Иброҳимов Баҳодир Акмал ўғлининг
диссертатсия ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бамия (Ҳибисcус эсcулентус Л.) нинг истиқболли, эртапишар ва ҳосилдор навларини яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Qx311.
Илмий маслаҳатчи: Низомов Рустам Ахролович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: бамиянинг “Тошкент туҳфаси” нави (НАП 00469), “Шафақ” нави (НАП 00470) ва “Замин” нави (НАП 00468).
II. Тадқиқотнинг мақсади Сабзавот экинлар жаҳон коллекциясидан самарали фойдаланган ҳолда республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос, қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга, серҳосил, эртапишар бамиянинг янги навларини яратиш, уруғчилигини йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бамиянинг 11 та нав намуналарининг морфобиологик ва хўжалик белгилар мажмуи бўйича ўрганилган, олинган натижаларни таҳлил этиш асосида маълумотлар ахборот базаси яратилган;
илк бор географик келиб чиқиши турлича бўлган бамия коллекцион намуналаридан эртапишар, ҳосилдор, айрим ташқи муҳит омилларига бардошли бошланғич манбалар ажратиб олинган;
бамиянинг ажратилган нав намуналаридан аналитик селекция асосида илк бор республиканинг турли иқлим шароитига мос, эртапишар, серҳосил “Тошкент туҳфаси”, “Шафақ” ва “Замин”  навлари яратилган;
янги яратилган бамиянинг “Тошкент туҳфаси”, “Шафақ” ва “Замин” навлари бошқа нав намуналарининг ўртача кўрсаткичига нисбатан 10-15 кунга эртапшарлиги, умумий ҳосилдорлиги 1,3-1,8 т/га, товарбоп ҳосил миқдори 0,9-1,4 т/га, рентабеллик даражаси 18,5-64,5 фоизга юқори эканлиги аниқланган;
бамиянинг янги яратилган “Тошкент туҳфаси”, “Шафақ” ва “Замин” навларининг 100 г истеъмолга яроқли меваси таркибида оқсил 2,2-2,7 %, мой 0,2-0,3%, углеводлар 7,9-8,8 %, аскорбин кислота 113,2-116,8 мг/г ни ташкил этган ҳолда, нитрат миқдори ўртача кўрсаткичга нисбатан 8,3-12,0 мг/кг га камлиги аниқланган;
янги яратилган бамиянинг “Тошкент туҳфаси”, “Шафақ” ва “Замин” навларининг ўсиши, ривожланиши ҳамда асосий қимматли-хўжалик белгилари таҳлил қилинган  ва навдорлиги юқори оригинал уруғлари кўпайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бамия (Ҳибисcус эсcулентус Л.)нинг истиқболли, эртапишар ва ҳосилдор навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бамия (Ҳибисcус эсcулентус Л.)нинг республика тупроқ-иқлим шароитига мос, эртапишар ва ҳосилдор янги “Тошкент туҳфаси” (НАП 469), “Шафақ” (НАП 470) ҳамда “Замин” (НАП 468) навлари яратилиб, 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал Мулк агентлиги томонидан патент олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар милий марказининг  2024 йил 7 августдаги 05/06-04-356-сон маълумотномаси). Натижада, сабзавот экинлари генофонди эртапишар, витаминларга бой, умумий (12-14 т/га) ва товарбоп (11-13 т/га) ҳосилдорлиги юқори бўлган экспортбоп навлар билан бойитилган;
бамия (Ҳибисcус эсcулентус Л.)нинг янги “Тошкент туҳфаси”, “Шафақ” ва “Замин” навларини эртаки муддатларда экиш технологияси 2022-2023-йилларда Сурхондарё вилоятида 8,8 гектар, Самарқанд вилоятида 3,2 гектар, Андижон вилоятида 8 гектар, республика боʻйича жами 20 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар милий марказининг  2024 йил 7 августдаги 05/06-04-356-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур навларни экишдан 22,4-25,6 млн сўм соф даромад олинганлиги ва бошқа хориж бамия нав намуналарига нисбатан ўртача ҳосилдорлик 24% га ортганлиги қайд этилган.
бамиянинг “Тошкент туҳфаси” нави апрел ойининг биринчи ўн кунлигида, 70×40  схемада Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани фермер хўжаликларида 1,05 га майдонда, Андижон вилояти Бўз ва Шаҳриҳон туманлари фермер хўжаликларида 2,56 га майдонда ва Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани фермер хўжаликларида 2,9 га майдонда, республика бўйича жами 6,52 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар милий марказининг  2024 йил 7 августдаги 05/06-04-356-сон маълумотномаси). Натижада, гектаридан ўртача 14,0 тонна ҳосил олиниб, 25,6 млн. сўм соф даромад олишга эришилган.
Бамиянинг “Шафақ” навини апрел ойининг биринчи ўн кунлигида, 70×40 схемада Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани фермер хўжаликларида 1,05 га майдонда, Андижон вилояти Бўз ва Шаҳриҳон туманлари фермер хўжаликларида 2,56 га майдонда ва Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани фермер хўжаликларида 2,9 га майдонга, республика бўйича жами 6,52 га майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар милий марказининг  2024 йил 7 августдаги 05/06-04-356-сон маълумотномаси). Натижада, гектаридан ўртача 12,0 тонна ҳосил олиниб, 22,4 млн. сўм соф даромад олишга эришилган.
Бамиянинг “Замин” нави апрел ойининг биринчи ўн кунлигида, 70×40 схемада Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани фермер хўжаликларида 1,1 га майдонга, Андижон вилояти Бўз ва Шаҳриҳон туманлари фермер хўжаликларида 2,68 га майдонга ва Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани фермер хўжаликларида 3 га майдонга, республика бўйича жами 6,96 га майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар милий марказининг  2024-йил 7-августдаги 05/06-04-356-сон маълумотномаси). Натижада, гектаридан ўртача 13,0 тонна ҳосил олиниб, 23,6 млн. сўм соф даромад олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish