Мустафаев Жафар Шомирзаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Маънавий мерос - синергетик тадқиқот обекти сифатида, 09.00.01 - Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fal824
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонэнтлар: Ғаффорова Гулчеҳра Ғуломжоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бозаров Дилмурод Мирзарасулович, фалсафа фанлари номзоди, доцэнт.
Етакчи ташкилот: Тошкэнт давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқимиз маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамиятини  синергетик методология асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юксак ватанпарварлик туйғусини ёшларда маънавий мерос орқали шакллантириш синергетик бефуркацион жараён эканлиги узлуклилик ва узлюксизликнинг бирлиги тамойили воситасида исботланган;
турли даврларда ижтимоий омиллар маънавий мероснинг фалсафий тафаккур тараққиётига идэнтиклигини таъминлаганлиги келажакнинг бугунга таъсири тамойили асосида очиб берилган;
маънавий  мерос тарғиботида шахснинг оптимистик руҳий барқарорлиги зарурий жараён эканлиги тафаккурнинг онтогенетик хусусияти асосида мантиқий далилланган;
маънавий мероснинг ёшлар юксак маънавий тафаккурини шакллантиришдаги узлюксиз ва ночизиқли жараён эканлиги хаос ва энтропия тамойили орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Халқимизнинг бой ва бетакрор миллий маънавий меросини – синергетик тадқиқот обекти сифатида тадқиқ этиш асосида:
юксак ватанпарварлик туйғусини ёшларда маънавий мерос орқали шакллантириш синергетик бефуркацион жараён эканлиги узлуклилик ва узлюксизликнинг бирлиги тамойили воситасида исботланганлигига оид таклиф-тавсиялардан  Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” номли VIII-йўналишида белгиланган “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш” мавзусидаги 43-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг  2023-йил  10-октябрдаги 02-22/1115-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ватанпарвар баркамол авлодни тарбиялашда, ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни тўғрисидаги билимлар ва маънавий-маъруфий ишлар самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
турли даврларда ижтимоий омиллар маънавий мероснинг фалсафий тафаккур тараққиётига идэнтиклигини таъминлаганлиги келажакнинг бугунга таъсири тамойили асосида очиб берилганлигига оид назарий ва амалий таклиф-тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда Европа Иттифоқи томонидан “ЭРАСМУС+ дастурининг 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕИМЕП Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш”  номли амалий грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг  2023-йил 22-сэнтябрдаги 590/02-сон маълумотномаси).  Натижада, олий таʻлим тизимини халқаро даражага кўтариш тенденсияси ва ривожланган давлатлар тажрибасини миллий таълимга жорий қилишга хизмат қилган;
маънавий  мерос тарғиботида шахснинг оптимистик руҳий барқарорлиги зарурий жараён эканлиги тафаккурнинг онтогенетик хусусияти асосида мантиқий далилланганлигига доир таклифлар-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2022-йилда бажарилган “Маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссионерлик таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” мавзусидаги 22/01/01-рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифаларини ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Самарқанд вилояти “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2023-йил 28-сэнтябрдаги 28/09-сон маълумотномаси). Натижада, маҳалларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссонерлик таъсирига тушиб қолишни олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйишда, оммавий маданият  ниқобидаги турли таҳдидларга қарши курашда ёшлар  маънавий меросимиздан маънавий тафаккурини юксалтириш йўлида фойдаланиш ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилган;
маънавий мероснинг ёшлар юксак маънавий тафаккурини шакллантиришдаги узлюксиз ва ночизиқли жараён эканлиги хаос ва энтропия тамойили орқали асосланганлигига доир назарий ва амалий таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йилда эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттиришининг дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-сэнтябрдаги 01-07/323-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги глобаллашган ва ахборотлашган жамиятда маънавий мероснинг синергетик таҳлили юз бераётган жараёнларнинг аҳволи ва истиқболли йўналишларининг мамалакатимиз ёшлари маънавий тафаккурига фойдали таъсир кўрсатишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish