Қодиров Ойбек Ўктам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер ости сувлари истеъмоли натижасида қалқонсимон безда кечадиган морфо-функционал ўзгаришлар ва даво-профилактикасига янгича ёндашув (Бухоро вилояти)” 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4010.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).  
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли  кимёвий таркибли сувлар истеьмоли таъсирида қалқонсимон безда морфо-функционал ўзгаришларни аниқлаш ва даво-профилактик чораларига янгича ёндашув йўлларини ишлаб чиқишдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор тажриба ҳайвонларида юқори кимёвий таркибли ер ости сувларини қалқонсимон безига таьсири бўйича экспериментал модели яратилган;
юқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг қалқонсимон безга салбий таъсири натижасида келиб чиқадиган пато-морфологик ўзгаришлар учраш даражаси ва интенсивлиги кимёвий таркиби меёр даражасидаги ер ости сувларга нисбатан юқори бўлгани исботланган;
илк бор даво-профилактика мақсадида юқори кимёвий таркибли ер ости сувлардан олдин биофаол қўшимча  қабул қилган оқ зотсиз каламушлар қалқонсимон безида пато-морфологик белгилари учраш даражаси ва интенсивлиги ушбу препаратни қабул қилмаган оқ зотсиз каламушларга нисбатан қиёсий таҳлил қилинган;
даво-профилактика мақсадида юқори кимёвий таркибли ер ости сувлардан сўнг қалқонсимон безида келиб чиққан морфологик ўзгаришлар оқ зотсиз каламушларда биофаол қўшимчани қабул қилиш орқали қалқонсимон безда пато-морфологик белгилари учраш даражаси ва интенсивлигини ўрганилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ер ости сувлари истеьмоли натижасида қалқонсимон безда кечадиган морфо-функционал ўзгаришларни аниқлаш ва даво-профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор тажриба ҳайвонларида юқори кимёвий таркибли ер ости сувларини қалқонсимон безига таьсири бўйича экспериментал модели яратилган таклифлари Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024 йил 13 майдаги № 24-м/098-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Ер ости сувлари истеъмоли натижасида қалқонсимон безда кечадиган морфо-функционал ўзгаришларни текшириш усуллари” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят эндокринология диспансерининг 21.05.2024 йилдаги 86-сон ҳамда Бухоро вилоят Ғиждивон туман тиббиёт бирлашмасининг 21.05.2024 йилдаги 3873-2-34-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/81-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари юқори кимёвий таркибли ер ости суви истеъмолида касалланишнинг қалқонсимон без эпителий ҳужайралари ва ундаги тўқималарда патологик ҳолат аниқланганлигини инобатга олиниши беморларни ташҳислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари истеъмоли натижасида юз берадиган қалқонсимон без тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 198700 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва  иқтисодий самарадорликка эришилган.
иккинчи илмий янгилик: юқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг қалқонсимон безга салбий таъсири натижасида келиб чиқадиган пато-морфологик ўзгаришлар учраш даражаси ва интенсивлиги кимёвий таркиби меёр даражасидаги ер ости сувларга нисбатан юқори бўлгани исботланган таклифлари Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024 йил 13 майдаги № 24-м/098-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Ер ости сувлари истеъмоли натижасида қалқонсимон безда кечадиган морфо-функционал ўзгаришларни текшириш усуллари” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят эндокринология диспансерининг 21.05.2024 йилдаги 86-сон ҳамда Бухоро вилоят Ғиждивон туман тиббиёт бирлашмасининг 21.05.2024 йилдаги 3873-2-34-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/81-сон хулосаси). Ижтимоий  самарадорлиги: тадқиқот натижалари юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари истеъмоли вақтида қалқонсимон без ҳужайраларининг параметрларининг ўзгариши исботланганлигини ҳисобга олиниши даво самарасини оширишга имкон бериши билан бир қаторда даволаниш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари истеъмоли натижасида юз берадиган қалқонсимон без тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 198700 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва  иқтисодий самарадорликка эришилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор даво-профилактика мақсадида юқори кимёвий таркибли ер ости сувлардан олдин биофаол қўшимча  қабул қилган оқ зотсиз каламушлар қалқонсимон безида пато-морфологик белгилари учраш даражаси ва интенсивлиги ушбу препаратни қабул қилмаган оқ зотсиз каламушларга нисбатан қиёсий таҳлил қилинган таклифлари Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024 йил 13 майдаги № 24-м/098-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Ер ости сувлари истеъмоли натижасида қалқонсимон безда кечадиган морфо-функционал ўзгаришларни текшириш усуллари” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят эндокринология диспансерининг 21.05.2024 йилдаги 86-сон ҳамда Бухоро вилоят Ғиждивон туман тиббиёт бирлашмасининг 21.05.2024 йилдаги 3873-2-34-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/81-сон хулосаси). Ижтимоий  самарадорлиги: юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари истеъмолида қалқонсимон без ҳужайралари тузилмаларининг морфометрик параметрларига таьсири аниқланди, шу билан бирга ижтимоий самарадорликни ошириш имконини берган.  Иқтисодий самарадорлиги: юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари истеъмоли натижасида юз берадиган қалқонсимон без тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 198700 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва  иқтисодий самарадорликка эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: даво-профилактика мақсадида юқори кимёвий таркибли ер ости сувлардан сўнг қалқонсимон безида келиб чиққан морфологик ўзгаришлар оқ зотсиз каламушларда биофаол қўшимчани қабул қилиш орқали қалқонсимон безда пато-морфологик белгилари учраш даражаси ва интенсивлиги ўрганилган таклифлари Бухоро давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024 йил 13 майдаги №24-м/098-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Ер ости сувлари истеъмоли натижасида қалқонсимон безда кечадиган морфо-функционал ўзгаришларни текшириш усуллари” услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилоят эндокринология диспансерининг 21.05.2024 йилдаги 86-сон ҳамда Бухоро вилоят Ғиждивон туман тиббиёт бирлашмасининг 21.05.2024 йилдаги 3873-2-34-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/81-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биофаол қўшимчалар билан даво-профилактика чоралари ва ундан кейин юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар сабаб бўлган қалқонсимон безнинг структуравий ўзгаришларини ўрганиш препаратнинг энг самарали дозаларини аниқлаш имконини беради ва бу беморлар  турмуш тарзини ўзгартиради ва ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: юқори кимёвий таркибли ер ости сувлари истеъмоли натижасида юз берадиган қалқонсимон без тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 198700 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ва  иқтисодий самарадорликка эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ер ости сувлари истеъмоли натижасида қалқонсимон безда кечадиган морфо-функционал ўзгаришлар ва даво-профилактикасига янгича ёндашув (Бухоро вилояти)» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаш раисига  Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2024 йил 5 сентябрдаги 04/7432-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish