Тухтаева Динора Наврузовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент воҳаси шароитида  Ferula tadshikorum Pimenov ни интродукцияси», 06.03.03 - Доривор ўсимликлар интродукцияси, етиштириш технологияси ва агрофармоэкологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/В1003.
Илмий раҳбар: Хамраева Диловар Толибджоновна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор; Шарипова Васила Қуйсиновна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент воҳасида Ferula tadshikorum ни интродукция шароитидаги эколого-биологик, анатомик ва фитокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти тупроқ-иқлим шароитида Ferula tadshikorum онтогенези кичик ҳаётий циклининг майса, ювенил, имматур, виргинил босқичлари аниқланган;
уруғларнинг лаборатория шароитида униб чиқиши учун совутгич камерасида +5...+60С оптимал ҳарорат режими аниқланган;
виргинил даврининг ювенил босқичида тўпбаргида 1-3(5) тагача оддий барглар, имматурда – 3 ёки 5-6 бўлакли барглар, виргинил босқич вакилларида бирдан учтагача патсимон бўлинган баргларнинг бўлиши ва уларнинг асосий илдизини ривожланиш босқичидан босқичга ўтишида йўғонлашиш даражасини ортиши исботланган;
ёпиқ илдиз тизимига эга кичик ҳажмли контейнерларда уруғларни экишнинг мақбул муддати январь ойининг учинчи декадаси ва экиш учун 1:1 нисбатда кокос субстрати ва типик бўз тупроқ варианти мақбул таркиб эканлиги исботланган;
виргинил босқичидаги табиий шароитдаги вакиллар ва интродуцентларнинг барг ва илдизлари анатомик тузилиши ўхшаш бўлиб, барг мезофилли изолатерал-палисад типли, йўғонлашган ён қисмларида адаксиал томонидан 2 қаватли узун устунсимон паренхимаси ва горизонтал чўзилган ҳужайралардан иборат 2-3 қаватли ғоваксимон паренхимаси мавжудлиги, ён ўтказувчи боғламлар устида луб толаларининг мавжуд эмаслиги аниқланган;
виргинил ёшидаги табиий шароитдаги вакиллар ва интродуцентлар баргларида моносахаридлар таркибига кўра арабиногалактанлар, илдизларида эса глюкогалактаарабанлар гуруҳлари; оқсил миқдорига кўра илдизларида ўртача 2,3% дан 7,12% гача, баргларда у 25,56% гача бўлиши; эфир мойларига кўра интродуцентлар барг ва илдизларида миристицин, метантиоамид, N,N-диметил ва дисульфид, метил-1-(метилтио) пропил, табиий шароитдаги вакилларида тиопропионамид, дисульфид, метил 1-(метилтио) пропил ва 1-(1-пропен-1-ил)-2-(2-тиопент-3-ил) дисульфид учраши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ferula tadshikorum нинг онто-биоморфологик хусусиятлари, анатомик тузилишини ва етиштиришни ўрганиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
Ferula tadshikorum уруғидан етиштириш орқали Тошкент ботаника боғи шароитида Доривор ўсимликлар интродукцияси лабораториясида 0,03 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 11 октябрдаги 4/1255-2249-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликнинг барг ва илдизини органолептик хусусиятлари ва илдиз тизимининг ривожланиш даражасига кўра интродукция шароитида хом-ашё олиш имконияти мавжудлиги тасдиқланган ва доривор ўсимликлар коллекциясини ноёб тур билан бойитиш имконини берган;
интродукция шароитида ноёб ва истиқболли Ferula tadshikorum доривор ўсимлигини етиштириш технологияси Тошкент вилояти Қибрай тумани «Maftunkor Agro Lyuks» фермер хўжалиги майдонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 28 майдаги 05/06–02–365-сон маълумотномаси). Натижада, виргинил ёшидаги тўрт йиллик вакилларидан қатрон-шира хомашёсини олиш ҳамда рентабеллик даражаси ва иқтисодий самарадорлигини 100% гача етказиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish