Аҳророва Раъно Олим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кремнезем асосида мезогеник темплатлар ёрдамида тартибланган мезоғовакли адсорбент синтези ва коллоид кимёвий хусусиятлари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/К794.
Илмий раҳбар: Жумаева Дилноза Жўраевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Йўлдош Юсупбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Эшметов Расул Жумязович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шоли пўстлоғидан тоза кремний диоксидини ажратиб олиш ва унинг асосида мезоген темплатлар ёрдамида мезоғовакли сорбсион материал синтези усулини ишлаб чиқиш ҳамда адсорбсион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кремний манбаси бўлган шоли пўстлоғидан тоза СиО2 ни ажратиб олиш ва мезоген темплат–сетилпиридиний хлорид (СПХ) ни қўллаш орқали Штёбер усулида тартибланган мезоғовакли силикат материалларнинг зол-гел синтези усули ишлаб чиқилган;
шоли пўстлоғининг 2.4Ø дисперсликка эга бўлган 650°C ҳароратда куйдирилган кулини 1%ли ҲCл да ишлов берилиши орқали олинган намуна таркибида энг юқори – 99,7% миқдорда СиО2 мавжудлиги аниқланган;
СиО2+СПХ гибрид композициясида кислотали муҳитда (пҲ 3≤5) ҳосил бўлган мезоғоваклар ўлчамлари 30÷40 нм бўлиши физик-кимёвий таҳлил усули ҳамда азот адсорбсия-десорбсияси жараёнлари асосида исботланган;
синтез системасида рН қийматининг 3 дан 8 гача ошиши олинган СиО2 намуналарининг мезағоваклар нисбий юзаси ва ғовак ҳажмини 517 дан 968 м2/г гача ва 0,50 дан 0,85 см3/г гача мос равишда ортишига олиб келиши, нисбий юза, мезағоваклар ҳажми катталиклари ва рН ўзгариши орасидаги боғлиқлиги исботланган;
шоли пўстлоғидан 99,7% дан юқори тозаликдаги кремний диоксиди ҳамда унинг асосида мезоғовакли сорбент олишнинг технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кремний манбаси бўлган шоли пўстлоғи таркибидан ажратиб олинган тоза кремний диоксидига темплат ўрнатилиши натижасида, тартибланган ҳамда бошқариладиган мезоғовакли сорбент материаллар синтези бойича олинган илмий натижалари асосида:
шоли пўстлоғидан аморф кремний диоксидини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ихтиро патенти олинган (ИАП № 7776. 24.07.2024). Натижада, шоли пўстлоғидан юқори тозаликдаги аморф кремний диоксидини олиш усули ёрдамида мезоғовакли силикат материалларни олишнинг имконини берган;
шоли пўстлоғидан ажратиб олинган кремний диоксидини тоза миқдорда ажратиб олиш, шунингдек СиО2 га темплат сифатида алкилпиридин хлоридни киритиш орқали иеархар тузилишга эга тартибланган мезоғовакли сорбент синтез усули «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2025-2026 йилларда амалга ошириш учун истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекнефтегаз АЖнинг 2024 йил 16 июлдаги 26-62/2721-сон маʼлумотномаси). Натижада, нефт ва газ саноати оқава сувларининг таркибидан нефт маҳсулотларини ажратиб олишда маҳаллий сорбсион материаллардан фойдаланиб импорт ўринбосар мезоғовакли сорбсион материалларни ишлаб чиқиш имконини беради;
шоли пўстлоғидан ажратиб олинган тоза кремний диоксиди ва унинг иштирокида олинган тартибланган мезоғовакли сорбентлар нефт-газ саноати оқава сувлари таркибидан нефт маҳсулотларини тозалашда қўллаш усули «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2025-2026 йилларда амалга ошириш учун истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекнефтегаз АЖнинг 2024 йил 16 июлдаги 26-62/2721-сон маʼлумотномаси). Натижада, сорбсион материаллар саноат оқава сувлари таркибидан нефт маҳсулотларини тозалашда рухсат этилган меъёр (РЕМ) таʼлабларигача, яʼни 110,0 мг/лдан 0,13 мг/лгача тозалаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish