Абдуллаев Фарход Озодовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини эконометрик баҳолаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.06–“Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:Б2024.3.DSc/Иқт745
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саухонов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларни ијтимоий-иқтиѕодий ривојланиѕҳини економетрик баҳолаѕҳ методологийаѕини такомиллаѕҳтириѕҳ боъйисҳа илмий таклиф ва амалий тавѕийаларни иѕҳлаб сҳиқиѕҳдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини институционал ва бозор омилларининг ўзгаришини бирлаштирган ҳолда акс эттирувчи иқтисодий субектларнинг кутилаётган параметрларини мувофиқлаштирувчи услубияти такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини когнитив моделлаштиришда омиллар ва хатарларнинг натижаларини баҳолаш модели таклиф этилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хавф омиллари ва омилларнинг таъсири кўламини когнитив баҳолаш мезонлари [0 дан 0,4 гача – юқори даража], [0,4 дан 0,8 гача – ўрта даражада], [0,8 дан юқори – паст даражада] шкаласини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
панел маълумотлари асосида аниқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир этувчи экзоген омилларни бартараф этувчи “нуқталари”ига йўналтирилган ривожланиш стратегиялари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2030-йилгача прогноз ссенарийлари АРИМА модели асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини эконометрик баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар амалиётга жорий қилинган, жумладан:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини институционал ва бозор омилларининг ўзгаришини бирлаштирган ҳолда акс эттирувчи иқтисодий субектларнинг кутилаётган параметрларини мувофиқлаштирувчи услубиятини такомиллаштириш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2024-йил 4-сентябрдаги 7-3032-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини когнитив моделлаштиришда омиллар ва хатарларнинг натижаларини баҳолаш модели бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2024-йил 4-сентябрдаги 7-3032-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф мамлакатимиз ҳудудларини қизил, сариқ ва яшил рангларда рейтинг бўйича ажратиш амалиётини ривожлантиришга ёрдам берган;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хавф омиллари ва омилларнинг таъсири кўламини когнитив баҳолаш мезонлари [0 дан 0,4 гача – юқори даража], [0,4 дан 0,8 гача – ўрта даражада], [0,8 дан юқори – паст даражада] шкаласини жорий этиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2024-йил 4-сентябрдаги 7-3032-сон маълумотномаси). Таклиф натижасида, Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқилган;
панел маълумотлари асосида аниқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир этувчи экзоген омилларни бартараф этувчи “нуқталар”ига йўналтирилган ривожланиш стратегиялари бўйича таклифлар халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2023-йил 28-декабрдаги “Хоразм вилоятининг 2024-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тоʻгʻрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2024-йил 4-сентябрдаги 7-3032-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йил учун Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2025-2026-йилларга мақсадли йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланиш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2030-йилгача АРИМА модели асосида ишлаб чиқилган прогноз ссенарийлари бўйича таклифлар Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимиятининг 2024-йил 4-сентябрдаги 7-3032-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишини белгилаб олишга имконият яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish