Убайдуллаева Дилдора Файзиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қишлоқ архитектурасида жамоат бинолари ва уларни тармоғини рационал ташкиллаштириш», 18.00.02–Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/А14.
Илмий раҳбар: [Ҳидоятов Тимур Абрарович], архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/30.12.2019.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Салимов Ориф Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Мансуров Яшнар ХХХ, архитектура фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамоат биноларининг турлари ва уларни тармоғини оқилона ташкиллаштириш, ҳажмий-меъморий ечимлар бўйича таклифлар бериш, жамоат бинолари тармоғини қуриш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг мавжуд қишлоқ туманлари орасида энг кўп тарқалган аҳолиси уч минг нафаргача бўлган аҳоли пунктнинг назарий “модул” тури ўрнатилиб, унда пиёда ҳизмат кўрсатиш радиусидаги кундалик, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектларининг тўлиқ мажмуини ўз ичига олган универсал модели яратилган;
Ўзбекистон қишлоқ туманларида ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни қишлоқлараро тармог'и ташкиллаштиришда, жамоат марказлари турларини ҳисоблашнинг аҳоли зичлиги кўрсаткичларига асосланган соддалаштирилган усули таклиф этилиб, қишлоқлараро ҳизмат кўрсатиш учун транспортда қулайлик радиуси зоналарида жамоат марказларининг турлари ишлаб чиқилган;
минималлаштирилган иқтисодий харажатлар билан ҳар хил комбинациялар ва гуруҳлар ёрдамида қурилишнинг ўзига хос шароитларига қараб аҳоли пунктларига хизмат кўрсатадиган жамоат марказларининг композицион ва меъморий-режалаштириш ечимлари вариантларини яратишга имкон берадиган жамоат биноларининг функционал блоклари номенклатураси ишлаб чиқилган;
қишлоқ жамоат марказларининг фазовий муҳитини яратишда миллийликни сақлаб қолган ҳолда замонавий меъморликка мос шакллантиришга имкон берадиган қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи замонавий декоратив воситалардан фойдаланган ҳолда бинонинг меъморий ва фазовий муҳитини яратиш, бинони устунларга кўтариш орқали қурилиш майдонидан унумли фойдаланиш, том қисмларида мавсумий хизмат кўрсатиш обектларини ташкиллаштириш, жамоат биноларининг ертўлаларидан табиий ёругликни таъминлаш усули орқали янада кенг функцияда фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон қишлоқ архитектурасида жамоат бинолари турлари ва уларни тармоғини рационал ташкиллаштириш  мавзуси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистоннинг мавжуд қишлоқ туманлари орасида энг кўп тарқалган аҳолиси 3 минг нафаргача бўлган аҳоли пунктнинг назарий “модул” асосланиб, пиёда ҳизмат кўрсатиш радиусидаги кундалик, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектларининг тўлиқ мажмуини ўз ичига олган универсал модели ёрдамида қишлоқлараро тармог'ини ташкиллаштиришда, жамоат марказлари турларини ҳисоблашнинг аҳоли зичлиги кўрсаткичларига асосланган соддалаштирилган усули орқали, қишлоқлараро ҳизмат кўрсатиш учун транспортда қулайлик радиуси зоналарида жамоат марказларининг турларини ташкиллшатириш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг эксперементал фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 14-07/3921-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия ўзининг мослашувчанлиги, аниқлиги ва соддалиги билан қишлоқ ахоли пунктларида аҳоли яшаш жойида хизмат кўрсатувчи жамоат марказларини ташкиллаштиришда лойиҳалаш босқичини соддалаштириш ва хизмат кўрсатиш зонасини аниқ режалаштириш имконини берган;
минималлаштирилган иқтисодий харажатлар билан ҳар хил комбинациялар ва гуруҳлар ёрдамида қурилишнинг ўзига хос шароитларига қараб аҳоли пунктларига хизмат кўрсатадиган жамоат марказларининг композицион ва меъморий - режалаштириш ечимлари вариантларини яратишга имкон берадиган жамоат биноларининг функционал блоклари номенклатураси “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖнинг қишлоқ ахоли пунктларини режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 11 декабрдаги 08-06/12870-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ аҳоли пунктларида жамоат марказларидаги хизмат кўрсатиш обʼектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалаш босқичида, ҳисоб-китобларни соддалаштириш ва лойиҳалашга кетадиган вақтни камайтириш имконияти яратилган;
қишлоқ жамоат марказларининг фазовий муҳитини яратишда миллийликни сақлаб қолган ҳолда замонавий меъморчиликка мос шакллантиришга имкон берадиган қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи замонавий декоратив воситалардан фойдаланган ҳолда бинонинг меъморий ва фазовий муҳитини яратиш, бинони устунларга кўтариш орқали қурилиш майдонидан унумли фойдаланиш, том қисмларида мавсумий хизмат кўрсатиш обектларини ташкиллаштириш, жамоат биноларининг ертўлаларидан табиий ёругликни таъминлаш усули орқали янада кенг функцияда фойдаланиш бўйича тавсиялари “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУКнинг фаолиятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 11 декабрдаги 08-06/12870-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш жараёнида ҳудуддан унумли фойдаланиш ва миллий архитектурани сақлаб қолган ҳолда замонавий архитектуравий бадиий муҳитни яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish