳамда дуварак Муштарак навларининг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда Лалмикор навини мақбул экиш муддати 30 октябр, Муштарак навини 15 октябрда, экиш меъёри 2,5 млн.дона/га ва минерал ўғитлар меъёри эса N40P40K40 кг/га эканлиги аниқланган;
икки қаторли арпа навларини етиштириш технологиясининг асосий элементлари, экиш муддатлари, меъёрлари ҳамда минерал ўғитларни қўллаш орқали лалмикор минтақаларда уларнинг ўсиши, ривожланиши, умумий ва маҳсулдор тупланиши, ҳосилнинг шакилланишида арпа дони ва сомонидан олинадиган озуқа бирлиги, ҳосилдорлиги аниқланган;
лалмикор минтақада ўрганилган арпа навларининг экиш муддатлари, меъёрлари ва минерал ўғитларни қўллаганда ўсимликнинг бошоқлаш фазасида барча экиш муддатларида иккала навда ҳам гектарига 2,5 млн.дона/га уруғ экилганда барг юзаси навларга мос равишда 42,5 ва 37,3 минг м2/га, экинзорининг фотосинтетик потенциали 1,30 ва 1,28 млн м2*кун/га, фотосинтетик соф маҳсулдорлиги 5,37 ва 4,80 млн г/м2 * кун ҳамда қуруқ биомасса тўпланиши эса мум пишиш фазасида мос равишда 4,700 ва 4,566 т/га ни ташкил этган бўлса, ўғитлаш меъёрини гектариги N40P40K40 кг қўллаш орқали фотосинтетик кўрсаткичлари энг юқори бўлганлиги аниқланган;
арпа навларининг юқори дон ҳосилдорлиги, сомон массаси ва доннинг сифат кўрсаткичлари Лалмикор навида экиш муддати 30 октябрда экиш меъёри гектарига 2,5 млн.дона уруғ сарфланганда, Муштарак навида эса экиш муддати 15 октябрда экиш меъёри 2,5 млн.дона/га экилганда кузатилган. Тадқиқотларда N40P40K40 кг/га қўлланилганда энг юқори дон ва сомон ҳосил олинган ва кузги Лалмикор навига нисбатан дуварак Муштарак нави ҳосилдорлиги 4,9 ц/га кам бўлганлиги кузатилган. Энг юқори иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари, кузги Лалмикор навида экиш муддати 30 октябрда 2,5 млн.дона/га уруғ экилган вариантда соф фойда 2 млн. 811,5 минг сўм ва рентабеллик даражаси 65%, дуварак Муштарак навида эса экиш муддати 15 октябрда 2,5 млн.дона/га уруғ экилганда соф фойда 1 млн. 161,5 минг сўм ҳамда рентабеллик даражаси 26,8% бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах вилоятининг лалмикор оч тусли бўз тупроқлари шароитида икки қаторли арпа навларининг дон ҳосили ва сифатига экиш муддатлари, меъёрлари ҳамда минерал ўғитларнинг таъсири бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун «Жиззах вилоятининг лалмикор ерлари шароитида икки қаторли арпа етиштириш агротехнологияси бўйича» номли тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг “12” августдаги №05/06-02-656-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда республикамизнинг чорвачилик учун ихтисослашган фермер хўжаликларига амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
икки қаторли арпа навларини лалмикор шароитда экиш меъёрини гектарига 2,5 млн.дона экиш Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида, жами 66,5 гектар майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил “12” августдаги №05/06-02-656-сон маълумотномаси). Натижада мазкур технологияни жорий қилиш эвазига хўжаликлар кузги Лалмикор навида ўртача 4 млн. 397 минг сўм соф фойда ва 97,8% рентабеллик, дуварак Муштарак навида ўртача 3 млн. 159 минг сўм соф фойда ва 73,0% рентабеллик даражасига эришган;
икки қаторли арпанинг Лалмикор ва Муштарак навларини етиштиришда минерал ўғитлар N40P40K40 кг/га меъёрида қўллаш технологияси Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида, жами 36,0 гектар майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил “12” августдаги №05/06-02-656-сон маълумотномаси). Натижада технологияни жорий қилишдан фермер хўжаликлар кузги Лалмикор навини ўртача 3 млн. 501 минг сўм фойда олишган ва 74,6% рентабелликка, дуварак Муштарак навида эса 2 млн. 669 минг сўм соф фойда ва 56,9% рентабелликка эришилган.