Каримова Махсуда Юсупбоевнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Хоразм фолклоршунослиги тараққиётида профессор Сафарбой Рўзимбоев илмий меросининг ўрни”, 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3932.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Сабирова Насиба Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02
Расмий оппонентлар: Палимбетов Камалбай Сарсенбаевич, филология фанлари доктори; Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фолклоршунос олим Сафарбой Рўзимбоев илмий ва адабий мероси, хусусан, тўплам, рисола, монография, халқ оғзаки ижодига оид нашрлар ва таржима асарларининг ўзбек фолкоршунослиги ривожидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сафарбой Рўзимбоев адабий ва илмий меросининг бугунги ўзбек фолклоршунослиги, хусусан, Хоразм ҳудудидаги фолклор намуналарини халқ орасидан ёзиб олиш, уларни шакли, айтилиш даври ва мазмунига кўра таснифлаш, нашрга тайёрлаш борасида амалга оширган ишларининг фолклор экспедициялари, этнография, маданиятшунослик каби соҳалар ривожидаги аҳамияти очиб берилган;
Сафарбой Рўзимбоев фанга олиб кирган Хоразм эпик ижро санъати, яъни “Гўрўғли” туркуми достонлари, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” достонида муболаға, тазод, ташбеҳ, ружуъ, такрир, аллитерация, интоқ каби поетик санъатларнинг қўлланиши, вариантлилик, очиқ ва ёпиқ овоз билаб куйлаш сингари фарқлар, достонлар матнига учрайдиган ўғуз, қипчоқ каби лаҳжаларга оид бадиий қурилмалар асослаб берилган;
фолклоршунос олимнинг Хоразм фолклорига оид қўшиқ, алла, айтишув, лапар, ёр-ёр каби лирик, достон, терма, афсона, ривоят сингари эпик турларнинг тил, бадиият, ифода усулига оид локал хусусиятлари, қаҳрамонлик, ишқ-муҳаббат, ватанпарварлик каби мотивлар ва сужет талқини туркий халқлар, жумладан, ўзбек, қирғиз, қозоқ, туркман халқлари фолклори намуналарини қиёслашдаги маҳорати далилланган;
Сафарбой Рўзимбоевнинг илмий тўпламлари, монографиялари ва таржима асарлари ўзбек халқ оғзаки ижоди, хусусан, Хоразм фолкорига хос бўлган халфачилик анъаналари, халқ достонларини тор жўрлигида ва гуруҳ бўлиб ижро этиш санъатининг юзага келиши, тараққий этиши ҳамда бугунги кунга қадар сақланиб қолгани билан боғлиқ тарихий, ижтимоий, маънавий ва маданий жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хоразм фолклоршунослиги тараққиётида профессор Сафарбой Рўзимбоев илмий меросининг ўрни” мавзусини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Сафарбой Рўзимбоев адабий ва илмий меросининг бугунги ўзбек фолклоршунослиги, хусусан, Хоразм ҳудудидаги фолклор намуналарини халқ орасидан ёзиб олиш, уларни шакли, айтилиш даври ва мазмунига кўра таснифлаш, нашрга тайёрлаш борасида амалга оширган ишларининг фолклор экспедициялари, этнография, маданиятшунослик каби соҳалар ривожидаги аҳамияти очиб берилгани, Сафарбой Рўзимбоев фанга олиб кирган илмий янгиликлар ва хулосалар, жумладан, Хоразм эпик ижро санъати, яъни “Гўрўғли” туркуми достонлари, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” достонида муболаға, тазод, ташбеҳ, ружуъ, такрир, аллитерация, интоқ каби поетик санъатларнинг қўлланиши, вариантлилик, очиқ ва ёпиқ овоз билаб куйлаш сингари фарқлар, достонлар матнига учрайдиган ўғуз, қипчоқ каби лаҳжаларга оид бадиий қурилмалар асослаб берилгани билан боғлиқ илмий хулосаларидан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ФА – Ф1 – 005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги (2017 – 2020) фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 21-июлдаги 292/1-сон маълумотномаси). Натижада С.Рўзимбоевнинг фолклористик изланишларига оид кўрсатмалари ҳамда нашрга тайёрлаган халқ достонлари нафақат Хоразм ҳудудида, балки Қорақалпоғистон маданияти ва фолклоршунослигида ҳам ўзига хос қимматли илмий манбалар бўлиб хизмат қилган;
фолклоршунос олимнинг Хоразм фолклорига оид қўшиқ, алла, айтишув, лапар, ёр-ёр каби лирик, достон, терма, афсона, ривоят сингари эпик турларнинг тил, бадиият, ифода усулига оид локал хусусиятлари, қаҳрамонлик, ишқ-муҳаббат, ватанпарварлик каби мотивлар ва сужет талқини туркий халқлар, жумладан, ўзбек, қирғиз, қозоқ, туркман халқлари фолклори намуналарини қиёслашгади маҳорати далилланганига ҳамда Сафарбой Рўзимбоевнинг илмий тўпламлари, монографиялари ва таржима асарлари ўзбек халқ оғзаки ижоди, хусусан, Хоразм фолкорига хос бўлган халфачилик анъаналари, халқ достонларини тор жўрлигида ва гуруҳ бўлиб ижро этиш санъатининг юзага келиши, тараққий этиши ҳамда бугунги кунга қадар сақланиб қолгани билан боғлиқ тарихий, ижтимоий, маънавий ва маданий жиҳатлари очиб берилганига доир илмий янгиликлардан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012 – 2016-йилларда бажарилган ФА – 043429-рақамли ”Қорақалпоғистон фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 21-июлдаги 293/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий аҳамияти ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish