Холиқов Нодиржон Абдухалил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зиёрат туризмига оид дестинацияларни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2849.
Илмий раҳбар: Турдибеков Хасан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз, жумладан Самарқанд вилояти зиёрат туризмига оид дестинацияларни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш боъйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буюк алломаларимиз мероси, буддизм ва яҳудийлик динлари зиёратчиларини аниқ авиарейслар бўйича қабул имкониятлари ҳамда қўшни мамлакатлар салоҳиятидан келиб чиқиб, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлардан 2026-йилга қадар мамлакатимизга 5 миллиондан ортиқ турист жалб этилиб, 1,3 миллиард АҚШ долларига яқин туризм хизматлари экспорт қилишга эришиш мақсадида Туркий давлатлар ташкилотининг веб-порталида «Табаррук зиёрат» туризм платформасини ишлаб чиқиш ва доимий такомиллаштириш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларнинг зиёрат туризми салоҳиятини ошириш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида ҳадисшунос олимларимиз Имом ал-Бухорий, Мухаммад ад-Доримий ва Абу Исо ат-Термизий меросига 101 минг, Абу Мансур ал-Мотуридий меросига 26,2 минг қизиқувчиларни ҳамда Нақшбандия тариқати издошлари бўлган 43,3 минг, Паҳлавон Маҳмуд мероси ва паҳлавония тариқати издошлари бўлган 3 минг, яҳудийлар дини меросига талабгор 39,8 минг зиёратчилар жалб этиш асосида туркий давлатларнинг тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун Ўзбекистонга «Табаррук зиёрат» халқаро медиатури ва инфотурларни ташкиллаштириш бўйича таклифлар далилланган;
ҳудудларда зиёрат туризмини ривожлантириш, мамлакатимизга ташриф буюраётган зиёратчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида республикамизда Ислом мамлакатларининг стандартлаштириш ва метрология институтининг «ОИC/СМИИC 9:2019. Ҳалол туризм хизматлари. Умумий талаблар» стандартини ишлаб чиқиш асосида жойлаштириш воситалари ва туроператорларни сертификатлаштириш бўйича таклифлар асосланган;
зиёрат туризмига оид дестинацияларнинг туристлик салоҳияти, маданий мерос ресурслари ва ҳудудларда туризмни самарали ривожлантириш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2028 йилгача бўлган ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметраларини қўллаш далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудларида зиёрат туризмни самарали ривожлантиришнинг истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
буюк алломаларимиз мероси, буддизм ва яҳудийлик динлари зиёратчиларини аниқ авиарейслар бўйича қабул имкониятлари ҳамда қўшни мамлакатлар салоҳиятидан келиб чиқиб, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлардан 2026-йилга қадар мамлакатимизга 5 миллиондан ортиқ турист жалб этилиб, 1,3 миллиард АҚШ долларига яқин туризм хизматлари экспорт қилишга эриш мақсадида Туркий давлатлар ташкилотининг веб-порталида «Табаррук зиёрат» туризм платформасини ишлаб чиқиш ва дойимо такомиллаштириш бўйича асосланган таклифлар 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-338-сон “Туркий дунё доирасида «Табаррук зиёрат» туризм консепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар” режасига киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 03-12-17-7257-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилоятида зиёрат туризми хизматларининг 30 % ортишига имкон яратилган;
ҳудудларнинг зиёрат туризми салоҳиятини ошириш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида ҳадисшунос олимларимиз Имом ал-Бухорий, Мухаммад ад-Доримий ва Абу Исо ат-Термизий меросига 101 минг, Абу Мансур ал-Мотуридий меросига 26,2 минг қизиқувчиларни ҳамда Нақшбандия тариқати издошлари бўлган 43,3 минг, Паҳлавон Маҳмуд мероси ва паҳлавония тариқати издошлари бўлган 3 минг, яҳудийлар дини меросига талабгор 39,8 минг зиёратчилар жалб этиш асосида туркий давлатларнинг тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун Ўзбекистонга «Табаррук зиёрат» халқаро медиатури ва инфотурларни ташкиллаштириш бўйича асосланган таклифи 2022-йил 29-июлдаги ПҚ-338-сон “Туркий дунё доирасида «Табаррук зиёрат» туризм консепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар” режасига киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 03-12-17-7257-сонли маълумотномаси) Таклифнинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилоятига ҳар йили қўшимча  200 минг туристни жалб этиш имконини берган;
ҳудудларда зиёрат туризмини ривожлантириш, мамлакатимизга ташриф буюраётган зиёратчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида республикамизда Ислом мамлакатларининг стандартлаштириш ва метрология институтининг «ОИC/СМИИC 9:2019. Ҳалол туризм хизматлари. Умумий талаблар» стандартини ишлаб чиқиш асосида жойлаштириш воситалари ва туроператорларни сертификатлаштириш бўйича асосланган таклифлар 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон “Ҳудудларда туристлар оқимини шакллантириш ва улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари” дастурига киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 03-12-17-7257-сонли маълумотномаси) Илмий натижалардан фойдаланиш асосида зиёрат туризми хизматлари кўрсатиш самарадорлигини 15%га ошириш имконияти яратилган;
зиёрат туризмига оид дестинацияларнинг туристлик салоҳияти, маданий мерос ресурслари ва ҳудудларда туризмни самарали ривожлантириш кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2028 йилгача бўлган ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметраларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2024-2027 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 28-октябрдаги 03-12-17-7257-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар туристик дестинацияларда зиёрат туризмига қўйилган талабларни эътиборга олган ҳолда тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish