Камалова Гавхар Акбаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Интегратив ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш, 13.00.08 – Мактабгача таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6880.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда интегратив ёндашувдан фойдаланишнинг методик имкониятлари талабалар академик фаолиятини бошқаришнинг идентив мақсадлари билан амалий йўналтирилган дидактик топшириқларнинг интеграллашувини барқарор фаоллик муҳитида таʼминлашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак тарбиячиларда касбий компетентликнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари талабаларнинг ўқув натижаларини ташхислашга қаратилган дидактик топшириқларнинг интегратив шаклларидан қисман-изланишли ва ижодий жараёнда дифференциал даражаларда фойдаланиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда интегратив ёндашувдан фойдаланиш модели таʼлимий муаммоларни ҳамкорликда ечишга мотивацияловчи индивидуал ёндашув, касбий йўналганлик тамойилларини фаол тадқиқотчилик фаолиятига тадрижий уйғунлаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таʼминоти ижодий ва таҳлилий фикрлаш динамикасини таʼминлаш, ўзи-ўзини таҳлил қилиш ҳамда индивидуал қобилиятларни ривожлантиришда ижобий психологик муҳит яратиш векторига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш асосида:
бўлажак тарбиячиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда интегратив ёндашувдан фойдаланишнинг методик имкониятлари талабалар академик фаолиятини бошқаришнинг идентив мақсадлари билан амалий йўналтирилган дидактик топшириқларнинг интеграллашувини барқарор фаоллик муҳитида таʼминлашга устуворлик беришга оид тавсиялар “Мактабгача таʼлим-тарбияни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4-сон қарорига асосан берилган 2023/164-У-4 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таʼлим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг педагогик билим ва кўникмаларини ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда интегратив ёндашувдан фойдаланиш модели таʼлимий муаммоларни ҳамкорликда ечишга мотивацияловчи индивидуал ёндашув, касбий йўналганлик тамойилларини фаол тадқиқотчилик фаолиятига тадрижий уйғунлаштиришга устуворлик беришга оид хулосалар “Мактабгача таʼлим-тарбияни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 30-майдаги 10/3.4-сон қарорига асосан берилган 2023/164-У-4 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларни ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак тарбиячиларда касбий компетентликнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари талабаларнинг ўқув натижаларини ташхислашга қаратилган дидактик топшириқларнинг интегратив шаклларидан қисман-изланишли ва ижодий жараёнда дифференциал даражаларда фойдаланишга методик тавсиялари Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ассалом, Ўзбекистон!“, “Муносабат”, “Хулоса ўзингиздан” каби дастурларида эфирга узатилган (Ўзбекистон МТРКнинг 2024 йил 13 июндаги 02-15-745-сон маълумотномаси). Натижада, олий таʼлим муассасаларида бўлажак мутахассисларнинг педагогик билим ва кўникмаларини амалиётга татбиқ этиш мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish