Хўжамқулов Анвар Жозиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Омон Мухтор романларида поетик услуб муаммоси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil965.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Бойназар, филология фанлари доктори, профессор; Шофиев Обиджон Бахтиёрович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Омон Мухтор романларида поетик услуб муаммоси, ёзувчининг индивидуал услуби, бадиий маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ноанъанавий романларда насрий баён, шеърий мисра ва ремаркаларнинг келтирилиши эпик, лирик ҳамда драматик турларнинг синкретиклигини, руҳият қамровининг кенглигини, мазмун ва шакл уйғунлигини ҳосил қилганлиги асосланган;
Омон Мухтор романларида воқеалар тасвири эртак, афсона ва ривоятлар услубида содда, қисқа ва ихчам тарзда ифода этилиши очиб берилган;
асар қаҳрамонларининг руҳият тасвири онг оқими йўналиши асосида ёритилиши, фолклор анъаналарининг акс этиши, воқеликнинг абсурд талқини, ижодкорнинг сюрреалистик дунёқараши аниқланган;
Омон Мухторнинг “Тўрт томон қибла” трилогияси, “Хотин подшоҳ”, “Аёллар мамлакати ва салтанати”, “Ффу” ҳамда “Афлотун” романларида лиризмнинг кучлилиги, образларнинг рамзий ифодада берилиши, сужетда ақлий тафаккурдан кўра ҳиссиётнинг етакчилик қилиши каби поетик маҳорати ҳамда интерматнлик, ризома, тагмаънолилик, киноявийлик хусусиятига эга индивидуал услуби очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Омон Мухтор романларида поетик услуб муаммосини тадқиқ этиш, унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш, илмий-амалий натижаларини белгилаш асосида:  
Омон Мухторнинг “Тўрт томон қибла” трилогияси, “Хотин подшоҳ”, “Аёллар мамлакати ва салтанати”, “Ффу” ҳамда “Афлотун” романларида лиризмнинг кучлилиги, образларнинг рамзий ифодада берилиши, сужетда ақлий тафаккурдан кўра ҳиссиётнинг етакчилик қилиши каби поетик маҳорати ҳамда интерматнлик, ризома, тагмаънолилик, киноявийлик хусусиятига эга индивидуал услубига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 24-апрелдаги 158/1-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ишининг ноанъанавий романлардаги жанр масаласи, роман хусусиятларининг янгича тус олиши, унинг унинг бошқа жанрлар билан синтезлашуви илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
асар қаҳрамонларининг руҳият тасвири онг оқими йўналиши асосида ёритилиши, фолклор анъаналарининг акс этиши, воқеликнинг абсурд талқини, ижодкорнинг сюрреалистик дунёқараши асосида Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси маданий-маърифий кўрсатувининг 2024-йил 7-май куни жонли эфирда узатилган “Ассалом, Самарқанд!” тонгги дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-майдаги 01-07/102-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят телерадиокомпанияси маданий-маърифий кўрсатувини мазмунан бойитиш ва бу орқали тадқиқотчилар, филолог ўқитувчилар ҳамда ёш ижодкорларнинг Омон Мухтор услуби, поетик маҳорати борасидаги билимларини янада бойитиш учун хизмат қилган;
ноанъанавий романларда насрий баён, шеърий мисра ва ремаркаларнинг келтирилиши эпик, лирик ҳамда драматик турларнинг синкретиклигини, руҳият қамровининг кенглигини, мазмун ва шакл уйғунлигини ҳосил қилганлиги борасидаги назарий хулосалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд бўлимининг шеърият ва адабий танқид кенгашларида, уюшма қошидаги “Саодат” ижодий тўгараги йиғилишларида дебатлар ташкил этилган. Тўгарак фаолиятида Омон Мухтор романларида воқеалар тасвири эртак, афсона ва ривоятлар услубида содда, қисқа ва ихчам тарзда ифода этилиши таҳлил қилинган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 7-майдаги 01-03-/545-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорлар, илмий изланувчилар, адабий жамоатчилик вакиллари ҳозирги адабий жараён, жумладан, Омон Мухторнинг поетик услуби ҳақидаги маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish