Саксонов Умиджон Сатторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўзлаштирилган чўл минтақасининг сур тусли қўнғир тупроқлари шароитида кузги буғдойни тежамкор суғориш технологияси (Бухоро вилояти мисолида)”, 06.01.02 – Мелиорaция ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1176.
Илмий раҳбар: Жўраев Анвар Қурбонович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Дурдиев Нормат Ҳасанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилоятининг янги ўзлаштирилган чўл зонасидаги сур тусли қўнғир тупроқлари шароитида  маҳаллий хом ашёлардан синтез қилинган кучли шишувчан гидрогель полимер бирикмасини қўллаб, кузги буғдойнинг “Старшина” навини сув тежамкор суғориш технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилоятининг янги ўзлаштирилган чўл ҳудудида тарқалган сур тусли қўнғир, енгил қумоқ тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг “Старшина” навини суғоришда тупроққа гидрогель полимер бирикмасини 100 кг/га меъёрда кузги буғдойни экишдан олдин, далани шудгорлаш даврида қўллашга асосланган сув тежамкор суғориш технологияси ишлаб чиқилган;
гидрогель полимер бирикмасини қўллаш асосидаги сув тежамкор суғориш технологиясида кузги буғдойнинг “Старшина” навининг суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-65 % да суғориш ишлари амалга оширилганда суғориш меъёрлари 532-708 ни, мавсумий суғориш меъёри 3123 м3/га ни ташкил қилиб, назоратга нисбатан 1503 м3/га сув ресурслари иқтисод қилиниши аниқланган;
гидрогель полимер бирикмасини қўллаш асосидаги сув тежамкор суғориш технологиясида кузги буғдойнинг “Старшина” навини дон ҳосили 50,7 ц/га бўлиб, 1 м3 дарё сувлари ҳисобига етиштирилган ҳосил 1513,6 граммни ташкил қилиши аниқланган;
гидрогель полимер бирикмасини қўллаш асосидаги сув тежамкор суғориш технологиясида кузги буғдойнинг “Старшина” навининг умумий сув истеъемоли 5262 м3/га бўлиб, унинг ташкил этувчилари: атмосфера ёғинлари 23,6 % ни, тупроқ намидан фойдаланганлиги 13 % ни ва мавсумий суғориш меъёри 63,6 % ни ташкил қилиши аниқланган;
гидрогель полимер бирикмасини қўллаш асосидаги кузги буғдойнинг “Старшина” навини сув тежамкор суғориш технологиясида шартли соф фойда 4 млн. 886 минг сўм/га ни ва рентабеллик даражаси 86,3 % ни ташкил қилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги ўзлаштирилган чўл минтақасининг сур тусли қўнғир тупроқлари шароитида кузги буғдойни тежамкор суғориш технологияси (Бухоро вилояти мисолида) мавзуси бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Бухоро вилоятининг янги ўзлаштирилган сур-тусли қўнғир тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг “Старшина” навидан юқори ҳосил етиштиришда гидрогел полимер бирикмасининг самарадорлиги” номли тавсиянома ишлаб чиқилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 сентябрдаги 05/05-1161-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома янги ўзлаштирилган сур тусли қўнғир тупроқлар шароитида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари ва агрокластерларга, сув хўжалиги ходимлари, илмий тадқиқотчиларга қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
янги ўзлаштирилган сур-тусли қўнғир тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг “Старшина” навини сув тежамкор суғориш технологияси Қоровулбозор тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 сентябрдаги 05/05-1161-сон маълумотномаси). Натижада 26 % га сув ресурслари иқтисод қилиниб, кузги буғдойдан 49,5-51,5 ц/га дон ҳосили олинган ва соф фойда 4,5 млн. сўм/га ни, рентабеллик даражаси 80,2 % ни ташкил қилган;
янги ўзлаштирилган сур-тусли қўнғир тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг “Старшина” навини экишдан олдин тупроққа 100 кг/га меъёрларда гидрогель полимер бирикмаси киритилиб, кузги буғдойни тежамкор суғориш технологиясидаги суғориш тартиблари асосида Қоровулбозор тумани фермер хўжаликларида жами 74 гектар майдонда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 сентябрдаги 05/05-1161-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойнинг “Старшина” навини суғориш меъёрлари 540-720 м3/га ни ва мавсумий суғориш меъёри 3200 м3/га ни ташкил этиб, 1600 м3/га сув ресурслари иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish