Абсаламов Акрам Толлибоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Монетар сиёсат трансмиссион механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.ДСc/Iqt780
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Фарҳод Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Уткирович иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Трастбанк ХАБ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади монетар сиёсати трансмиссион механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
валюта канали фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида банклараро валюта бозорида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича операцияларда валюта курси фақат бозор механизмлари асосида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланиши таклиф этилган;
давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини янада ривожлантириш орқали трансмиссион механизм фоиз канали самарадорлигини ошириш мақсадида ауксион натижаларининг ҳисоб-китобларини Т+2 стандарти асосида амалга ошириш орқали инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш таклиф этилган;
қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришда давлат қимматли қоғозларини купон ставкали, нол купон ставкали ва инфляция даражасига боғланган ҳолда жисмоний шахслар ўртасида ҳам жайлаштириш орқали фоиз каналининг самарадорлигини ошириш асосланган;
инфляцион таргетлаш режимида инфяциянинг мақсадли кўрсаткичи билан унинг кутилмалари ўртасидаги фарқни қисқартиришда трансмиссион механизм фоиз каналининг самарадорлиги юқори эканлиги эмпирик асосланган;
мамлакатимизда валюта сиёсатини эркинлаштириш натижасида ички иқтисодиётдаги инфляция даражасини, ҳамда ташқи иқтисодиётда савдо балансидаги табранишларнинг таъсирини инобатга олган ҳолда миллий валюта алмашинув курсининг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Монетар сиёсати трансмиссион механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
валюта канали фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида банклараро валюта бозорида чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича операцияларда валюта курси фақат бозор механизмлари асосида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланишига доир таклифи 2024 йил 20 сентябрдаги “Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 11- ва 12-моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 24 октябрдаги 62-сонли маълумотномаси). Натижада, монетар индикаторлар ва бозор факторларининг валюта курсига таъсирини ошишига, хусусан пул массаси ҳажмини бир фозига ўсиши миллий валюта алмашинув курсини 1,17 фоизга пасайтирган бўлса, мамлакатимиз эхпорти ҳажмининг бир фоизга ошиши эса ушбу курсни 0,1 фоизга ошириши Least Squares with Breaks модели орқали аниқланди ва асослаб берилди;
давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини янада ривожлантириш орқали трансмиссион механизм фоиз канали самарадорлигини ошириш мақсадида ауксион натижаларининг ҳисоб-китобларини Т+2 стандарти асосида амалга ошириш орқали инвесторларга қўшимча қулайликлар яратишга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 24 октябрдаги 62-сонли маълумотномаси). Натижада, молия бозорининг инструментларини кўпайтириш ва банк тизимидан ташқарида аҳолидаги бўш турган пул маблағларини молия бозорига жалб қилиш, ҳамда трансмиссион механизм фоиз каналининг самарадорлигини оширишга эришилди.
қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришда давлат қимматли қоғозларини купон ставкали, нол купон ставкали ва инфляция даражасига боғланган ҳолда жисмоний шахслар ўртасида ҳам жайлаштириш орқали фоиз каналининг самарадорлигини оширишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 82-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2024 йил 23 октябрдаги 05/4370-сонли маълумотномаси). Натижада, молия бозорининг инструментларини кўпайтириш ва банк тизимидан ташқарида аҳолидаги бўш турган пул маблағларини молия бозорига жалб қилиш, ҳамда трансмиссион механизм фоиз каналаининг самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
инфляцион таргетлаш режимида инфяциянинг мақсадли кўрсаткичи билан унинг кутилмалари ўртасидаги фарқни қисқартиришда трансмиссион механизм фоиз каналининг самарадорлиги юқори эканлигига доир таклифи (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 24 октябрдаги 62-сонли маълумотномаси). Натижада, трансмиссион механизм фоиз каналидан самарали фойдаланиш йўлида индикатив фоиз ставканинг бир фоизга ошиши уч чорак кечикиш билан иқтисодиётдаги инфляция даражасини 0,63 фоизга пасайтириш, ҳамда пул массаси ҳажмининг бир фоизга ўсиши мамлакатда реал ишлаб чиқариш ҳажмини икки чораклик фарқ билан 0,81 фоизга ошириши аниқланди.
мамлакатимизда валюта сиёсатини эркинлаштириш натижасида ички иқтисодиётдаги инфляция даражасини, ҳамда ташқи иқтисодиётда савдо балансидаги табранишларнинг таъсирини инобатга олган ҳолда миллий валюта алмашинув курсининг 2028 йилга қадар прогноз ссенарийларига доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан қабул қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2024 йил 25 октябрдаги 04/6075-сон маълумотномаси). Натижада, оптимал ссенарийга кўра, миллий валюта алмашинув курси 2025-2027 йилларда 19,5 фоизга девалвация бўлиб, 2028 йил бошида АҚШ долларига нисбатан алмашинув курди 14995,6 сўмгача кўтарилиши прогноз қилинди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish