Боймирзаев Зокиржон Машраббоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида экспорт салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” (Наманган вилояти мисолида), 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt1526.
Илмий раҳбар: Исраилов Рустамжон Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.И.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Казаков Олим Собирович, иқтисодиёт фанлари номзоди , профессор
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида экспорт имкониятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “экспорт имконияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни компания ёки мамлакатнинг товарларини ёки хизматларини хорижий бозорларга сотиш ва етказиб беришга таъсир этувчи омиллардан фойдаланишни микро ва ҳудудий даражадаги ташкилий-иқтисодий механизмларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида кенгайтириш нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
вилоят кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятида экспорт имкониятидан самарали фойдаланишда ҳудудий экспортни тартибга солувчи ташкилотлар томонидан ички ва ташқи омиллар, асосий ва айланма фондлари ҳамда ИТ локал тармоқ ресурсларидан фойдаланишни баҳолаш орқали устувор йўналишларни ишлаб чиқувчи таҳлилий-маслаҳат гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулотлар ҳажми (4,19% < Е > 7,46%), тўғридан-тўғри хорижий инвестисиялар (0,12% < Е > 0,18%) ҳамда инфлясия (-0,04% < Е > -0,05%)нинг қисқа ва узоқ муддатли давр оралиғида таъсир қилиш даражаларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали маҳсулот экспорти имкониятини ошириш таклифи асосланган;
Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари барқарор ривожланишининг кўп омилли эконометрик моделлари, таъсир этувчи омиллар ва таъсирчанлик коэффициентлари орқали экспорт имкониятини оширишнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида экспорт имкониятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “экспорт имконияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини компания ёки мамлакатнинг товарларини ёки хизматларини хорижий бозорларга сотиш ва етказиб беришга таъсир этувчи омиллардан фойдаланишни микро ва ҳудудий даражадаги ташкилий-иқтисодий механизмларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида кенгайтириш нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт ва менежмент” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда микро ва ҳудудий даражадаги ташкилий-иқтисодий механизмларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган “экспорт имконияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
вилоят кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятида экспорт имкониятидан самарали фойдаланишда ҳудудий экспортни тартибга солувчи ташкилотлар томонидан ички ва ташқи омиллар, асосий ва айланма фондлари ҳамда ИТ локал тармоқ ресурсларидан фойдаланишни баҳолаш орқали устувор йўналишларни ишлаб чиқувчи таҳлилий-маслаҳат гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибидаги тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17 сентябрдаги 13/04-10-25-14464-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятдаги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги ҳиссасини 1,7 фоизга ўстириш имкони яратилган;
ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулотлар ҳажми (4,19% < Е > 7,46%), тўғридан-тўғри хорижий инвестисиялар (0,12% < Е > 0,18%) ҳамда инфлясия (-0,04% < Е > -0,05%)нинг қисқа ва узоқ муддатли давр оралиғида таъсир қилиш даражаларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали маҳсулот экспорти имкониятини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибидаги тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17 сентябрдаги 13/04-10-25-14464-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг экспорт имкониятига таъсир этувчи ижобий омиллар ҳисобига экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2,3 фоизга ошириш имкони яратилган;
Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари барқарор ривожланишининг кўп омилли эконометрик моделлари, таъсир этувчи омиллар ва таъсирчанлик коэффициентлари орқали экспорт имкониятини оширишнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибидаги тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17 сентябрдаги 13/04-10-25-14464-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари барқарор ривожланиши бўйича дастурларнинг асосий параметрлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.