Данабаев Хуршид Напасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Камбағаллик мазмуни ва мезонлари сабаблари ва оқибатларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”    09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Fal684
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Урал Мурадович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда камбағаллик кўлами, сабаб ва оқибатларини ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш орқали уни камайтириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда камбағаллик кўлами ва даражасининг туб илдизлари ишсизлик, маҳаллий ҳокимликлар иш услубининг эскирганлиги, таълим тизими ва соғлиқни сақлаш тизими ислоҳ этилиши масаласи, ўзига хос демографик вазият ҳамда минтақаларнинг нотекис ривожланганлигига боғлиқлиги назарий билимларни реал воқелик билан қиёсий таҳлили асосида очиб берилган;
Ўзбекистонда камбағаллик феноменининг иқтисодий ўсиш суръатлари, яширин иқтисодиёт кўлами, меҳнат миграцияси, аҳоли харид қобилияти, жиноятчилик даражаси, ижтимоий тенгсизлик аҳволи, шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси кишиларнинг ижтимоий воқеликка муносабати ҳамда ғоявий эътиқодига таъсир қилаётгани расмий статистик маълумотлар, илмий факт ва аргументлар талқини орқали далилланган;
камбағалликнинг ижтимоий-иқтисодий прогрессив кўрсаткичларини геосиёсий омиллардан муҳофаза қилиш, яратилаётган иш ўринлари сифатини ошириш, рақамли иқтисодиёт элементларидан фойдаланиш, сифатли таълим олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимини замонавийлаштириш, хорижий мамлакатлар илғор тажрибаларини ўрганиш орқали бартараф этилиши умумметодологик ва умуммантиқий услублар ёрдамида асосланган;
камбағаллик ҳодисасини бартараф этиш йўли сифатида узлуксиз меҳнат тарбияси тизимини яратиш, меҳнат тарбиясига оид замонавий, конструктив манбалар тизимини кенгайтириш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш тизимини яхшилаш стратегияси аргументация назарияси тамойиллари ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Камбағаллик мазмуни ва мезонлари, сабаблари ва оқибатларининг ижтимоий фалсафий таҳлили асосида:
Ўзбекистонда камбағаллик кўлами ва даражасининг туб илдизлари ишсизлик, маҳаллий ҳокимликлар иш услубининг эскирганлиги, таълим тизими ва соғлиқни сақлаш тизими ислоҳталаблиги, ўзига хос демографик вазият ҳамда минтақаларнинг нотекис ривожланганлигига боғлиқлиги назарий билимларни реал воқелик билан қиёсий таҳлили асосида очиб берилганлигига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилл учун мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 8-банди “Президент   Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2023-йил “Инсонга  эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида  белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб вазирлик ва идораларнинг маънавият-маърифий йўналишдаги фаолиятини янги босқичга кўтариш” мавзудаги тарғибот ишларини ташкил этиш  ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият-маърифий марказининг 2023-йил 2-июндаги 210-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда камбағалликни камайтиришга хизмат қилувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда камбағаллик феноменининг иқтисодий ўсиш суръатлари, яширин иқтисодиёт кўлами, меҳнат миграцияси, аҳоли харид қобилияти, жиноятчилик даражаси, ижтимоий тенгсизлик аҳволи, шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси кишиларнинг ижтимоий воқеликка муносабати ҳамда ғоявий эътиқодига таъсир қилаётгани расмий статистик маълумотлар, илмий факт ва аргументлар талқини орқали далилланганлигига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2012-2016-йилларда бажарилган “Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида меҳнат бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва аҳоли бандлигини ошириш йўллари” мавзусидаги Ф-7-23-рақамли фундаментал илмий- тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 19-апрелдаги 04/11-2285-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ҳамда кенг жамоатчиликка камбағаллик феномени ва унга қарши курашиш учун меҳнат тарбиясининг аҳамиятини ёритиб беришга хизмат қилган;
камбағалликнинг ижтимоий-иқтисодий прогрессив кўрсаткичларини геосиёсий омиллардан муҳофаза қилиш, яратилаётган иш ўринлари сифатини ошириш, рақамли иқтисодиёт элементларидан фойдаланиш, сифатли таълим олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимини замонавийлаштириш, хорижий мамлакатлар илғор тажрибаларини ўрганиш орқали бартараф этилиши умумметодологик ва умуммантиқий услублар ёрдамида асосланганлиги борасидаги илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Самарқанд  вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг 2022-2023-йиллардаги лойиҳалари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарийсини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд  вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг 2024-йил 10-январ 03/03-24-сон маълумотномаси). Натижада, бошқарма фаолиятини янада такомиллаштиришга ва жамият аъзоларида камбағалликни камайтириш билан боғлиқ  амалий тавсиялар мажмуини англаб етишга хизмат қилган;
камбағаллик ҳодисасини бартараф этиш йўли сифатида узлуксиз меҳнат тарбияси тизимини яратиш, меҳнат тарбиясига оид замонавий, конструктив манбалар тизимини кенгайтириш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш тизимини яхшилаш стратегияси аргументация назарияси тамойиллари ёрдамида исботланганлигига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2023-уилда эфирга узатилган “Ислоҳотлар амалда”, “Келажак бунёдкорлари, “Инсон қадри учун” каби бир қатор кўрсатувлар ҳамда “Ислоҳотлар амалда” эшиттиришининг медиа ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 5-декабр 01-07/388-сон маълумотномаси). Натижада, коърсатув ва эшиттиришларни мазмунан такомиллаштиришга, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида камбағаллик ижтимоий ҳодисаси ва ундан сақланиш борасида соғлом ғояларни кенг тарғиб қилишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish